2. Адениннинг моляр концентрацияси тиминникига, гуанинники эса цитозинга тенг: А=T, Г=Ц ёки ;
3. ДНК занжиридаги 6-аминогуруҳли асослар миқдори 6-кетогуруҳли асослар миқдорига тенг, яъни аденин ва цитозин моляр концентрацияларининг йиғиндиси гуанин ва тимин моляр концентрациялари йиғиндисига тенг:
А+Ц=Г+Т ёки
4. Гуанин билан цитозин моляр концентрациялари йиғиндисининг аденин билан тиминнинг (ДНК молекуласида ёки урацил РНК да) моляр концентрациялари йиғиндисининг нисбати турли манбалардаги нуклеин кислоталарда турлича бўлади. Бу спецификлик коэффициенти деб аталади ва
шаклида ифодаланади.
Агар, нинг қиймати бирдан кам бўлса, бундай ДНК АТ типга, агар унинг қиймати бирдан катта бўлса, ГЦ типга киритилади.
Юксак ўсимликлар ва ҳайвонлар ДНКси АТ типга мансуб, замбуруғлар, сувўтлар ва бактерияларнинг ДНКси кўпинча ГЦ типга мансуб. Бу кўрсаткичларни ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмларни таксономик қаторини аниқлашда фойдаланиш мумкин.
ДНК нинг иккиламчи структураси
ДНК нинг нуклеотид таркиби тўғрисидаги аналитик маълумотлар асосида Уотсон билан Крик 1953 йилда ДНК молекуласининг қўш спиралларини бир-бирига ўралган тузилиши тўғрисидаги ғояни таклиф этди. Кейинчалик бу назария экспериментал тасдиқланди. ДНКнинг иккиламчи структурасини мувофиқлаштирадиган асосий омиллар қуйидагича: А ва Т ўрталаридаги водород боғлари бўлиб, бу жуфтликда иккита бўлади. Г ва Ц жуфтлигида эса водород боғлари учта. Азот асосларини комплементар (бир-бирини тўлдирувчи) дейилади.
Комплементар жуфт азот асослари А-Т ва Г-Ц лар фақат катта-кичик ўлчами бир хил бўлиши билан биргаликда, уларнинг шакли ҳам бир хилда бўлади.
14-расм. ДНК нинг комплементар асослари
(А-Т, Г-Ц асослар ўртасидаги водород боғлари)
Қўш спиралли структуранинг ўзаги фосфат ва дезоксирибоза гуруҳидан ташкил топган. У фазовий ўққа нисбатан ўнгга буралиш хусусиятига эга. Спиралнинг ички қисмига азот асослари у фазовий ўққа нисбатан перпендикуляр жойлашган. Қўш спиралдаги ҳар бир занжир ўзаро антипаралель,яъни унинг кимёвий тузилиши бир-бирига қарама-қарши ҳолда шаклланади. Бир занжирдаги боғ 5/-3/ шаклида бўлса, иккинчисида, аксинча 3/-5/ фосфат кўринишда (14-расм) бўлади.
15-расм. ДНК нинг модели ва чизмаси
ДНК моделига асосан унинг молекуласи қўш спирал ҳосил қилувчи иккита полинуклеотид занжирдан ташкил топган. Ҳар иккала занжир битта умумий ўққа эга бўлиб, диаметри 0,2 нм га тенг. Нуклеотидлар қолдиғи бир-бирига нисбатан 360 С бурчак ҳосил қилиб жойлашган. Спиралнинг бир айланаси 3600 С ёки ўрами 10 нуклеотид қолдиғидан ташкил топган. Спиралнинг бир ўрами орасидаги масофа 0,34 нм га тенг бўлиб, ҳар бир нуклеотид 0,34 ни эгаллайди (16-расм)..
ДНК занжирларининг пентоза фосфат гуруҳлари спиралнинг ташқи томонида, азот асослари эса ички томонида жойлашган. ДНК молекуласидаги аденин миқдори ҳар доим тимин миқдорига тенг ва гуанин миқдори цитозин миқдорига тенг бўлади.
ДНК молекуласининг бошқа (А,В,С,Z ва бошқа) шакллари ҳам кашф этилган.
16-расм. Қўш спиралнинг А ва В чизмаси
ДНК молекуласининг ҳар хил шакллари ўзаро бир-бирларига ўта оладилар. Хромосомадаги генларнинг вазифасига қараб (ДНК-репликацияси, транскрипция ва бошқа ҳолатлар) ДНК молекуласининг шакли ўзгариб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |