Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Ренин (химозин) калций ионлари иштирокида эрувчи оқсил казионогендан эримайдигон 
казеин ҳосил қилиш натижасида сутни ўғизга айлантиради. Меъда ширасида претеолитик 
бўлмаган ферментлар ҳам мавжуд. Буларга фақат эмульсияланган ѐғларни парчаловчи 
липаза киради. Меъдада озиқ модда муҳити кислотали булгунга қадар сўлак амилазаси
таъсирида карбонсувлар гидролизи давом этади. 
Меъда ширасида бактериоцит таъсирга эга бўлган лизоцим-моддаси бор. Шира 
тиркибидаги муцин сақловчи шилимшиқ модда меъданинг шиллиқ қаватини механик ва 
кимѐвий таъсирлардан ҳимоя қилади. Меъдада гастромукопретеид ѐки Касл ички 
фактори ишлаб чиқарилади, меъда ширасида, шунингдек, аминокислоталар ва сийдик 
кислоталари ҳам бор. 
Меъдада шира ажралишининг бошқарилиши. Ҳазмдан ташқари вақтда меъда безида 
фақат шилимшиқ модда ва пилорик шира ажралади. Овқатни кўрганда, ҳиди сезилганда, 
оғиз бўшлигига тушганида меъдада шира ажралиши бошланади. Меъдада шира 
ажралишини бир неча даврларга бўлиш мумкин: мураккаб рефлектор (мия), меъда ва ичак 
даврлари. 
 Мураккаб рефлектор (мия) даври - шартли ва шартсиз рефлектор механизмлардан 
иборат. Меъда ширасини шартли рефлектор йўли билан ажралиши ҳидлов, кўрув, эшитув 
рецепторларини қитикланиши натижасида пайдо бўлади. Бу рецепторлардан афферент 
йўллари орқали келган импулслар таламус, гипоталамус, лимбик тизими ва бош мия 
пўстлоғини кўзгатади, узунчоқ мия соҳасидаги ҳазм маркази қўзғалади ва меъда 
безларининг шира ажратиш фаолияти бошланишига туртки бўлади. Бу вактда ажралган 
ширани (иштаҳа шираси) деб атаган. Меъдадан шартсиз рефлектор шира ажралиши озиқ 
модда тасирида оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач рецепторлари қўзгалгандан сўнг 
бошланади. 
Афферент импулслар тил ( V жуфт), тилҳалқум ( IX жуфт) ва юқоридаги хиқилдок ( X 
жуфт) нервлари орқали узунчок миядаги меъданинг шира ажратиш марказига тушади. 
Марказдан адашган нервнинг эфферент толалари орқали меъда безларига келади ва шира 
ажралишини кучайтиради. Меъдадан бошланғич даврда ажралган шира протеолитик 
ферментларга бой бўлади ва ҳазмда катта аҳамият эга бўлади. 
Орқа мия марказларидан келаѐтган симпатик толалар қўзгалиши меъда безларидан 
шира ажралишини тормозлайди. 
Шира ажралишининг меъда даври . Озиқ модда меъдага тушганидан сўнг бошланади. 
Бу давр адашган нерв, периферик рефлекс ва гуморал омиллар ҳисобига амалга ошади. 
Меъданинг шиллиқ қаватидаги рецепторлар қўзғалиши билан боғлик, бу ердан импулслар 
адашган нервнинг эффект толалари орқали узунчок мияга боради ва у ердан адашган 
нервнинг эффект толалари орқали меъданинг без ҳужайраларига келади. Адашган нерв 
меъдага бир неча йўл билан меъданинг бош, ѐпқичсимон ва қўшимча ҳужайралари билан 
бевосита алоқаси приферик рефлекс ва гуморал омиллар орқали таъсир қилади. Адашган 
нерв толалари меъданинг пилорик қисмида жойлашган гастрин ишлаб чиқарувчи 
ҳужайраларни иннервация қилади. Гастрин бош ҳужайралар ҳамда ѐпқич ҳужайралар 
фаоллигини оширади.Шунингдек, гўшт, сабзовотлар экстракт, оқсилнинг маҳсуллари ва 
бомбезинлар гастрин ишлаб чиқаришини кучайтиради. Меъданинг антрал қисмида рН 
нинг пасайиши гастрин чиқишини камайтиради. Адашган нерв таъсирида меъданинг ЕС 2


123 
ҳужайраларида гистамин ишлаб чиқарилиши кучаяди. Гистамин, ѐпқич ҳужайраларининг 
Н
2
-гистамин рецепторлари билан мулоқотда бўлади ва меъдани юқори кислотали, 
пенсиногенни кам сақловчи шира ажралишини таъминлайди. 
Шира ажралишининг ичак даври химус медадан ичакка ўтганидан сўнг бошланади. 
Химус ичакнинг хемо-, осмо-, механорецепторларига таъсир қилиб рефлектор йўл билан 
меъдадаги шира ажралишини ўзгартиради. Озиқ моддаларнинг гидролизга учраганлик 
даражасига қараб, меъда шира ажралишини кучайтиради ѐки сусайтиради. Шира 
ажралишини кучайиши махаллий ва марказий рефлекслар томонидан адашган нерв, 
периферик рефлекс ва гуморал омиллар гастрин орқали амалга оширилади Бу фаза 
яширин даврининг узунлиги ва давомлилиги билан ҳхарактерланади. Меъдада шира 
ажралиши секретин, хкк-пз лар таъсирида тормозланади, хлорид кислота ишлаб 
чиқарилиши пасаяди, лекин пенсиноген ажралиши кучаяди, шунингдек, глюкагон, гип, 
Вип, нейретензин, соматостатин, сератинин, булбогасрен ва ѐг гидролизи маҳсуллари
таъсирида ҳам хлорид кислота ажралиш тўхтайди.
 
Меъданинг ҳаракат фаолияти.Меъданинг ҳаракат фаолияти унинг силлик 
мускуллари томонидан таъминланади. Меъда оч ҳолатида маълум бир тарангликда 
бўлади. Унда даврий ҳаракати кузатилади ( оч ҳаракат), бу вақтда очлик ҳисси сезилади. 
Овқат истемол қилаѐтган вақтда ва ундан кейинги дастлабки дақиқаларда минутларда 
меъда бўшашади бу меъданинг овқатланиш рецептив релаксация  даври саналади. Бу давр 
овқатнинг депода сақланишини ва меъдадан шира ажралишини таъминлайди. Маълум 
вақт ўтгандан сўнг меъдада қисқариш бошланади, қисқариш меъданинг кардиал қисмида 
кучли ва антрал қисмида кучсиз бўлади. Меъда қисқариши, кардиал - биринчи ритм 
бошқарувчиси соҳасида бошланади. Иккинчи ритм бошқарувчиси меъданинг пилорик 
қисмида жойлашган. Меъдада уч типдаги қисқаришлар тўлқинини ѐзиб олиш мумкин 1)-
кичик амплитудаги бир фазали тўлкин, меъдада босим 1-2 дан 5-10мм сим. устунига тенг 
бўлади, бу жараѐн 5-20 секунд давом этади; 2)- юқори амплитудали бир фазали тўлқин, 
босим 40-80 мм сим. уст. тўғри келади, 12-60 секунд давом этади; 3)- ўзгарувчан босим 
муҳитида содир бўладиган мураккаб қисқариш тўлқинлари 1 ва 2 кўринишдаги
тўлқинлар перисталтик хусусиятга эга, меъданинг маълум даражада таранг ҳолда ушлаб 
туради ва меъда девори шиллиқ қавати яқинида озиқ модда ва шираларнинг 
аралашишини таъминлайди. Бу тўлқинларнинг частотаси 1 минутда 3 га тенг. Меъданинг 
ўрта қисмида моддалар арлашмайди, шунинг учун ҳам истеъмол қилинган кетма-
кетлигига қараб озиқ моддалар қатлам-қатлам бўлиб жойлашади. 3 кўринишдаги тўлқин
меъданинг пилорик қисмига хос, моддаларни меъдадан ўн икки бармоқли ичакка 
эвакуация қилишда аҳамияти катта.
Меъда ҳаракатининг хусусияти, кучи, вақт давомида ўзгариши меъда ва ичакда
ҳазмнинг самараси, озиқ моддаларнинг миқдори, тури ҳамда бошқарув механизмлар 
таъсирига боғлик. Адашган нервни қитиқлаш ва ацетилхолинни ажралиши меъда 
ҳаракатини кучайтиради. Адашган нерв шунингдек, тормозловчи таъсир ҳам кўрсатиши 
мумкин; бунга меъданинг рецептив релаксацияси мисол бўлиши мумкин. Симпатик 
нервни қитиқлаш ва D –адренорецепторларни фаоллашуви меъда ҳаракатини 
сусайтиради.
Меъда ҳаракатини бошқаришда гастроинтестинал гормонларнинг аҳамияти ҳам 
каттадир. Меъда ҳаракатини гастрин, мотилин, серотонин, инсулинлар кучайтиради, 
секретин, ХКЦ-ПЗ, глюкагон, ЖИП-ВИП ларни тормозлайди. 
 
Химуснинг меъдадан ўн икки бармокли ичакка эвакуацияси. Меъдадан моддаларни 
ўн икки бармоқли ичакка эвакуация қилиш тезлиги жуда кўп омилларга боғлиқ:
Модданинг хажмига, таркибига, қаттик ѐки юмшоқлигига, ҳароратига, рН га, меъданинг 
пилорик қисми ва ўн икки бормокли ичак ўртасидаги босим фарқига, пилорик сфинктер 
холатига, сув туз гомеостаз холати ва бошқаларга, овқат таркибига қараб карбон сувлар
оқсилларга нисбатан тезроқ эвакуация бўлади, ѐғлар эса энг секин ўтказилади. Суюқлик 


124 
меъдага тушиши билан эвакуация бўла бошлайди. Аралаш озиқ моддалар соғлом 
одамларда меъдадан 6-10 соат довомида тўла эвакуация бўлади. 
Меъдадан озиқ моддаларни ўн икки бармокли ичакка ўтишини рефлектор 
бошқаради. Меъда механорецепторларини қитиқлаш эвакуацияни тезлаштиради, ўн икки 
бармоқли ичак механорецепторини қитиклашни секинлаштиради. Ўн икки бармокли ичак 
шиллиқ қаватига таъсир этиб, эвакуация секинлаштирувчи моддаларга рН 5,5 дан кам 
бўлган кислотали моддалар, гипертоник эритмалар, 10%ли этанол эритмаси, глюкоза ва 
ѐғнинг гидролиз маҳсулотлари киради. Эвакуация тезлиги шунингдек озиқ моддалар 
гидролизининг самарасига ҳам боғлиқ. Гидролиз тўла бўлмаса эвакуация секинлашади. 
Демак, эвакуация гидролитик жараѐнга «хизмат килиб» унинг самарасига қараб ингичка 
ичакка маҳсулотни ўтказиб беради.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish