Новда ҳақида умумий тушунча Барг морфологияси Поя новданинг ўқ қисми


Пояларнинг иккиламчи қалинлашиши ва камбийнинг иши



Download 222 Kb.
bet11/19
Sana03.04.2022
Hajmi222 Kb.
#526682
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
botanika mustaqil Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши

Пояларнинг иккиламчи қалинлашиши ва камбийнинг иши. Камбийнинг пайдо бўлиши ва унинг иши ҳамма ўсимликларда бир хил бўлмасдан, кейинги пайдо бўган морфогенетик қаторда камбийнинг иши сусайиб ҳатто йўқолишга ҳам олиб келган (58-расм).
А. Аввал камбий халқа шаклида ҳосил бўлган прокамбийдан шаклланиб, узлуксиз иккиламчи ўтказувчи тўқималарни ҳосил қилади.
Б. Камбий аввал прокамбий бойламларида сўнгра бойламлар орасида пайдо бўлади ва бир бутун камбий халқасини ҳосил қилади ва ундан узлуксиз (бойламлар ичидаги ва ташқарисидаги) иккаламчи тўқималар дифференциацияллашади.
В. Камбий аввал прокамбий бойламларда сўнгра бойламлараро ҳалқалар шаклида пайдо бўлади, лекин бойламлараро камбий фақат механик тўқима элементларини ҳосил қилади ёки ўзак ва пўстлоқ паренхимасидан фарқ қилмайдиган юпқа пўстлик паренхимасини ҳам ҳосил қилади.
Г. Камбий умуман пайдо бўлмайди. Ўтказувчи найлар бойламлари бирламчи паренхималар орасида жойлашади.
Кўпчилик дарахт ва буталарнинг новдалари А. Б – типларида ривожланади, оз вақт яшайдиган новдалар унча йўғонлашмаган новдалар бойламлари типи қолади (В. Г). Камбийнинг пайдо бўлишига ва ишига баргларнинг сони, катталиги ва пояда жойлашиши муҳим рол ўйнайди. Г - типи барча бир паллали ўсимликларга (дарахт, бута, ўт) хосдир.
Камбий поянинг узунаси бўйлаб чўзилган, икки учи учлик юпқа пўстлик ҳужайралардан ташкил топган. Камбийнинг кенг юзасининг ички томони ксилемага ташқи томони флоэмага қараган, қолган томонлари бошқа камбий ҳужайраларга ёндошган. Камбий ҳужайралари тангентал бўлинади (поянинг устки қисмига параллел ҳолатда), бўлган ёш камбий ҳужайраларнинг биттаси инициал ҳужайралар каби қайтадан бўлиниш хусусиятига эга. Бошқа ёш ҳужайралар эса яна 2-3 мартаба бўлинади, ҳосил бўлган ҳужайралар инициал ҳужайрадан ичкарида жойлашган бўлса у ксилема элементига айланади, агар инициал ҳужайралардан ташқарида жойлашган бўлса флоэма элементлари ҳосил бўлади. Камбий ички томонига, ташқи томонга нисбатан кўпроқ ҳужайраларни ҳосил қилади, яъни ксилема – флоэмага нисбатдан кўпроқ ва тезроқ ривожланади.
Камбийдан ҳосил бўлган ҳужайралар кўп вақтгача камбий ҳужайраларга ўхшаб туради ва камбий зонасини ҳосил қилади. Лекин бу зонада фақат бир қаторгина инициал ҳужайралар бўлиб, ўзининг фаолиятини кўп йиллар давомида сақлаб қолади.
Шундай қилиб, камбийдан ҳосил бўлган иккиламчи ксилемани ёғочлик деб, иккиламчи флоэмани луб деб аталади. Узунасига чўзилган ҳужайралардан ташқари калта инициал ҳужайралар ҳам бўлади ва уларга иккиламчи ўзак нурлари деб аталади.
Моддаларнинг ҳаракати ёш флоэма ва ксилема қаватлари орқали бажарилади. Луб бир йилдан сўнг ўлади, ёғочлик эса кўп йиллар ўзининг ўтказувчилик вазифасини давом эттиради. Камбийнинг қари ҳужайраларини ўрнига ёш ҳужайраларни ҳосил қилади. Шундай қилиб, пояда икки жараён бир вақтда кетади: 1) моддаларни ўтказишга ёш ҳужайралар қатнашади; 2) қари ҳужайралар ишдан чиқади. Поянинг марказий цилиндрининг асосий қисмини ўлик ҳужайралар ташкил этади ва моддалар алмашинувга - ўтказишга қатнашмайди.

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish