НУКЛЕИН КИСЛОТАЛАР
Нуклеин кислоталар юқори молекулали биополимерлар бўлиб, молекуляр массаси 250 дан 1,2.105кДа атрофида бўлади. Улар тирик организмда ирсий белгиларни сақлаб, уларни авлоддан-авлодга ўтказишда бевосита иштирок этиб, кибернетик вазифани бажарадилар. 1869 йилда швецариялик олим Ф.Мишер томонидан ҳужайра ядросида нуклеин кислоталар аниқланганлиги учун нуклеус (лотинча nucleys-ядро) деб аталган. Таркибидаги углеводга қараб улар дезоксирибонуклеин (ДНК) ва рибонуклеин (РНК) кислоталарига бўлинади.
Нуклеин кислоталар организмларда ҳужайраларнинг деярли ҳамма органоидлар таркибида учрайди. Ядрода ДНК оқсил билан биргаликда дезоксинуклеопротоеид (ДНП) шаклида (умумий массанинг ~1% ни ташкил қилади). Уларнинг митохондрияларда, хлоропластларда ҳам борлиги аниқланган. Ядровий ДНКда организмнинг тур спецификлигини белгиловчи генларнинг асосини ташкил қилиб, ҳужайра суюқлигида эса ирсий белгиларни кўчирувчи РНКларни учратиш мумкин. Биология тарихида нуклеин кислоталарнинг тадқиқ қилиниши мазкур фанни тавсифий соҳадан экспериментал йўналишига айлантиришида бениҳоя катта хизмат қилди. Нуклеин кислоталарни тузилиши ва вазифаларини аниқлашда катта хизмат қилган Нобель мукофотига сазовор бўлган олимлардан Д,Ж,Уотсон, Ф.Крик ва М.Уилкинс, ҳужайра ташқарисида ДНК синтезини аниқлаган А.Корнберг, С.Очао ва генетик кодни очган М.Ниренберг, Р.Холи ва Х.Кораналарни кўрсатиш мумкин. Информация РНКни ва оқсил синтезини рибосомада аниқлашда хизмат қилган рус олимларидан академиклар А.Н.Белозерский ва А.С.Спиринлардир.
Нуклеин кислоталарининг жаҳон миқёсида мунтазам равишда илмий жиҳатдан тадқиқ қилиниши натижасида ҳозирги кунда биология фанида молекуляр биология, ген муҳандислиги ва биотехнология соҳалари шаклланиб, бу йўналишлар асосида дактилоскопия, трансген ўсимлик, ҳайвонлар ва клонлаш усуллари пайдо бўлди. Мазкур йўналишлар фақат назарий бўлмасдан, балки тиббиётда, қишлоқ ҳўжалигида инсонни ажаблантирувчи илмий ишлар қилинмоқда. Нуклеин кислоталар туфайли биология фани криминалистика ва ижтимоий-гуманитар фанларига кириб, дастлабки ютуқларга эга.
Нуклеин кислоталарни фенол ёрдамида тўқималардан ажратиб олиш усули кенг қўлланилади. Бу усул оқсилларни денотурацияга учратувчи моддалар иштирокида (додеилсулфат натрий таъсирида ёки юқори ҳарорат) олиб борилади. Бунда денотруцияга учраган оқсил фенол қисмга, нуклеин кислота эса сувга ўтади. Кейин нуклеин кислота этил спирти ёрдамида чўкмага чўктирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |