Нуклеин кислоталар


Нуклеозид ва нуклеотидлар



Download 269,57 Kb.
bet3/8
Sana29.04.2022
Hajmi269,57 Kb.
#590349
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 Nuklein kislotalarning genetik roli

Нуклеозид ва нуклеотидлар
Азот асосларини пентозалар билан бирикмасини нуклеозидлар дейилади. Нуклеин кислоталардан ажратилган нуклеозидлар N-гликозидлардир. Нуклеозид таркибида D-рибоза бўлса рибонуклеозидлар, агар дезоксирибоза учраса, дезоксирибонуклеозидлар деб аталади. Нуклеозидлар пуриндаги N9, пиримидиндаги N1 атомларига пентозалар -конфигурацияли гликозид боғлари орқали боғланади. Уларнинг номланиши таркибидаги гетроциклик азотли асослардан келиб чиқади (5-жадвал). Мисол тариқасида, икки хил номдаги нуклеозидни келтирамиз:





Нуклеозидларнинг тўлиқ ва қисқартирилган номлари
5-жадвал

Асослар

Рибонуклеозид

Қисқарган белгиси

Дезоксирибонуклеозид

Қисқарган белгиси

Аденин

Аденозин

А

Дезоксиаденозин



Гуанин

Гуанозин

Г

Дезоксигуанозин



Цитозин

Цитидин

Ц

Дезоксицитидин



Тимин

Тимидин

Т

Дезокситимидин



Урацил

Уридин

У

-

-

Нуклетидлар нуклеозидларнинг монофосфорли эфирларидир. Улар нуклеин кислоталарнинг мономери ҳисобланади. Уларнинг таркибида азотли асослар (пурин ва пиримидин) углевод компонентлари (рибоза ва дезоксирибоза ва фосфор кислоталари бўлади.
Рибонуклеотидларда фосфор кислотаси рибозанинг 2/, 3/ ва 5/ атомларига боғланиши мумкин.

Дезоксирибонуклеотидларда фосфор кислотасининг қолдиғи дезоксирибозанинг 3/ ва 5/ углерод атомлари орқали боғланадилар.
Нуклеин кислоталарнинг қолдиқлари мононуклеотидлар бўлиб, улар икки хил бўлишлари мумкин. РНК нинг мононуклеотидлари: аденозин-3/ - ва 5/ -фосфатлар (аденил кислота), гуанозин-3/ - ва 5/ - фосфатлар (гунил кислота), цитидин-3/ ва 5/ - фосфатлар (цитидил кислота), уридин -3/ - ва 5/ фосфатлар (уридил кислота).
ДНКнинг мононуклеотидлари: 2/-дезоксиаденозин -3/-ва 5/фосфатлар (дезоксиаденил кислота), 2/ дезоксигуанозин-3/ -5/ - фосфатлар (дезоксигуанил кислота), 2/ дезокситимидин -3/ ва 5/ фосфатлар (дезокситимидил кислота), 2/ дезоксицитидин-3/ ва 5/ фосфатлар (дезоксицитидил кислота).
Монофосфатларда фосфат атоми углероднинг 5/ атомига боғланган бўлса уларни АМФ, ГМФ, dАМФ лар деб аталади.
Нуклеозидмонофосфатлардан ташқари, тирик организмларда нуклеозиддифосфат ва нуклеозидтрифосфатлар учрайди:

Нуклеозиддифосфат ва нуклеотидтрифосфат таркибидаги фосфат кислоталари бир-бирлари билан юқори потенциал энергияга эга бўлган ангидрид боғлари орқали боғланиб, уларни макроэрглар деб аталади. Макроэргли рибонуклеатидтрифосфатлар РНК ва ДНКларнинг биосинтезида дастлабки субстрат ҳисобланади.
Ҳужайра метаболизмида АТФ марказий ўрин эгаллаб оксидланиши, субстратли ва фотосинтетик фосфорланиш реакцияларининг маҳсули бўлиб, организмда аккумуляторлик вазифасини ўтайди. Ҳар қандай биологик жараёнларда энергия манбаи сифатида АТФ хизмат қилади. АТФ дан ташқари бўлган трифсфатлар ҳам муайян биологик вазифаларни бажарадилар. Жумладан, ГТФ оқсилнинг трансляциясида, УТФ углеводлар синтезида ва ЦТФ эса глицерофосфолипидлар биосинтезида иштирок этадилар.
Нуклеотидларнинг молекуляр оғирлиги 330 га тенг. Бактериофагдаги нуклеин кислотасининг молекуляр массаси 1,9.106 Да. Демак, таркибида 5760 нуклеотид қолдиғи бор (900000:330).
Ҳужайрада оддий нуклеотидлардан ташқари яна циклик -3/,5/ -аденил ва циклик 3/,5/ гуанил кислоталар ҳам учрайди:

Циклик нуклеотидлар биологик фаол моддалар бўлиб, ҳужайрага ташқаридан келадиган хабарлар (гормон, нейромедиатор ва бошқа) учун воситачилик ролини бажарадилар. Улар циклаза ферментлари ёрдамида синтезланиб, фаолликлари эса ҳар хил эффекторлар, жумладан, гормонлар орқали бошқарилади.

Download 269,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish