187
Диабетнинг асосий белгиси қондаги глюкоза миқдори (нормада 6,8-7,6 ммол/л)
кўпайиб кетишидир (гипергликемия). Айниқса карбонсувларга бой овқат истеъмол
қилинса, қондаги глюкоза тўқималарда тўла ўзлаштирилмайди ва сўнгра гликогенга
айланмайди. Бундай беморларда бу белгилардан ташқари юқорида тўхталганимиздек,
глюкозурия, яъни глюкоза сийдик орқали
ажралиши, кўп сийиш (полиурия), чанқов
ҳиссининг доимо бўлиши (полидипсия) каби белгилар ҳам кузатилади. Диабетда
энергетик эхтиѐжларга глюкоза кам ишлатилади ва энергия алмашинувида оқсил ва
ѐғларнинг сарфланиши кескин даражада ортади. Нафас коэффициентининг камайиши
оқсиллар билан ѐғларнинг ѐниш жараѐни кучайганлигидан гувоҳлик беради.
Оғир диабетда ѐғлар парчаланганда кислатали моддаларнинг кўплаб ҳосил
бўлиши ва аминокислоталарнинг жигарда дезаминланиши сабабли қоннинг фаол
реакцияси кислотали томонга – ацидозга сурилади. Ёғлар билан аминокислоталарнинг
чала оксидланиш маҳсулотлари қон плазмасининг ишқорий металларини боғлаб олиши
сабабли қоннинг ишқор резерви камаяди, компенсатор халлослаш бошланади ва сийдик
реакцияси кислотали томонга ўзгаради.
Жинсий безлар. Эркаклар жинсий безлари. Эркак жинсий безларида
сперматогенез жараѐнлари кечади ва эркак жинсий гормонлари – андрогенлар ҳосил
бўлади. Сперматогенез уруғ ҳосил қилувчи найчаларда жойлашган сперматоген
эпителиал ҳужайраларнинг фаолияти бўлиб ҳисобланади. Андрогенлар интерстициал
ҳужайралар –гландулоцитларда (Лейдинг ҳужайрасида) ҳосил бўлади. Бу ҳужайралар
уруғ ҳосил қилувчи
найчалар орасида жойлашиб, уруғдон массасини яқин 20 % ини
ташкил қилади. Унча кўп бўлмаган миқдода андрогенлар буйрак усти бези пўстлоғининг
тўр соҳасида ҳам ишлаб чиқарилади. Андрогенларга бир неча стероид гормонлар
киради, улардан энг муҳими тестостерондир. Бу гормоннинг қонга ўтиши эркакларда
бирламчи ва иккиламчи жинсий белгиларни адекват ривожланишини таъминлайди.
Тестостерон таъсирида ўғил бола балоғатга етганида жинсий аъзо ва мояклар
катталашади, соқол, паст овоз, қориннинг ўрта чизиғи бўйлаб кўтарилувчи чов жунлар
пайдо бўлади. Бундан ташқари, тестостерон оқсиллар
синтезини кучайтиради, бу эса
ўсиш ва жисмоний ривожланишга, мускуллар массасининг ортишига олиб келади.
Тестостерон суяк скелетининг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатад, у суякда оқсил
матрицалари ҳосил бўлишини тезлаштиради ва унда калций тузларининг тўпланишини
таъминлайди. Бунинг натижасида суяк энига ва бўйига ўсади ва пишиқлиги ортади.
Тестостерон кўп ажралганда моддалар алмашинуви тезлашади ва қондаги эритроцитлар
сони ҳам ортиб кетади. Тестостероннинг таъсир этиш механизми тахминан қуйидагича
амалга ошади: у ҳужайра ичига кириб, фаоллашади (дегидротестостерон), кейинчалик у
ҳужайра ядроси ва органеллари билан боғланади, бу эса оқсил ва нуклеин кислоталар
синтезининг ўзгаришига олиб келади. Тестостерон секрецияси аденогипофизнинг
лютеинловчи гормони орқали
идора этилади, бу гормон эса жинсий балоғатга етишни
тезлаштиради. Агар қонда тестостерон гормони миқдори ортиб кетса, қайтар боғланиш
механизми бўйича лютеинловчи гормон секрецияси тормозланади. Иккала гонадотроп
гормонлар–фолликулостимулловчи ва лютеинловчи гормонлар концентрацияси қонда
пасайиб кетганда, сперматогенез жараѐнларининг тезлашувига олиб келади.
Ўғил болаларда 10-11 ѐшгача уруғдонда андрогенлар ишлаб чиқарувчи фаол
гландулоцитлар бўлмайди. Бироқ, бу ҳужайралардан тестостерон гормони секрецияси,
хомиладорлик даврида ва бола туғилгандан сўнг бир неча хафтагача давом этади. Бу
секреция йўлдош томонидан ажралиб чиққан гормон гонадотропин
таъсирида юзага
чиқади. Эркак жинсий гормонларининг секрецияси етарлича бўлмаса, евнухоидлик
ривожланишига олиб келади. Бунда бирламчи ва иккиламчи жинсий белгиларнинг
ривожланиши кечикади, суяк скелети нопропорционал бўлиб қолади, кўкрак ва
қориннинг пастки соҳаларида ѐғ тўпланади, баъзида эса сут безлари ҳам катталашади
(гинекомастия), эркак жинсий гормонларининг кам ишлаб чиқарилиши
асаб ва рухий
ўзгаришларга ҳам олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, қарама-қарши жинсга бўлган