Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Аминокислоталар реабсорбцияси ҳам натрий ташилишига боғлиқ. Коптокчалардан 
каналчаларга ўтган оқсил ва аминокислоталарнинг 90% каналчаларининг проксимал 
қисмида реабсорбцияланади. Бу жараѐн иккиламчи актив ташиш йўли билан амалга 
оширилади. Турли гурух нейтрал, икки асосли, дикарбоксилли аминокислота ва 
иминокислоталар реабсорбциясини тўртдан ортиқ актив ташиш тизимлари таъминлайди:
Оқсил реабсорбцияси. Нормал ҳолатда оз миқдорда оқсил бирламчи сийдик 
таркибида бўлади ва у проксимал каналчаларда қайта сурилиб кетади. Оқсиллар 
реабсорбцияси пиноцитез йўли билан амалга оширилади. Каналчалар эпителийси оқсилни 
адсорбциялаб олади, сўнгра мембрана цитоплазмасига ботади ва пиноцитоз вокуоли ҳосил 
бўлади. Вакуоллар базал мембрана томон силжийди ва юқори лизосомалар билан 
қўшилади. Лизосомалар юқори протеолитик активликка эга. Оқсиллар лизосомалар 
билан бирикиб аминокислоталаргача парчаланади. Барча аминокислоталар гидролизга 
учрамайдилар. Қолганлари қонга ўзгармаган ҳолда ўтади. Бу жараѐн актив бўлиб энаргия 
сарфи билан кечади. Бир кеча кундузда сийдик билан 20-75мг дан кўп бўлмаган оқсил 
чиқиб кетади. Сийдикда оқсилни пайдо бўлиши протеинурия деб аталади. Буйракнинг 
қатор ҳасталикларида протеинурия кузатилади. Айрим физиологик ҳолатларда, масалан, 
оғир жисмоний ишдан сўнг ҳам протеинурия кузатилиши мумкин. 
Мочевина реабсорбцияси. Нефронинг проксимал қисмида пассив ташиш йўли 
билан мочевинанинг маълум қисми қайта сўрилади. Қолган қисми эса йиғувчи найчаларга 
бориб у ерда АДГ таъсирида қайта сўрилади. АДГ таъсирида йиғувчи найчаларда сув 
реабсорбцияси кучайиши натижасида бирламчи сийдикдаги мочевина концентрацияси 
ортади. АДГ каналчалар ўтказувчанлигини ошириб мочевина буйракни мағиз моддасига 
ўтади ва у ердаги осмотик босимни оширади. Ҳужайралар аро суюқликда миқдори ортган 
мочевина концентрацион катталик бўйича генле қовузлоғига ўтади дистол каналга ва 
йиғувчи найчаларга боради. Шу йўл билан мочевина буйрак ичи айниши содир бўлади. 
Кўп сув истеъмол қилганда ѐки сийдик ажралиши кучайганда, сув реабсорбцияси озаяди 
натижада сийдик билан мочевина чиқиши кучаяди.


135 
Сув ва электрлитлар реабсорбцияси. Сув нефроннинг барча қисмларида қайта 
сўрилади. Проксимал каналчаларда сувнинг 
2
/
3
қисми, 15% Генле қовузлоғида, 15% 
дистал каналчада ва йиғувчи найларда реабсорбцияланади. 
Сув пассив йўл билан қайта сўрилади. Осмотик фаол моддалар: глюкоза,
аминокислоталар, оқсиллар Na
+
, К
+
, Са
++
, Сl
-
ионлари ўзи билан сувни ҳам олиб ўтади. 
Осмотик фаол моддалар реабсорбцияси камайганда сув реабсорбцияси ҳам камаяди. 
Масалан, сийдикда глюкозанинг пайдо бўлиши диурезни кучайишига олиб келади. 
Сувнинг пассив сўрилишини таъминловчи ион натрий ҳисобланади. Натрий оқсил 
ва аминокислоталар транспорти учун зарур. Бундан ташқари натрий буйракнинг мағиз 
моддаси ҳужайралар аро бўшлиқда сийдикнинг қўйилиши унинг осмотик фаол муҳит 
ҳосил қилишига зарур. Натрий реабсорбцияси нефроннинг барча қисмларида содир 
бўлади. Проксимал каналчаларда 65%, Генле қовузлоғида 25%, дистал каналчаларда 9% 
ва йиғувчи найчаларда 1% натрий қайта сўрилади. 
Натрийнинг қайта сўрилиши бирламчи фаол йўл билан бўлиб, энергиянинг асосий 
қисми шу жараѐнга сарфланади. Натрийни ташилишида Na
+
, К
+
-АТФ-аза етакчи аҳамият 
касб этади. Ҳужайра ичига натрийнинг ташилиши турли йўллар билан амалга ошиши 
мумкин. Улардан бири Na

ни Н
+
билан алмашиниши (антипорт). Бу холатда Na
+
ҳужайра 
ичига ташилади, Н

иони эса ташқарига. Натрийнинг ташилишини бошқа йўли, 
аминокислота ѐки глюкоза иштирокида амалга оширилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish