192
Сенсор тизимнинг умумий физиологияси. Сенсор тизим (И.П.Павлов бўйича
анализатор) нерв тизимининг бир қисми ҳисобланиб, у қабул қилишга
ихтисослашган
элементлар – сенсор рецепторлар дейилади, улар ташқи ва ички муҳитдан таъсиротларни
қабул қилувчи, рецепторлардан олинган ахборотни мияга ўтказувчи нерв йўллари ва
олинган ахборотни қайта ишловчи бош миядан иборатдир. Сенсор тизим бош мияга
ахборотни етказиб беради. Ҳар қандай сенсор тизимнинг иши турли кўринишда қабул
қилинган таъсиротларни нерв импулсларига айлантириб,
уларни нейронлар занжири
орқали марказий нерв тизимига етказиб беришдан иборат бўлади. Импулслар келиши
туфайли бош мия катта ярим шарлари сезгилар, идроклар, тасаввурлар, яъни ташқи олам
хиссий инъикосининг турли шакллари юзага чиқади. Бош мия ярим шарларига келган
ахборотлар
оддий рефлекслардан тортиб, то инсоннинг рухий фаолияти учун зарурдир.
Шунинг учун И.М.Сеченов «Бош мия рефлекслари» асарида «Психик акт онгда ташқи
ҳиссий қўзғалишдан ташқари хосил бўла олмайди» - деб ѐзган эди.
И.П.Павлов рецепторларни – анализаторнинг периферик бўғини, афферент
нейронлар ўтказувчи йўллар бўлимини ташкил этса, катта ярим шарлар пўстлоғи
анализаторларнинг марказий охирлари деб ҳисобланади.
Сенсор тизимнинг текшириш усуллари. Сенсор
тизимнинг электрофизиологик,
нейрокимѐвий, морфологик ҳамда асосан соғлом ва носоғлом инсонларда қабул
қилишнинг психофизиологик анализи ўтказилади, бундан ташқари, сенсор тизимни
ўрганишда моделлаштириш ва протезлаш усуллари ҳам қўлланилади.
Моделлаштириш – сенсор тизимнинг биофизик ва компютер моделларидир,
ҳозирча экспериментал усуллар билан ўрганиб бўлмайдиган
вазифаларни ва хоссаларни
моделлаштириш орқали ўрганилади.
Протезлаш - сенсор тизим фаолиятини қандай даражада билишимизни текширади.
Электрофосфен кўрув протезлари бунга мисол бўла олади.
Сенсор тизим тузилишининг умумий тарзлари. Ҳайвон ва шу жумладан
инсонларда сенсор тизим қуйидаги тарзлар асосида тузилган.
1.
Кўпқатламлилик-сенсор
тизим кўп қатламдан иборат топган нерв
ҳужайраларидан
ташкил топиб, уларнинг биринчиси рецепторлар билан боғ
ҳосил қилса, охиргиси бош мия катта ярим шарларидаги нейронлар билан
боғланадилар. Сенсор тизимнинг бу хоссаси организмнинг турли хилдаги
ахборотларга тезда жавоб беришини таъминлайди.
2.
Кўп каналлик-сенсор тизим ахборотни бир вақтнинг ўзида жуда кўп
канал
орқали (ҳар бир каналда ўн мингдан миллионгача нерв ҳужайралари бўлади)
улар ўзаро бир-бирилари билан боғланган бўлади. Сенсор тизимдан бир-бирига
бундай параллел жойлашган каналларнинг бўлиши, ахборотларни узатиш ва
қайта ишлашини аниқ ва атрофлича синтезини таъминлайди.
3. Қўшни қатламларда,
элементларнинг ҳар хил бўлиши «сенсор воронкалари» ни
ҳосил қилади. Кўзнинг тўр пардасида 130 млн га яқин фоторецепторлар
мавжуд, тўр парданинг ганглиоз ҳужайралари қаватида эса 100
маротаба кам
нейронлар топилган (тораювчи воронка). Кўрув тизимининг кейинги қисмида
эса «кенгаювчи воронка» кузатилади. Пўстлоқнинг бирламчи кўрув қисмида
тўр парданинг ганглиоз қаватига нисбатан нейронлар сони минг маротаба кўп.
4. Сенсор тизимнинг вертикал ва горизонтал бўйича шаклланиши:
Сенсор тизимнинг вертикал бўйича шаклланишининг маъноси шундан иборатки,
бир неча нейрон қаватлари махсус бўлимларни ҳосил қилади. Шундай қилиб
бундай
бўлим йирик морфофункционал тузилма бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир бўлим (масалан,
ҳидлов пиѐзчаси, эшитув тизимнинг хохлеар ядроси ѐки тиззасимон тана) муайян аниқ
бир вазифани амалга оширади.
Сенсор тизимнинг горизонтал бўйича шаклланишида рецепторлар ва
нейронлар
орасидаги боғланиш шу қаватлар ичида юз беради.