Новда ҳақида умумий тушунча Барг морфологияси Поя новданинг ўқ қисми


Тўпгуллар Тўпгуллар ҳақида умумий тушунча



Download 222 Kb.
bet16/19
Sana03.04.2022
Hajmi222 Kb.
#526682
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
botanika mustaqil Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши

Тўпгуллар


Тўпгуллар ҳақида умумий тушунча. Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг гуллар ҳосил қилиши натижасида шакли ўзгарган новдалар тизимининг айрим типларига тўпгуллар дейилади. Тўпгуллар тузилиши жиҳатидан ўсимликларнинг вегетатив қисмидан бир қанча фарқ қилади.
Новдаларнинг гуллаш даврига ўтиши, унинг кучли ўсиши ва янги шаклнинг пайдо бўлиши билан бирга боради. Бу вақтда учки меристема, бошланғич гулни ҳосил қилиш билан бирга шаклини ўзгартиради, кучли ўсади ва қисмларга бўлинади. Кўп ўсимликларда тўп гуллар куртакларнинг ичида шаклланади (маржон дарахти, сирень).
Тўп гуллар куртакларнинг харакатга келиб ёзила бошлаганидан кейин янада яхшироқ кўрина бошлайди. Кўпчилик новдаларнинг тўп гулларини апикал меристемаси гулга айланади, бундай новдалар бўйига ўсишдан тўхтайди. Гуллаб мева ҳосил қилиб бўлгандан кейин новданинг шу қисми қуриб, узилиб тушади.
Тўпгуллар ҳосил бўлган жойлардаги барглар турлича бўлади. Агар гулёнбаргчалар яшил рангда бўлиб яхши ривожланса фрондоз тўпгуллар дейилади. Агар тангача барглар сифатида шаклланса – брактеоз тўпгуллар деб аталади (ландиш, сирень). Агар яланғоч бўлса эбрактеоз тўпгуллар дейилади (турп). Тўпгулларнинг кучли ривожланиб кўп сонли ён шохларнинг ҳосил қилиши, гулларининг турли вақтда очилиши четдан чангланишига ёрдам беради.
Тўпгулларнинг типи, тўп меваларнинг типлари, мева ва уруғларнинг тарқалиши билан боғлиқ.
Тўпгуллар шохланишига қараб оддий ва мураккаб бўлади. Оддий тўпгулларнинг асосий ўқида гуллар якка-якка жойлашиб шохланиш иккинчи тартибдан ошмайди (зубтурим ва бошқалар). Мураккаб тўпгулларнинг асосий ўқида оддий тўпгуллар жойлашиб уларни парциальлар деб аталади. Шохланиш 2-4 ва ундан кўпроқ тартибда бўлади (сирень).
Тўпгулларни ҳосил қилган новдаларнинг қисмига яъни ҳар йили куртакдан пайдо бўлиб гуллаб, мевалагандан кейин қурийдиган новданинг қисмини бирлашган тўпгуллар ёки синфлоресценция дейилади.
Синфлоресценцияни ҳосил қилган новдалар бир неча зоналарга бўлинади. Биринчи зонага шундай новдаларнинг пастки қисми кириб тўп баргларини қўлтиғида ўсимликнинг ер устки органларини ҳосил қилувчи куртаклар жойлашади, бу зонани янгидан ҳосил қилувчи зона дейилади. Кейинчалик бу зона ўт ўсимликларнинг кўп йиллик қисмининг таркибига киради. Ундан юқорироқдаги қисми кам ривожланган шохланмаган зона дейилади. Бу зонада барглар қўлтиғидаги куртаклар ривожланмайди ёки умуман пайдо бўлмайди. Ундан юқорироқдаги қисм шохланиш қисм бўлиб, ён куртаклар кучли ривожланиб тўлдирувчи новдалар пайдо бўлади. Асосий новда, (шохланиш зонасидан асосий бўғим оралиғи билан ажралган) асосий тўпгул билан тамомланади. Тўлдирувчи новдалар асосий новданинг тузилишини такрорлайди ва такрорловчи зона ёки паракладия дейилади. Паракладиялар I-II-III ва ундан ҳам кўпроқ тартибда шохланади. Демак, асосий ва ён новдалардаги тўпгуллар биргаликда бирлашган тўпгулларни ҳосил қилади. Шундай қилиб, ўт ўсимликлар битта шохланган асосий новдасида турли даражадаги тўпгулларни ажратиш мумкин. Синфлоресценциянинг ривожланиши яшаш шароитига боғлиқ бўлади.
Тўпгулларни таърифлаганда асосий морфологик белгиларга аҳамият берилади.
1. Тўпгулларни гулёнбаргларнинг бўлиши – бўлмаслигига қараб:
а) фрондоз
б) брактеоз
в) яланғоч
2. Шохланиш тартибига қараб:
а) оддий
б) мураккаб
3. Асосий ўқнинг ўсишига қараб:
а) моноподиал
б) симподиал
Тўпгулларнинг моноподия шохланишида фақат битта апикал меристема ҳисобига ўсади ва моноподиал рацемоз ёки бортиқ тўпгуллар дейилади (ачам бити). Агар асосий ўқ бир неча тартибли новдалар ҳисобига симподиал ўсса цимподиал ёки цимоз тўпгул дейилади (картошка).
4. Асосий новданинг, пракладиларнинг ва хусусий тўп гулларни апикал меристемасини ҳолатига қараб. Агар тўпгулларнинг учи гул билан тугаса ёпиқ тўпгуллар дейилади. Бунда аввал учки қисмидаги гуллар очилади. Баъзи ўсимликларнинг апикал меристемаси вегетатив ҳолатда бўлиб, очиқ тўпгуллар дейилади. Очиқ тўпгулларда гул пастдан юқорига қараб акропеталь очилади.
Симподиал тўпгулларда аввал учки гул очилади ва ёпиқ тўпгул деб аталади.
Тўпгулларнинг ўқ қисмининг ўсишига ва шохланишига қараб иккига бўлинади:

  1. Рацемоз (моноподиальны) тўпгуллар;

  2. Цимоз (симподиаль) тўпгуллар.

Мураккаб тўпгулларда асосий ўқнинг турли хил ўсиши учрайди баъзида асосий ўқ моноподиал ўсиб, ён тўпгуллар симподиал ўсади. бундай моноподиал ва симподиал тўпгулларнинг биргаликда келишига тирс дейилади.
Оддий тўпгуллар моноподиал ўсиб, барча гуллар асосий ўққа бириккан бўлади.
1) Бошоқ тўпгулларда асосий ўқ кучли ривожланган бўлиб, гуллар ўқ бўйлаб бандсиз ёки жуда қисқа банд билан бирикади (зубтурли).
2) Шингил тўпгулларда асосий ўқ узун бўлиб, унда гуллар бир хил узунликдаги банд билан кетма-кет спиралсимон жойлашади (оқ акация, бурчоқ ва бошқалар).
3) Сутада тўпгулларда асосий ўқ сер этли бўлиб, гуллар бандсиз жойлашади (маккажўхори).
4) Кучала тўпгулларнинг асосий ўқи осилиб туриб эгилган шингилни ҳосил қилади (ёнғоқ, тол).
5) Соябон тўпгулларда асосий ўқ қисқарган бўлиб, гулларнинг яхши ривожланган бир хил узунликдаги гулбандлари бир жойдан чиқади (пиёз, олча).
6) Бошча тўпгулларда асосий ўқ жуда қисқариб кетган бўлиб, унда гуллари бандсиз ёки яхши ривожланмаган банд билан зич жойлашган (беда, скабиоза).
7) Саватча тўпгулларда асосий ўқ ясси ёки конуссимон кенгайган бўлиб, гуллари бандсиз жойлашган (кунгабоқар, бутакўз). Гуллар акропетал ҳолатда очилади аввал четки гуллар, сўнгра ўрта қисмдаги гуллар.
Мураккаб тўпгулларда асосий ўққа гуллар эмас балки оддий тўпгуллар жойлашади.
1) Мураккаб бошоқ – моноподиал шохланган асосий ўқда иккинчи тартибли ўқ бўлиб оддий бошоқлар жойлашади (буғдой, арпа).
2) Мураккаб шингил – узун моноподиал асосий ўқда иккинчи тартибли оддий шингиллар жойлашади (узум, сирень).
3) Мураккаб соябон – асосий ўқнинг юқориги томони қисқарган бўлиб, ундаги гулёнбаргларнинг қўлтиғида оддий соябонлар жойлашади (сабзи, укроп).
4) Мураккаб қалқон – бу аралаш тўпгул бўлиб, унинг асосий ўқи оддий қалқон, ён ўқлари сават ёки қалқонлардан иборат (бўймодарон).
Цимоз. Цимоз - симподиал ўсадиган мураккаб тўпгуллар бўлиб, биринчи гул очилгандан кейин асосий ўқ ўсишдан тўхтайди. Ён шохларини сони тур учун ўзгармас бўлади. Гуллар юқоридан пастга қараб (базипетал) очилади. Ён шохларнинг сонига қараб учга бўлинади: дихазии, монохазии ва плейхазии.
I. Дихазии - тўпгулда асосий ўқ гул билан тугайди, гулдан пастки бўғимда қарама–қарши ёки кетма-кет иккита иккинчи тартибли ён ўқлар ҳосил бўлади. Буларнинг учи ҳам гул билан тугайди. Иккинчи тартибли шох ҳам асосий ўққа ўхшаш шохланади (чиннигул).
II. Монохазии - бу типдаги цимоз тўпгулнинг асосий ўқи фақат бита ён ўқни ҳосил қилади. Ён ўқлар асосий ўқнинг юқориги қисмида пайдо бўлади. Монохазии иккига: гажак ва илон изи тўпгулларга бўлинади. 1) Илонизи - асосий ўқнинг учи гул билан тугайди ва кейин ўсмайди. Гулдан пастда пайдо бўлган иккинчи тартибли ўқлар асосий ўқнинг биргал ўнг томонида биргал чап томонида ривожланиб гул билан тугайди (гладиолус, гулсапсар).
2) Гажак тўпгулда – асосий ўқ битта гул билан тугайди, ён ўқлар асосий ўқнинг фақат бир томонида пайдо бўлади ва гул билан тамомланади. Учки томони эса ичига қараб қайрилиб боради.
III. Плейохазий - цимоз тўпгул бўлиб, асосий ўқнинг ўрнига келган бир қанча ён шохлар деярлик мутовка шаклида жойлашади ва кучли ўсиб асосий ўқдан узунроқ бўлади (сутлам). Ён ўқлардаги тўпгуллар дихазии ва монохазии бўлиши мумкин.
IV. Рўвак – моноподиал ўсадиган асосий ва симподиал ён ўқларга эга бўлган мураккаб тўпгул. Кўпинча бу тўпгул икки қатор гажак ёки илонизи тўпгулларидан ташкил топади (лабгулдошлар, говзабонгулдошлар). Ҳақиқий рўвак асосий ўқ яхши ривожланиб кўп сонли ва тартибли ён тўпгулларни ҳосил қилади. Гуллаб бўлгандан кейин асосий ўқи осилиб қоладиган тўпгулларга кучала дейилади. Агар асосий ўқи қисқа ва ён ўқлари билан қўшилиб ўсса, парциал тўпгулларнинг сони камайиб кетса рўвак ёлғон соябонга ўхшаб кетади (картошка).
Тўпгулларнинг гуллари чангланишига, мослашишига қараб экалогик гуруҳларга бўлинади:
1. Антодиялар – (антос - гул) қайси тўпгул бўлишидан қаттий назар ташқи томонидан якка гулларга ўхшайди – зоофил - турлар киради. Антодияларга – қалқонсимон рувак мисол бўлиб, ҳашаротларни йирик очиқ рангли гулёнбарглари ёки наслсиз, тожбарглари йирик саватча тўпгулларнинг четки, гуллари ҳашаротларни жалб қилади (астра, георгин);
2. Кучала – асосий ўқ осилиб тушган учи қайриган, гуллари майда кўримсиз анемофил турлар (шамол ёрдамида чангланадиган) (тол, терак, эман).



Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish