Ер ости столонлар туганаклар. Оқ, мўрт, ингичка бўғимларида тангачасимон баргчалари бўлган ўсиш жараёнида учки томони қайрилиб йўғонлашиб озиқ моддалар тўплайдиган туганак ҳосил қилишга мослашган ер ости новдаларига столон дейилади. Сталонларнинг қайрилган жойларида кўп сонли қўшимча илдизлар пайдо бўлади. Туганакларда бўғим оралиғи, майда тангача барглари унинг қўлтиғида бир неча куртаклар шаклланади. Тугунаклар вегетатив кўпайиш хусусиятига эга бўлиб, куртаклари ҳаракатга келиб яшил ассимиляция қиладиган ер устки новдаларни ҳосил қилади. Сўнгра новда асосида яна сталонлар пайдо бўлиб, тугунаклар ҳосил қилади.
Столон илдиз поялардан умрининг қисқалиги мўртлиги, озиқа моддаларни тўпламаслиги билан фарқ қилади. Баъзи кўп йиллик ўсимликларда тугунаклар столондан эмас, балки гипокотилнинг йўғонлашишдан ҳам пайдо бўлиб озиқа моддаларни тўплашга мослашган.
Ер устки сталонлар ва жингалаклар. Ер устки сталонлар ер остки сталондан, фотосинтезга қатнашадиган яшил барглари ва пояси ер бағирлаб ўсади, сўнгра учки куртак юқорига кўтарилиб тўп барглар ҳосил қиладиган жойга айланади. Бўғимларидаги барг қўлтиқларида куртаклар жойлашади (қулупнай, юзпанжа). Вазифаси вегетатив кўпайиш ва катта майдонларни эгаллайди.
Жингалак – ер усти новда бўлиб, яшил барглар пайдо бўлмайди, пояси ингичка мўрт бўлиб, бирор жисмларга илашиб заиф танасини тутиб туради (ток, қовоқ).
Пиёзбош. Пиёзбош – ер ости сирак, ер усти новда бўлиб, жуда калта танаси, учки ва барглар қўлтиғидаги куртакларнинг озиқ моддалар тўплайдиган этдор суккулент тангача барглари ўраб туради. Танасининг остки қисмидан қўшимча илдизлар пайдо бўлади. Ташқи барглари ички баргларига нисбатан “юпқароқ” бўлади. Пиёзбошлар вегетатив кўпайиш органи ҳисобланади (лолалар, пиёзлар).
Суккулент новдалар. Барглари суккулент ўсимликлар. Барглари этдор озиқа моддаларни тўплашга мослашган. Бу ўсимликлар сув танқис чўлларда яшашга мослашган. Новдасининг кўп қисмини тўп барглар эгаллайди. Буларнинг баргларида сув ва шилимшиқ моддалар сақловчи ҳужайралари мавжуд.
Метаморфозлашган куртакка карамбош мисол бўлади. Карам икки йиллик ўсимлик, калта поясида жойлашган тўп барглари яшил рангда бўлиб, бир оз суккулент. Учки куртак тезда ўсишдан тўхтайди, барглар энига ўсиб ичкарига қайрилиб карам бошини ҳосил қилади. Ички барглари рангсиз, кам хлоропластлар сақлайди. Қишлаб чиққандан кейин маданий карамбошнинг учки куртаги ривожланишини давом эттириб, узун гул бандини новдани ҳосил қилади.
Поялари суккулент ўсимликлар. Буларга америка кактуслари кўпгина Африка сутламалари мисол бўлади, бу ўсимликларнинг барглари метаморфозлашиши ёки қисқариб кетиши поясининг ўзгаришига суккулент бўлишига олиб келган. Сувли қалин пояси ассимиляция ва сув жамғариш вазифасини бажаради. Буларнинг поясида паренхима тўқимаси яхши ривожланган, эпидерма қалин кутикула билан қопланган (солерос пояси, кактуслар). Кўпчилик кактусларда пояси юмалоқ бўлиб, барг мутлақо ҳосил бўлмайди. Ён шохлари пайдо бўлган жойларда бўғимлар яхши кўринади.
Бразиляда ўсадиган Peirеskia туркумига кирувчи кактусларнинг пояси суккулент эмас яшил барглар ҳосил қилади, лекин барг қўлтиғидаги куртаклар, суккулент кактуслардаги каби метаморфозлашган.
Тиконлар. Кактусларнинг тиконлари баргларнинг ўзгаришидан келиб чиққан. Зиркларнинг барги тиконга айланиб шакли ўзгарган, унинг қўлтиғида яхши ривожланган яшил баргли қисқарган новда пайдо бўлади. Ёвойи олма, нокларнинг қисқарган новдалари метаморфозлашган бўлиб, учлари ўткир тиконга айланган. Дўлона дарахтининг тикон барг қўлтиғида пайдо бўлган шакли ўзгарган ён новдалардир. Гледичия дархтининг тиконлари уйқудаги куртаклардан пайдо бўлган.
Филлоклади ва кладодии – (филлон – барг, кладос – шох). Булар баргларга ўхшаш поялардир. Бу Ruscus туркуми турларини новдасини тангачасимон баргларини қўлтиғида юпқа текис баргсимон филлокладий ривожланади. Филлокладии барг қўлтиғидан пайдо бўлган новдани эслатади, лекин барг каби ўсиши чекланган бўлади. Филлокладида барглари ҳеч қачон учрамайдиган тангача барглар ва тўпгуллар пайдо бўлади.
Бу ўсимликлар сувни кам буғлатишга бирор органи эмас, балки парча новдаси билан мослашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |