Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Хазм тизимининг функциялари. Ошқозон-ичак йўли қизилўнгач, меъда, ингичка ва 
йўғон ичаклардан иборат бўлиб найсимон тузилишга эга, ҳазм тизимининг бир қисмини 
ташкил қилади. Бу соҳада озиқли моддалар механик ва кимѐвий ишловдан ўтади ва 
сўрилади. 
 
Хазм тизимининг шира ажратиш фаолияти. Шира ажратиш ҳужайра ичи 
жараѐни бўлиб, ҳужайра ичига тушган моддалардан шира ҳосил бўлади ва у без 
ҳужайралардан ажралиб чиқади. Шира без ҳужайраларнинг чиқарув йўллари орқали ҳазм 
бўшлиғига ажралади.
Ҳазм безлари шираси таркибидаги гидролитик ферментлар таъсирида овқатли 
моддалар гидролизга учрайди, электролитлар гидролитик жараѐн учун оптимал рН ни 
яратиб беради, шилимшик моддалар, бактериоцид моддалар, иммуноглобулинлар ҳимоя 
вазифасини ўтайди. 
Ҳазм безларидан шира ажралиши нерв, гуморал ва паракрин механизмлари 
ѐрдамида бошқарилиб турилади. Эферент нерв, уларнинг медиаторлари, гормонлар ва 


116 
физиологик фаол моддалар, гландулоцитлар рецепторларига ва ҳужайра ичи жараѐнига 
кўрсатган таъсирига қараб шира ажралишини қўзғатиши ѐки тормозлаши мумкин. 
Безларни шира ажратиш фаолияти уларнинг қон билан теъминланиш даражасига боғлик. 
Шира миқдори бир вақтда фаол ҳолдаги без ҳужайралари миқдорига боғлик. Безлар ҳар 
хил таркибда шира ажратувчи гландулоцитлардан ташкил топган ва ўзига хос бошқарув 
тизимига эга. Бездан ажралаѐтган шира миқдори ва таркиби истеъмол қилинаѐтган овқат 
таркибига мослашган ҳолда бўлади. 
Парасимпатик холинэргик нейронлари ҳазм безлари шира ажратишини 
тезлаштиради. 
Симпатик нейронлар эса ҳужайра мембранасидаги α- ва β-адренарецепторлар 
турига боғлиқ ҳолда шира ажралишини тормозлайди ва трофик таъсир кўрсатади. 
Безлардан шира ажралишига шунингдек гастроинтестинал бошқарувчи пептидлар ҳам 
таъсир кўрсатади. 
Ҳазм тизимининг мотор фаолияти. Ҳазм жараѐнининг ҳамма босқичларида мотор 
ѐки ҳаракат фаолияти амалга оширилади. Ҳазм йўлида ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз, макро- ва 
микромотор фоалиятлар намоѐн бўлади. Мотор фаолияти ҳазм йўлининг ҳар хил соҳасида 
овқатли моддани қабул қилиш, чайнаш, ютиш, меъдада озиқнинг ушлаб турилиши, 
меъдадан ичакка озиқли моддаларнинг ўтказилиши, ўт пуфагининг қискариши ва 
бўшашиши, химуснинг ичак бўйлаб ҳаракати, ингичка ичакдан йўгон ичакка химуснинг 
ўтиши, сфинктерларнинг қискариши ва бўшашиши, йўғон ичак ҳаракати, калнинг 
шаклланиши, дефекация-барчаси ҳазм тизимининг мотор фаолияти натижасидир.
Ҳазм безларининг чиқарув йўли таранглилиги ва перисталтик ҳаракати ҳазм 
шираларининг чиқарилишини таъминлайди. 
Ҳазм йўллари мотор фаолиятини бошқарилишида миоген механизмлари, 
периферик (интра-ва экстрамурал) ва марказий нерв тизимларининг аҳамияти каттадир. 
Парасимпатик таъсир натижасида ҳазм йўлининг мотор фаолияти кучаяди, лекин 
адашган нерв таркибида моторикани кучайтирувчи ва тормозловчи толалар мавжуд. 
Симпатик таъсир асосан мотор фаолиятини сусайтиради. Нерв, гормонал ва парагормонал 
таъсирлар бир аъзо ва бир неча аъзолар ўртасида тизимлараро таъсир кўрсатадилар. 
Масалан, ўт ажралиши ўт пуфагининг қисқариши ва Одди сфинктерининг бўшаши, 
меъдадан овкатни ўн икки бармоқли ичакка эвакуация қилиниши, меъданинг антрал 
қисмининг қисқариши ва пилорик соҳани бўшаши натижасида амалга оширилади. 
 
Сўрилиш. Сўрилиш-озиқли моддалар таркибий қисмини ҳазм йўлидан ички 
муҳитга, қон ва лимфага ташилишидир. Сўрилган модда организмга етказиб берилади ва 
тўқима модда алмашинувида ишлатилади. Оғиз бўшлиғидан карбонсувлар сўлак α-
амилазаси таъсирида декстрин, малтоолигосахарид ва малтозагача парчаланади. Оғиз 
бўшлиғида қисқа вақт давомида бўлганлиги туфайли озиқли модда деярли сўрилмайди. 
Лекин айрим доривор моддалар оғиз бўшлиғида тезда сўрилади ва бундан тиббиѐтда 
фойдаланилади. 
Меъдада оз миқдорда аминокислоталар, глюкоза бироз кўпроқ сув ва унда эриган 
минерал моддалар, кўп миқдорда алкогол сўрилади. 
Озиқли моддаларнинг асосий қисми, сув, электролитларнинг сўрилиши ингичка 
ичакда амалга оширилади. Сўрилиш, у амалга оширилаѐтган юза катталигига боғлик. 
Ингичка ичакда сўрилиш юзаси катта. Одамларда ингичка ичак юзаси шиллиқ қаватидаги 
бурмалар, ворсинка ва микроворсинкалар ҳисобига 300-500 маротаба катталашган. 
Ингичка ичак шиллиқ қаватининг
1 мм
2
юзасига 30-40 ворсинкалар тўғри келади, ҳар бир энтероцит 1700-4000 
микроворсинкаларга эга. Ичак эпителийсининг 1 мм
2
юзасига 50-100 млн 
микроворсинкалар тўғри келади. Микроворсинкалар гликокаликс қавати билан қопланган. 
Ҳар хил моддаларнинг сўрилиши турли механизмлар ѐрдамида амалга оширилади.
 
Макромолекулаларни сўрилиши фагоцитоз ва пиноцитозлар орқали амалга 
оширилади. Бу механизмлар эндоцитозга хос. Эндоцитоз билан ҳужайра ичи ҳазми 


117 
боғлиқ ҳолда бўлади, лекин айрим моддалар эндоцитоз орқали ҳужайрага кириб, ундан 
экзоцитоз орқали ҳужайра оралиқ бўшлиққа чиқади. Бундай ташилиш трансцитоз деб 
аталади. Бу механизм орқали иммуноглобулинлар, витаминлар, ферментлар ва бошқа 
моддалар ичакдан қонга ўтади. Чақалоқларда трансцитоз механизми орқали она сути 
оқсили ташилади. 
Айрим моддалар ташилиши ҳужайра оралиқ бўшлиғи орқали амалга оширилиши 
мумкин. Бундай ташилиш персобция дейилади. Бу механизм ѐрдамида қисман сув, 
электролитлар, ҳамда оқсиллар (антитела, аллергенлар, ферментлар) ва бактерийлар 
ўтадилар. 
 
Микромолекулалар сўрилишида уч хил ташилиш механизмлари иштирок этади: 
пассив ташиш, осонлашган диффузия ва фаол ташиш. Пассив ташиш диффузия, осмос 
ва фильтрациялардан иборат. Осонлашган диффузия махсус ташувчилар ѐрдамида энергия 
сарфисиз амалга оширилади. Фаол ташиш моддалар электрокимѐвий ва концентрацион 
градиентига карши, энергия сарфи билан ва махсус ташиш тизими (ҳужайра пардаси 
каналлари, ташувчилар) иштирокида амалга оширилади. 
Сўрилиш тезлиги ичакдаги моддалар хоссаларига боғлиқ. Нейтрал изотоник 
муҳитда, ичакдаги босим ортганда сўрилиш тезлашади. Шунингдек, ворсинка ва 
микроворсинкаларнинг ҳаракати сўрилишни тезлаштиради.
Йўгон ичакда кўп миқдорда сув ва оз миқдорда глюкоза, аминокислоталар ва 
бошқа моддалар сўрилади. 
 Инкретор ѐки ички секреция фаолияти – дейилганда ҳазм тизимида ошқозон–ичак 
йўллалари фаолиятини бошқаришда иштирок этувчи бир қатор гормонларни ишлаб 
чиқарилиши тушунилади. Буларга гастрин, секретин, холицистокинин-панкреозимин, 
мотилин ва бошқалар киради.
Экскретор фаолияти-метаболизм натижасида ҳосил бўлган моддалар (мочевина, 
аммиак, ўт пигментлари) сув, организмга ташқаридан тушган оғир метал тузлари, доривор 
моддаларни ҳазм безлари томонидан ошқозон-ичак йўлига ва у ердан ташқарига чиқариб 
юборилишидир. 
Ошқозон-ичак йўллари ҳазмдан ташқари - сув-туз алмашинувида, маҳаллий 
иммунитетда, гемопоэз, фибринолиз ва бошқа фаолиятларда иштирок этади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish