Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Турли шароитларда нафас олиш. Жисмоний иш вақтида нафас. Жисмоний иш 
бажараѐтганда организмнинг кислородга бўлган эҳтиѐжи ва карбонат ангидрид ишлаб 
чиқариши ўрта ҳисобда 15-20 баробар ортади. Бир вақтнинг ўзида ўпка вентиляцияси 
тўқималарга керакли бўлган О
2
ни етказиб беради ва СО
2
дан ҳалос қилади.
Ҳар бир инсонда ташқи нафас кўрсаткичи ўзига хос бўлиб, нафас олиш сони 
минутда 16-25 тагача етади, нафас ҳажми эса 0,50-2,5 л гача бўлиши мумкин. Жисмоний 
иш бажарганда ўпка вентиляцияси, бажараѐтган ишга ва О
2
истеъмол қилишга 
пропорционал равишда ўзгаради. Чиниқмаган, мунтазам жисмоний иш билан 
шуғулланмаган одамларда кучли иш бажарганда ўпканинг минутлик ҳажми минутига 80 
л/мин дан ортмайди. Чиниққан одамларда эса минутига 120-150 л ва ундан юқори бўлиши 
мумкин.
Жисмоний иш вақтида кислород истеъмол қилиш минутига 100 мл ортганда 
қоннинг минутлик ҳажми тахминан 800-1000 мл кўпайиши ҳисоблаб топилган. Иш 
вақтида эритроцитларнинг қон деполаридан чиқиши ва терлаш туфайли қондаги сувнинг 
камайиши, 
бунинг 
натижасида 
эса 
қоннинг 
қуюқлашиши 
ва 
гемоглобин 
концентрациясининг кўтарилиши, бинобарин, қоннинг кислород сиғими ортиши унинг 
кислород ташишини оширади. 
Иш вақтида организмда кислороднинг утилизация коэффициенти анча ортади. 
Катта доирадан ўтувчи қоннинг ҳар бир литридан организм ҳужайралари тинч ҳолатда
60-80 мл, иш вақтида эса 120 мл гача кислородни утилизация қилади (1 л қоннинг 
кислород сиғими тахминан 200 мл О
2
га тенг). Ишлаѐтган мускулларда кислород 
таранглигининг камайиши қондаги карбонат ангидрид таранглигининг ортиши ва водород 
ионлари 
концентрациясининг 
кўпайиши 
ва 
оксигемоглобиннинг 
кўпроқ 
диссоциацияланишига ѐрдам беради. Жисмоний иш вақтида тўқималарга кислороднинг 
кўпроқ ўтиши ана шунга боғлиқ. Машқ қилиб юрган одамда кислород утилизацияси 
айниқса кўпроқ ортади. А.Крот буни яна шу билан изохлади: машқ килган одам ишлаган 
вақтда машқ қилмаган одамдагига нисбатан кўпроқ капиллярлар очилади. 
Жадал жисмоний иш бажарилаѐтганда ўпка вентиляциясини ва қоннинг минутлик 
ҳажмини оширадиган сабаблардан бири шуки, тўқималарда сут кислотаси тўпланади ва 
қонга ўтиб туради. Айни вақтда қондаги сут кислотаси мускуллар тинч тургандаги 5-22 
мг % ўрнига 50-100 ва хатто 200 мг % га етиши мумкин. Сут кислотаси карбонат 
кислотани натрий ва калий ионлари билан боғланишдан маҳрум қилади, шунинг 
натижасида қондаги карбонат ангидрид таранглиги ошиб, нафас маркази бевосита ва 
рефлекс йўли билан қўзғалади.
Зўр бериб ишлаѐтган ҳужайраларга кислород етишмай қолади ва сут 
кислотасининг бир қисми парчаланишнинг охирги махсулотлари бўлган карбонат 
ангидрид ҳамда сувгача оксидлана олмайди, шунинг учун иш бажараѐтганда мускулларда 
сут кислотаси йиғилиб қолади. Буни А.Хилл кислород қарздорлик ҳолати деб атаган. 
Мускуллар жуда кўп иш бажараѐтганда, масалан, спортчилар ғоят оғир мусобақаларда 
қатнашганда кислород қарздорлик ҳолати пайдо бўлади.


103 
Мускуллар ишлаѐтганда ҳосил бўлган сут кислотасининг оксидланиши ва ундан 
глюкоза ресинтезланиши иш тамом бўлгандан сўнг тикланиш даврида тугалланади. 
Организмда тўпланган сут кислотасининг ортиқча миқдори йўқолиши учун етарлича 
интенсив нафас олиш шу тикланиш даврида сақланиб туради. Мускуллар ишлаѐтганда 
организмда сут кислотасининг тўпланиши нафас олиш ва қон айланишининг кучайишига 
бирдан-бир сабаб эмас. М.Й.Маршакнинг текширишларига қараганда, эргометрик 
велосипедда ишлаѐтган одам оѐқларини жгут билан боғлаб қўйиб, ишлаѐтган мускулдан 
сут кислотаси ва бошқа маҳсулотлар қонга ўта олмайдиган қилиб қўйилганда ҳам, мускул 
иши нафасни кучайтиради. Бунда нафас рефлекс йўли билан кучаяди.
Ишлаѐтган мускулдаги проприорецепторларнинг таъсирланиши нафас ва қон 
айланишини кучайтирадиган сигнал бўлиб қолади.
Мускуллар ишлаганда нафас олишнинг ҳар қандай кучайишида шу рефлектор 
компонент қатнашади.
Мускуллар билан бажариладиган бир иш кўп марта такрорланганда, мускул 
проприорецепторларининг таъсирланиши туфайли нафас олиш шартсиз рефлекс йўли 
билан ўзгаришидан ташқари, шартли рефлекс йўли билан ҳам кучаяди ва тезлашади. 
Нафас олишнинг бўндай мослашинувчи ўзгаришлари одатдаги ишни бажаришдан 
олдинги сигналлар таъсирида пайдо бўлади ва ишнинг бажарилишини осонлаштирадиган 
ўзгаришларни, яъни тўқималарнинг кислород билан таъминланишини кучайтирувчи ва 
сут кислотасининг тўпланишига тўсқинлик қилувчи таъсиротлар йиғидисини вужудга 
келтиради.
Шундай қилиб, мускуллар ишлаѐтганда, биринчидан, организмда рўй берувчи 
кимѐвий ўзгаришлар – карбонат ангидрид ва алмашинувда оксидланиб улгурмаган 
маҳсулотлар тўпланади, иккинчидан, рефлектор таъсирлар ўпка вентиляциясини оширади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish