Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Ичакдаги хазм 
 
 
Ингичка ичакдаги ҳазм. Ҳазм жараѐнларининг асосий қисми ингичка ичакда содир 
бўлади. Унинг бошланғич қисми ўн икки бармоқли ичакнинг ҳазмдаги аҳамияти каттадир. 
Бу сохада ҳазм жараѐнларида меъда ости бези, ичак ширалари ва ўт айниқса 
қатнашадилар. Меъда ости ва ичак безлари ширалари таркибидаги ферментлар оқсиллар, 
ѐғлар карбонсувларни гидролизга учратадилар. 
Меъда ости бези шираси таркиби ва хоссалари. Меъда ости бези бир суткада 1,5-
2,0 л шира ажратади. Унинг таркиби сув ва анорганик ҳамда органик моддалардан ташкил 
топган. Шира таркибида натрий, калций, калий, магний катионлари ва хлор, сулфат, 
фосфат анионлари мавжуд. Айниқса бикарбонатлар миқдори катта, шунинг учун ҳам 
унинг рН 7,8-8,5 ни ташкил қилади. Панкреатик шира ферментлари кучсиз ишқорий 
муҳитда фаоллашади. 
Панкреатик шира таркибида гидролитик ферментлар бўлиб, улар оқсил, ѐғ ва 
карбонсувларни парчалайдилар, шунингдек нуклеин кислоталарни парчаловчи 
нуклеазалар ҳам бор. Панкреатик шира таркибида липаза ва нуклеаза ферментлари - фаол 
холатда; претеазалар-проэнзим холатда ажраладилар. Меъда ости бези шираси таркибида 
ажралувчи α-амилаза полисахаридларни олиго-, ди- ва моносахаридларгача парчалайди. 
Нуклеин кислоталар рибо- ва дезоксирибонуклеазалар томонидан парчаланадилар. 
Панкреатик липаза ут кислоталар таъсирида фаоллиги ортади ва липидларга таъсир қилиб
моноглицерид ва ѐг кислоталаригача парчалайди. Претеолитик ферментлар проэнзим 
трипсиноген, химотрипсиноген, А ва Б прокорбоксипептидазалар холатида ишлаб
чиқарилади. Ўн икки бармоқли ичакда ишлаб чиқарилувчи энтерокиназа таъсирида 
трипсиноген трипсинга айланади. Кейинчалик трипсин трипсиноген ва бошқа 
пропептидазаларга автокаталитик таъсир кўрсатади ва уларни фаоллаштиради. Трипсин, 
химотрипсин, эластазалар овқат таркибидаги оқсилларнинг ички пептид боғларига таъсир 
этиб, уларни аминокислаталаргача парчалайди.А ва Б карбоксипептидазалар оқсил ва 
пептидларнинг охирги С-боғларига таъсир қиладилар. 
Меъда ости бези шира ажратишининг бошқарилиши. Меъда ости безининг 
экзокрин фаолияти нерв ҳамда гуморал механизмлари орқали бошқарилади. Адашган 
нерв меъда ости безидан шира ажралишини кучайтиради. Симпатик нерв толалари шира 
ажралишини пасайтиради, лекин органик моддалар синтезини (бета-адренергик эффект
кучайтиради, қон томирларнинг торайиши (алфа адренергик эффект) меъда ости 
безининг қон билан таъминланишини камайтирилиши натижасида ҳам шира ажралиши 
пасаяди. Жисмоний ва ақлий зўриқиш, оғриқ, уйқу шира ажралишини пасайтиради. 
Гастроинтестинал гормонлардан секретин, ХЦК-ПЗ меъда ости беъзи шира ажралишини 
кучайтирада. Секретин - бикарбонатга бой ва ХЦК-ПЗ - ферментларга бой шира 
ажралишини таъминлайди. Меъда ости бези шираси ажралиши гастрин, серотонин, 
бомбезин, инсулин, ўт кислоталари тузлари таъсирида кучаяди. Химоденин 


125 
химотрипсиноген ажралишини кучайтиради. ГИП, ПП, глюкагон, калцитонин, 
соматостатин, энкефалинлир шира ажралишини тормозлайдилар. 
Меъда ости безида шира ажралиши 3 даврдан иборат: мураккаб- рефлектор, меъда ва
ичак даврлари. Панкреатик шира ажралишига истеъмол қилинган овқат таркиби таъсир 
килади. Бу таъсирлар гастроинтестинал гормонлар орқали амалга оширилади. Меъда 
хлорид кислота ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи моддалар (гўшт, сабзавотлар, оқсил 
ҳазмида ҳосил бўлган экстрактлар) секретин ҳосил бўлишини кучайтиради натижада 
бикарбонатга бой бўлган меъда ости бези шираси ажралишини таъминлайди. Оқсил ва 
ѐғларнинг дастлабки гидролизидан ҳосил бўлган моддалр ХЦК-ПЗ ишлаб чиқаришини 
кучайтиради ва панкреатик шира ажралишини таъминлайди.
Меъда ости бези, шунингдек, ички секретор фаолиятга ҳам эга, у қонга инсулин, 
глюкагон, соматостатин, панкреатик полипептид (ПП), сератонин, ВИП, гастрин, 
энкефалин, калликреин моддаларини ишлаб чиқаради. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish