Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Карбонсувлар алмашинуви. Карбонсувлар асосан энергетик материал сифатида 
ишлатилади, шунингдек пластик вазифани ҳам ўтайдилар, глюкоза оксидланганда 
нуклеотидлар ва нуклеин кислоталари таркибига кирувчи оралиқ модда пентоза ҳосил 
бўлади. Глюкоза айрим аминокислоталарнинг синтезланиши, липидлар синтез ива 
оксидланиши учун зарурдир. Одам организми карбонсувларни асосан ўсимлик 
полисахариди – гликоген ҳолида истеъмол қиладилар. Ошқозон-ичак йўлида улар 
моносахаридларгача 
(глюкоза, 
фруктоза, 
лактоза, 
галактоза) 
парчаланадилар. 
Моносахаридлар, асосан глюкоза, қонга сўрилади ва дарвоза венаси орқали жигарга 
келади. Бу ерда фруктоза ва галактозага глюкозага айланадилар. Гепатоцидларда 
глюкозанинг концентрацияси қондаги глюкоза концентрациясига яқин бўлади. Жигарга 
ортиқча миқдорда тушганда глюкоза фосфорланиб гликогенга айланади ва жигарда депо 
сифатида сақланади. Ката ѐшдаги одамларда гликоген миқдори 150-200 г га тенг бўлиши 
мумкин. Оз миқдорда истеъмол қилиниб қондаги глюкоза миқдори камайиб кетса 
гликоген парчаланиб глюкоза ҳосил қилади ва қонга чиқаради. Овқат истеъмол 
қилинганда дастлабки 12 соат ва ундан ҳам кўпроқ вақт давомида жигарда гликоген 
парчаланиши ҳисобига қондаги глюкоза концентрацияси доимийлиги ушлаб турилади. 
Гликоген захираси сарф бўлгандан сўнг гликонеогенез – лактат ѐки аминокислотадан 
глюкоза синтезини амалга оширувчи ферментлар ҳосил бўлиши кучаяди. Одамлар бир 
суткада 400-500 г карбонсув истеъмол қилади, шундан 350-400 г крахмал, 50-100 г эса – 
моно ва дисахаридлардан иборат. Карбонсувларнинг ортиқчаси ѐғ сифатида депога ўтади.
Сув ва минерал моддалар алмашинуви.. Катта ѐшдаги одамлар организмдаги сув 
тана вазнининг 75 % ни ташкил қилади. Организмдаги сув мувозанати истеъмол қилинган 
ва организмдан чиқариб юборилган сувлар миқдори тенглиги билан таъминланади. Бир 
суткада сувга бўлган эхтиѐж 21-43 мл/кг (ўртача 2400 мл) га тенг бўлиб, ичилган (ўртача 
1200 мл), овқат таркибида тушган (ўртача 900 мл) ва модда алмашинуви натижасида 
ҳосил бўлган (эндоген сув 300 мл) сувлар ҳисобига қопланади. Худди шунча миқдордаги 
шунча сув – сийдик (1400 мл), кал (100 мл) таркибида ва тана юзасидан ҳамда нафас 
йўлларидан (900 мл) бўгланиш ҳисобига организмдан чиқариб юборилади.
Сувга бўлган эхтиѐж овқатланиш тарзига боғлиқ. Асосан карбонсув ва ѐғ 
моддалари билан озуқаланиб, NaCl ни кам истеъмол қилинса сувга бўлагн эхтиѐж ката 
бўлмайди. Оқсилга бой моддалар билан овқатланганда ва тузни кўп истеъмол қилганда 
сувга бўлган эхтиѐж ортади, чунки сув осмотик фаол моддаларни (мочевина ва минерал 
ионлар) экскреция қилиш учун зарурдир. Организмга сувнинг кам тушиши ѐки уни кўп 
миқдорда чиқариб юборилиши дегидратацияга олиб келади ва бу ҳолат қоннинг 
қуюқланиши натижасида гемодинамиканинг бузилишига сабаб бўлади. Организмда 
сувнинг тана вазнига нисбатан 20 % етишмаслиги ўлимга олиб келади. Организмга 
сувнинг ортиқча тушиши унинг организмдан ажралишини камайиши сув 
интоксикациясини келтириб чиқаради. Сув интоксикациясида осмолярликни камайишини 


113 
нерв охирлари ва марказлари сезади ва хатто томир тортишиши ҳолати келиб чиқиши 
мумкин.
Организмда сув ва минерал ионлари алмашинуви бир-бирига боғлиқ бўлиб, 
ҳужайра ичи ва ташида осмотик босимни нисбий доимийлигини сақлаш учун зарур. 
Ҳужайра ичида ва ташқарисида Na
+
, K
+
, Ca
2+
ва бошқа ионларнинг ионларнинг 
концентрацияси маълум даражада бўлгандагина физиологик жараѐнлар (қўзғалиш, 
қўзғалишнинг синаптик узатилиши, мускуллар қисқариши) амалга оширилиши мумкин. 
Бу ионлар барчалари овқат таркибида организмга тушиши зарур.
Озиқланиш. Овқатли модда одам ва ҳайвон организмида тирик тўқимани тиклаб 
турувчи пластик материал ва ягона энергия манбаи бўлиб ҳизмат қилади. Шунинг учун 
ҳам тўғри овқатланиш одам соғлигини таъминловчи жуда муҳим омил ҳисобланади. 
Озиқланиш – бу овқатли моддани организмга тушиши, ҳазм бўлиши, сўрилиши ва озиқ 
моддаларни (нутриентлар) организмда ўзлаштирилишидир. Ҳаѐтий жараѐнларни 
таъминлаш учун озиқланиш организмнинг пластик ва энергетик эхтиѐжини таъминлаши 
зарур. Биосинтез, биологик таркибнинг янгиланиши учун зарур бўлган моддаларни 
организм овқат таркибида олади. Организмга тушган овқатли моддалар энергияси 
ҳужайра мембранаси таркибини, органеллаларни ҳосил қилиш ва механик, кимѐвий, 
осмотик ва электрик иш бажариш учун сарфланади. Овқатли моддаларнинг биологик ва 
энергетик қиммати, таркибида оқсиллар, ѐғлар, карбонсувлар, витаминлар, минерал 
тузлар, органик кислоталар, сув, аромат ва хуш таъъм моддалар борлиги билан 
аниқланади. Организмда ҳазм бўлиши ва ўзлаштирилиши овқатли
моддаларнинг муҳим 
хоссаларидир.
Пластик моддаларга бўлган эхтиѐжнинг энергетик мувозанат ҳолати организмда 
емирилаѐтган оқсил, липид ва карбонсувларнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган 
минимал миқдордаги моддани истеъмол қилиш орқали қондирилади. Бу эхтиѐж одамнинг 
ѐшига, соғлигига, меҳнат турига ва жадаллигига қараб ҳар хил бўлади.
Озиқланишнинг назарий асослари. Ҳар бир одам организмидаги модда 
алмашинувининг ўзига хослигига қараб маълум бир овқатли моддаларни истеъмол 
қилиши зарур бўлади.
Мувозанатлашган озиқланиш (А.А.Покровский) назариясига биноан овқат 
таркибидаги моддалар миқдори ва нисбати организмнинг физиологик эхтиѐжига мос 
келиши зарур. Истеъмол қилинган овқат, ўзлаштирилиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда, 
асосий алмашинув, овқатли модданинг специфик- динамик таъсири ва иш бажаришга 
ишлатилган умумий энергетик сарфни қоплаши зарур. Кунлик истеъмол қилинган 
овқатнинг калорияси энергетик сарфдан мунтазам равишда ортиқ бўлса организмда ѐғ 
депоси ортади. Таомлар таркибида оқсил, ѐғ ва карбонсувлар мувозанатда бўлишлари 
керак. Организмдаги ҳам энергетик ҳам пластик эхтиѐжни қондириш учун уларнинг 
энергетик қиммати қуйидаги нисбатда – 15:30:55 % бўлишлари зарур. Шунингдек таом 
таркибидаги алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, 
тўйинган ва тўйинмаган ѐғ кислоталари, карбонсувлар таркибидаги мономерлар миқдори 
ва балласт моддалар (целлюлоза, пектин ва б.) мувозанатда бўлишлари шарт.
Адекват озиқланиш (А.М.Уголев) назариясига асосан, овқатли моддалар ва ҳазм 
ферментлари таркиби мос келлишлари керак. Бу назарияда хазм уч босқичдан иборат 
эканлиги ва озиқланиш манна шу босқичларга мос бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилган. 
Масалан, лактаза етишмовчилигида сут мос келмайдиган овқат ҳисобланади. Бу назарияга 
асосан, бирламчи нутриентлар ҳазм ва сўрилиш жараѐнида шаклланса, иккиламчи озиқ 
моддалар 
ичакдаги 
микроорганизмлар 
фаолияти 
натижасида 
ҳосил 
бўлади. 
Микроорганизмлар тасирида ҳосил бўлган моддалар фақатгина энергетик ва пластик 
қимматга эга бўлмасдан, бошқа физиологик жараѐнларга (иммун, ҳимоя, хулқ атвор) ҳам 
таъсир қилиши аниқланган.
Овқат рациони тузиш тарзлари. Нормал ҳаѐт фаолияти, яхши кайфият, юқори иш 
қобилияти, ҳар хил юқумли касалликларга қаршилик қилиш, ўсиш ва ривожланишларни 


114 
таъминлаш учун озиқланиш организмнинг пластик ва энергетик, минерал тузлар, 
витаминлар ва сувга бўлган эхтиѐжини тўла қондириши керак. Овқат рациони тузиш 
(яъни, одам учун бир суткада зарур бўлган овқатли моддалар таркиби ва миқдори) 
қуйидаги тарзда амалга оширилади:
1. Рациондаги оқатлар энергияси организмнинг энергетик сарфини қоплаши зарур.
2. Овқатли моддаларнинг калорик қимматини аниқлаш учун 100 г овқат таркибидаги 
оқсил, ѐғ ва карбонсувларнинг фоиз миқдори ва калориялилигини кўрсатувчи жадвалдан 
фойдаланилади.
3. Овқатли моддалар изодинамияси қонунидан фойдаланилади, яъни оқсил, ѐғ ва 
карбонсувлар энергетик қиммати ҳисобга олинган ҳолда бир-бирининг ўрнини босиши 
мумкин. Масалан, 1 г ѐғ (9,3 ккал) 2,3 г оқсил ѐки карбонсув ўрнини босиши мумкин. 
Лекин бу бир-бирининг ўрнини босиш фақат қисқа муддат давомида бўлиши мумкин , 
чунки овқатли моддалар энергетик вазифадан ташқари пластик вазифани ҳам 
бажарадилар.
4. Овқат рационида ҳар бир гурух ишчилари эхтиѐжини қондирадиган оптимал миқдорда 
оқсил, ѐғ ва карбонсувлар бўлиши керак, масилан 1 гуруҳ ишчилари учун суткалик 
рационда 80-120 г оқсил, 80-100 г ѐғ ва 400-600 г карбонсувлар бўлмоғи зарур.
5. Рацион таркибидаги оқсил, ѐғ ва карбонсувлар нисбати 1:1,2:4 бўлиши керак.
6. Рациондаги овқат организмнинг витаминга, минерал туз ва сувга бўлган эхтиѐжини 
тўла қондириши ҳамда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни ўзида сақлаши 
зарур.
7. Оқсил ва ѐғларнинг суткалик миқдорини 1/3 қисми ҳайвон маҳсулоти сифатида бўлиши 
керак.
8. Рациондаги овқат калорияси овқатланиш миқдорига тўғри тақсимланиша керак. 
Биринчи нонушта суткалик энергиянинг 25-30 %, иккинчи нонушта 10-15 %, тушлик 40-
45 %, кечки овқатланиш эса 15-20 % қисмини ташкил қилиши керак.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish