Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

ишқорий фосфатаза, нуклеаза, липаза, фосфолипаза, амилаза, лактаза ва сахаразалар  
киради. Ферментларнинг ичак шираси, асосан, шиллиқ қаватидан емирилган 
эпителиоцитлар таркибида тушади. Катта миқдордаги ферментлар эпителоцитлар юзасига 
шимдирилиб олинади ва девор олди ҳазмида иштирок этади.
 
Ичакда шира ажралишининг бошқарилиши.Ингичка ичак безлари фаолияти 
маҳаллий, рефлектор механизмлари, ҳамда гуморал таъсир қилиш ва химус таркибидаги 
моддалар таъсирида бошқарилади. Ингичка ичак шиллиқ қавати механик қитиқланса кам 
фермент сақловчи суюқ шира ажралади. Оқсил, ѐғ гидролизи натижасида ҳосил бўлган 
маҳсулотлар, хлорид кислота, панкреатик шираларнинг шиллиқ қаватга маҳаллий таъсири 
ферментга бой ичак шираси ажралишини таъминлайди. Ичак шираси ажралишини ГИП, 
ВИП, мотилинлар ҳам кучайтиради. Ингичка ичак шиллиқ қаватида ҳосил бўладиган 
энтерокринин ва дуокринин гормонлари либеркюн ва брунер безлари шира ажратиш 
фаолиятини кучайтиради. Шира ажратишни соматостатин тормозлайди. 
 
Ингичка ичакдаги бўшлиқ ва деворолди ҳазмлари. Ингичка ичакда икки ҳил: 
бўшлиқдаги ва деворолди ҳазмлари тафовут қилинади. Бўшлиқдаги ҳазм ичакка ҳазм 
ширалари (меъда ости бези шираси, ўт, ичак шираси) таркибида тушган ферментлар 
таъсирида амалга оширилади. Бўшлиқдаги ҳазм натижасида йирик молекулали 
(полимерлар) моддалар олигомерларгача парчаланади. Кейинги гидролиз жараѐни 
шиллиқ қавати соҳасида содир этилади. 
Деворолди 
ҳазми шиллиқ қават, шилимшиқ қоплама, гликокаликс ва 
микроворсинкалар соҳасида давом этади. Шилимшиқ қоплама ичак шиллиқ қаватида 
ишлаб чиқарилган шилимшиқ модда ва кўчиб тушган ичак эпителийларидан иборат. Бу 
қаватда кўп миқдорда меъда ости бези ва ичак шираси ферментлари бор. Бу қават орқали 
ўтаѐтган озиқ моддалар ана шу ферментлар таъсирига учрайди, гликокаликс юзасига ичак 
бўшлиғидаги ҳазм ширасидан шимиб олинган ферментлар ѐрдамида озиқ моддалар 
гидролизга учрайди. Энтероцитларнинг апикал пардасида ичак ферментлари сарфланиб 
туради ва бу ерда ҳақиқий деворолди ҳазми содир бўлади, озиқ моддалар шу пардага 
тегиб мономерларгача парчаланадилар. Апикал пардадаги ферментлар ва ташув тизими 
яқин турганликлари туфайли гидролиз ва сўрилиш жараѐнлари бир-бири билан боғлик 
ҳолатда кетади. Гидролизнинг тугалланиши сўрилишнинг бошланишига шароит яратиб 
беради. 
Деворолди 
ҳазмининг асосий белгилари қуйидагилар: ичак бурмаларидан 
ворсинкалар учига борган сари эпителиоцитларнинг шира ажратиш фаоллиги камайиб 
боради. Ворсинкалар учида асосан дипептидлар, асосида эса дисахаридлар ферментлар 
фаоллигига, парданинг шимиб олиш хоссасига, ингичка ичак ҳаракатига, бўшлиқдаги 
ҳазм жадаллигига, парҳезга боғлиқ. 
 
Ингичка ичак харакат фаолияти. Ингичка ичак ҳаракати химуснинг ҳазм 
ширалари билан аралашишини, химуснинг ичак бўйлаб силжишини, ичак шиллиқ қавати 


127 
соҳасидаги моддаларнинг алмашишини таъминлайди, ичакдан суюқ моддаларни қон ва 
лимфага филтрланиб ўтиши учун зарур бўлган босимни ҳосил қилади. Демак, ингичка 
ичак ҳаракати озиқ моддаларнинг гидролизи ва сўрилиши учун имконият яратиб беради. 
Ингичка ичак ҳаракати бўйланма ва ҳалқасимон мускулларининг қисқариши 
орқали амалга ошади. Ингичка ичакда бир неча хил ҳаракатлар ўзига хос хусусиятлари 
билан тафовут қилинади: ритмик сегментация, маятниксимон , перисталтик (жуда секин, 
секин, тез ва жуда тез), тоник. 
Ритмик сегментация  асосан ҳалқасимон мускуллар қисқариши натижасида ичак 
қисмларга ажратиб қўйилади. Навбатдаги қисқариш туфайли янги сегмент ҳосил 
қилинади, яъни аввалги сегмент бир неча қисмларга бўлинади. Бу қисқаришлар туфайли 
ичакда химус аралашиши ва ҳар бир сегментда босим ортиши кузатилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish