Новда ҳақида умумий тушунча Барг морфологияси Поя новданинг ўқ қисми



Download 222 Kb.
bet17/19
Sana03.04.2022
Hajmi222 Kb.
#526682
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
botanika mustaqil Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши

Шакли ўзгарган новдалар

Яхши ривожланган ўқ илдизи бўлган, поянинг кўп йиллик қисми каудекс дейилади (кўп йиллик ўтларда, буталарда, лот. сoudex - тана). Илдиз билан биргаликда каудекс озиқ моддалар тўпланади, унда кўпсонли куртаклар жойлашган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўйқудаги куртаклар ҳисобланади. Каудекс камдан-кам ер устида учрайди, асосли ер остида тупроққа кўмилган бўлади. Баъзида ўсимликларда устки қисми қуриган қисқа ярим резетка (тўпбарг), ҳолатдаги гул ҳосил қиладиган поянинг асосидан ёки тупроққа кўмилган резеткали поянинг қисқарган асосидан пайдо бўлади. Каудекснинг новдадан келиб чиқанлиги ундаги барг ўрни ва унинг қўлтиғидаги куртакнинг мавжудлигидадир.


Каудекснинг ер остки новдадан фарқи шундаки, ер остки новдаларнинг кўп йиллик қисми ўлиб боради, каудекс эса камбий ҳисобига танаси кенгайиб боради, ўлмайди кўп йиллар яшагандан сўнг аста-секин илдизга айлана бошлайди.
Илдиз билан поянинг чегараси йўқолиб кетади, шунинг учун бу қисмини кўп вақт поя – илдиз дейилади.
Каудекс кўп йиллар яшаши натижасида ўзакнинг паренхимаси емирилиб бўшлиқ ҳосил бўлади. Каудекс бир неча қисмларга бўлиниб ўса бошлайди, бунга – партекуляция дейилади.
Илдиз поялар. Илдиз поя – ризом (илдизсимон) ўсимликларнинг органи бўлиб кўп йиллик горизонтал ёки вертикал ўсиб, озиқ моддаларни жамғаришга вегетатив кўпайишга мослашган, кўп йиллик қисм. Илдиз поянинг ёш қисмида бўғим ва бўғим оралиқлари бўлиб, бўғимларида тангача барг ва куртаклар жойлашган. Шу белгиларига қараб каудексни тез ажратиш мумкин. Илдиз поянинг куртакларидан ён новдалар ўсиб чиқади. Илдиз пояларнинг учки қисми йилдан – йилга ўсиб шохланиб боради, асоси эса ўлиб боради, қўшимча илдизлар кучли ривожланади. Бўғим оралиқларининг узун, калталигига қараб: узун илдиз поя калта илдиз пояларга бўлинади. Илдиз поя моноподиал (ширин мия) ёки симподиал ўсади. Вегетатив йўл билан ҳосил бўлган янги тўплар йиғиндисига клон дейилади.
Илдиз пояларнинг шаклланиши. Илдиз поя аввал ер устида пайдо бўлиб, сўнгра тупроқ билан қопланса ер устки новдадан ер ости новдага айланса эпигеоген – илдиз поя дейилади. Агар илдиз поя ўсимликнинг тупроққа кўмилган қисмидаги куртакдан ҳосил бўлса гипогеоген – илдиз поялар дейилади.

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish