196
Сенсор тизимда ахборотларни қайта ишлаш механизмлари. Сенсор тизимда
ахборотларни қайта ишланишида қўзғатувчи ва тормозловчи нейронлар орасидаги ўзаро
боғланиш жараѐнлари ѐтади. Қўзғатувчи ўзаро боғланиш жараѐни
негизида шу нарса
ѐтадики, марказга интилувчи ҳар бир аксон юқорида жойлашган сенсор тизимни бир неча
нейронлари билан алоқа ҳосил қилади, буларнинг ҳар бири олдинги қаватдаги
ҳужайралардан бир нечтасидан сигнал олади.
Бир нейронга сигналларни олиб келувчи рецепторлар мажмуасига
рецептор
майдони деб аталади.
Рецептив майдон қўшни нейронлар томонидан қисман беркилади. Сенсор
тизимдаги бундай боғланиш нерв тури деган тузилмани ҳосил қилади. Бундай тур
ѐрдамида сенсор тизимни кучсиз сигналларга ҳам
сезувчанлиги ортади, бундан ташқари
ўзгарувчан ташқи муҳитга мослашувини таъминлайди.
Сенсор тизим тормозловчи ахборотларни қайта ишлашида одатда, ҳар бир
қўзғатувчи сенсор нейрон тормозловчи интернейронни фаоллаштиради. Интернейрон ўз
навбатида энг қўзғалган элементнинг импулсациясини бўғиб қўяди (кетма - кет ѐки қайтар
тормозланиш) ѐки шу қаватдаги қўшнисини тормозлайди (ѐн ѐки латерал тормозланиш).
Бу тормозланишнинг кучи қанчалик катта бўлса, унга яқин қўшни ҳужайраларга нисбатан
шунчалик биринчи элемент қўзғалганлиги юқори бўлади.
Сенсор тизимнинг мослашиши (адаптацияси). Сенсор тизим организм эхтиѐжига
ҳамда ташқи муҳит шароити ўзгаришига қараб ўзининг ҳусусиятларини ўзгартира олади.
Сенсор адаптация - бу сенсор тизимнинг умумий хоссаси бўлиб, узоқ вақт мобайнида
берилган таъсиротларга мослашиши тушунилади. Адаптация-сенсор
тизимни абсолют
сезувчанлигининг камайиши ва дифференциал сезувчанлигининг ортиши билан намоѐн
бўлади. Субъектив олиб қаралганда, доимий берилаѐтган таъсиротга мослашиши ѐтади
(масалан, одатий кийимларни терига бераѐтган доимий босимини сезмаймиз).
Мосланиш жараѐнлари рецепторлардан бошланиб, аста-секин сенсор тизимнинг
барча нейронларини қамраб олади. Вестибуло- ва пропреорецепторларда мослашиш
жараѐни жуда кучсиз намоѐн бўлади.
Ушбу жараѐннинг ривожланиш тезлигига кўра барча
рецепторлар тез ва секин
мослашувчи рецепторларга бўлинади. Тез мослашувчи рецепторларда мослашиш юз
бергандан сўнг таъсирловчи тўғрисидаги ахборотларни бош мияга умуман жўнатмайди,
секин мослашувчи рецепторлардан эса ахборот кучсизланган кўринишда узатилиб
турилади.
Доимий таъсирловчи таъсири тугаши биланоқ сенсор тизимнинг абсолют
сезувчанлиги қайта тикланади.
Сенсор мослашишда сенсор тизимнинг афферент идораси муҳим аҳамият касб
этади. Эфферент идора этиш юқори бўлимларни паст бўлимларга
таъсир этиши билан
намоѐн бўлади. Сенсор тизим холати ретикуляр формация томонидан ҳам назорат
қилинади. Сенсор тизимда эфферент таъсирлар асосан тормозловчи ҳарактерга эга бўлиб,
бу ўз навбатида уларнинг сезувчанлигини камайишига олиб келади, ҳамда афферент
сигналлар оқимини ҳам камайтиради. Рецепторларга ѐки
сенсор тизимнинг бирор
қаватига келувчи эфферент нейронларнинг умумий сони одатда, шу қаватга келаѐтган
афферент нейронларнинг умумий сонидан кўп маротаба оздир. Бу сенсор тизим афферент
назорат билан таъминлангани ҳолда унинг тарқоқ ва кенг тармоқли ҳарактерини ҳам
кўрсатиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: