Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Маятниксимон ҳаракат бўйлама ва ҳалқасимон мускуллар қисқариши натижасида 
амалга оширилади. Бунда химус олдинга ва орқага силжитилади. Ичакнинг бошланғич
қисмларида бундай ҳаракат 1 дақиқада 9-12 марта ва қуйи қисмида 6-8 маротабагача 
содир бўлади. 
Перисталтик тўлқин ичакда бўғиқ ҳосил қилиш ва қуйи қисм кенгайиши 
натижасида амалга оширилиб, химуснинг каудал йўналишда ҳаракатлантиришидан 
иборат. Ичакда перисталтик ҳаракатлар ҳар хил тезликда 0,1-0,3 см /с дан 7-21см /сгача 
бўлиши мумкин.
Тоник қисқариш натижасида ичак тешиги маълум узунликда кичраяди. Тоник 
қисқариш махаллий бўлиши ѐки кичик тезликда ҳаракатланиши мумкин. 
Ичакнинг дастлабки (базал) босими 5-14 см га тенг. Ичак ҳаракат бу босимни 30-90 
см сув. уст. гача кўтариши мумкин. 
Ингичка ичак моторикаси миоген, нерв ва гуморал механизмлар ѐрдамида 
бошқарилади. Миоген механизмлар ичак мускуллари автоматияси ва ичак чўзилганда 
унинг қисқаришини таъминлайди. Ичакнинг даврий ҳаракатини ритмик автоматия 
хоссасига эга бўлган мускул ичак - миэнтерал нерв (ауэрбах) тугуни таъминлайди. Бундан 
ташқари, ичак ҳаракатини таъминловчи иккита махсус тузилмалар бор қабул қилиб, 
узатиб берувчи, биринчиси умумий ўт йўлининг ўн икки бармоқли ичакка қуйилаѐтган 
жойида, иккинчиси ѐнбош ичакда жойлашган. Бу тузилмалар ва нерв тугунлари нерв ва 
гуморал механизмлар ѐрдамида бошқарилиб тузилади. 
Парасимпатик таъсир ичак ҳаракатини кучайтиради, симпатик таъсирни 
тормозлайди. 
Овқат истеъмол қилиш ичак ҳаракатини дастлаб тормозлайди, бироздан сўнг 
кучайтиради. Кейинчалик химуснинг физик ва кимѐвий хоссаларига мувофиқ, ичак 
ҳаракати ўзгаради дағал, ингичка ичакда ҳазм бўлмайдиган моддалар, ѐғли овқатлар эса 
уни кучайтиради.
Ичакка маҳаллий таъсир қилиб, унинг ҳаракатини кучайтирувчи моддаларга 
қуйидагилар киради: ѐғлар, кислоталар, ишқорлар, тузлар (юқори концентрацияли 
эритмалар.) 
Ингичка ичак ҳаракатини бошқаришда ҳазм йўлининг ҳар хил қисмларидан 
бошланувчи рефлекслар: қизилўнгач-ичак (қўзғатувчи), меъда ичак (қўзғатувчи ва 
тормозловчи), ректоэнтерал (тормозловчи). 
Гуморал бошқарилиши.  Серотонин, гистамин, гастрин, мотилин, ХЦК, Р моддаси, 
вазопрессин, окситоцин, брадикинин ва бошқалар миоцитларга бевосита ѐки энтерал 
нейронлар орқали таъсир этиб ингичка ичак ҳаракатини кучайтиради, секретин, ВИП, 
ГИП ва бошқаларни тормозлайди.
 
Йўғон ичакдаги ҳазм. Илиоцекал сфинктер орқали ингичка ичакдан химус йўгон 
ичакка ўтади. Ҳазм жараѐнида йўгон ичакнинг аҳамияти камроқ, чунки ўсимлик 
клетчаткасидан бошқа барча озиқ моддалар ингичка ичакда ҳазм бўлади ва сўрилади. 
Йўгон ичакда асосан сув сўрилиши орқали химус қуюқлашади, кал массаси шаклланади 


128 
ва ичакдан чиқариб юборилади. Йўғон ичакда шунингдек электролитлар, сувда эрувчи 
витаминлар ва карбонсувлар сўрилади. 
 
Йўғон ичакнинг шира ажратиш фаолияти. Йўғон ичак безлари, асосан, 
шилимшиқ, модда, кўчиб тушган эпителиал ҳужайра ва оз миқдорда ферментлар 
(пептидазалар, липаза, амилаза, ишқорий фосфатаза, катепсин, нуклеаза) сақловчи шира 
ажратади. Йўғон ичакдаги ферментлар фаоллиги ингичка ичакка нисбатан анча суст 
бўлади. Лекин ингичка ичакда ҳазм жараѐни бузилганда уни компенсациялаш учун
йўғон ичак шира ажратиш фаолияти кучайиши мумкин. Йўғон ичак шираси (рН 8,5-9,0) 
ишқорий муҳитга эга. Шира ажралиш жараѐни маҳаллий механизмлар ѐрдамида амалга 
оширилади. Шиллиқ қаватини механик таъсирлаш шира ажралишини 8-10 маротаба 
кучайтиради. 
 
Йўғон ичак ҳаракати. Одамларда ҳазм жараѐнининг давомийлиги 1-3 суткани 
ташкил қилади. Шундан энг кўп вақт овқат қолдиқларининг йўғон ичакда бўлишига
сарфланади, йўгон ичак моторикаси резервуар (овқат қолдиқларининг тўпланиши) 
вазифасини, айрим моддаларни, асосан сувнинг сўрилишини, химуснинг ҳаракатини, 
нажаснинг шаклланишини ва уни чиқариб юборилишини (дефекация) таъминлайди. 
Соғлом одам қабул қилган контраст модда 3-3
1
/
2
соатдан сўнг йўғон ичакка келиб 
туша бошлайди ва 24 соат давомида у тўла тушиб бўлади ва 48-72 соатдан сўнг
организмдан тўла чиқариб юборилади. 
Йўғон ичакда бир неча хилдаги қисқаришлар тури кузатилади: кичик ва катта 
маятниксимон, пересталтик ва антипересталтик, (пропулсив) тозаловчи қисқаришлар. 
Шулардан дастлабки 4 турдаги қисқаришлар ичакдаги моддаларнинг аралашишини ва 
босимнинг ортишини, сув сўрилиши натижасида химуснинг қуюқланишини 
таъминлайди. Сутка давомида 3-4 маротаба тозаловчи қисқаришлар бўлиб ичакдаги 
моддаларни дистал йўналишда силжитади. 
Йўғон ичак интра- ва эктрамурал иннервацияга эга. Адашган нерв ва чаноқ 
нервлари парасимпатик иннервацияни ташкил қилади. Парасимпатик нейронлар 
таъсирида ичак ҳаракати кучаяди. Қорин нерви таркибида симпатик толалар боради ва 
ичак ҳаракатини тормозлайди. 
Тўғри ичак механорецепторлари қитиқланса, ингичка ичак ҳаракатини
тормозлайди. Шунингдек сератонин, адреналин, глюкагонлар ҳам ичак ҳаракатини 
тормозлайди. 
 
Дефекация. Дефекация –тўпланган моддалар тўғри ичак рецепторларини 
қитиқлаши натижасида йўгон ичакдан нажасни чиқариб юборилишидир. Тўғри ичакда 
босим 40-50 см. сув устунидан ортгандан сўнг одамда дефекация содир қилиш хоҳиши 
пайдо бўлади. Босим 20-30 сув устунига етганда тўғри ичак тўлганлиги ҳисси пайдо 
бўлади. Тўғри ичакнинг силлиқ мускуллардан ташкил топган - ички ва кўндаланг тарғил 
мускулларидан иборат - ташқи сфинктерлари дефекациядан ташқари пайтларида тоник 
қисқарган ҳолида бўлади. Бу сфинктерларни рефлектор бўшаши, ичакнинг пересталтик 
қисқариши, орқа пешовни кўтарувчи (m. Lavator ani )мускулнинг қисқариши, тўғри 
ичакнинг ҳалқасимон мускулларининг қисқариши - нажасни тўғри ичакдан ташқарига 
чиқишини таъминлайди. Дефекацияда кучаниш катта аҳамиятга эга, бунда қорин девори 
ва диафрагма мускуллари қисқариб қорин бўшлиғидаги босимни 220 см. сув устунигача 
кўтариши мумкин. 
Тўғри ичак рецепторлари орқа миянинг бел-думғаза соҳаси билан боғлайди ва 
бирламчи рефлектор ѐйни ҳосил қилади. Бу рефлектор ѐй ихтиѐрсиз дефекация ҳолатини 
бошқаради. Ихтиѐрий дефекация холати бош мия пўстлоғи, узунчок мия марказлари ва 
гипоталамус иштирокида амалга оширилади. 
Орқа миянинг чаноқ нерви таркибидаги парасимпатик толаларидан келган 
импулслар сфинктерлар таранглигини сусайтириш ва тўғри ичак ҳаракатини кучайтириш 
орқали дефекацияни кучайтиради. Симпатик нервлар эса сфинктерлар қисқаришини 
кучайтирувчи ва тўғри ичак ҳаракатини сусайтирувчи таъсир кўрсатади. 


129 
Ихтиѐрий дефекация холати бош миядан орқа мия марказларига юборилган ташқи 
сфинктерни бўшаштирувчи, диафрагма ва қорин девори мускулларини қискартирувчи 
таъсири натижасидир. Соғлом одамларда бир суткада 1-2 маротаба дефекация содир 
этилади. 
Йўғон ичакдаги газлар. Бир кеча-кундузда ичаклардан дефекация пайтида ва бошқа 
вақтларда 100-500 мл газ чиқарилади. Ичакдаги газларнинг келиб чиқиши ҳар хил. Унинг 
бир қисми овқатланиш пайтида ютилган газлар ҳисобига пайдо бўлади. Меъда ости бези 
шираси таркибидаги гидрокорбонатлар ичакдаги кислотали химус билан алоқада бўлиши 
кўп миқдорда СО
2
гази ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Газлар ичакдаги микрофлоралар 
маҳсули ҳамдир. Айрим озиқ моддаларни ҳазм қилишда (дуккакли ўсимликлар, карам, 
пиѐз, қора нон, картошка ва бошқалар) кўп миқдорда газлар ҳосил бўлади. 
Соғлом одамлар ичагида ҳосил бўлган газлар таркиби N

(24-90%),СО
2
(4,3-29%), 
О
2
(0,1-23%), Н
2
(0,6-47%), метан (0-26%), оз миқдода водород сулфид, аммиак ва 
меркаптонлардан иборат.
Йўғон ичак микрофлораси. Йўғон ичакда ҳазм жараѐни даврида меъѐрдаги 
микрофларанинг аҳамияти катта. Йўғон ичакда анаэроб микрофлора аэроб микрофларадан 
кўп. Йўғон ичакдаги микрофлора ҳазм бўлмаган озиқ моддаларни, клетчаткани 
парчалайди; липид, ўт ва ѐғ кислоталар, билирубин, холестерин алмашинувларида
катнашади; 
ингичка 
ичакдан 
химус 
таркибида 
тушган 
ферментларни 
сусайтиради(ишқорий фосфатаза, трипсин, амилаза); карбонсувларни кислотали 
маҳсулотларга қадар (сут ва сирка кислоталари) ачитади; йўгон ичакда К ва В гурух, 
витаминларни синтезлайди; умумий иммунитетни ҳосил қилишда иштирок этади; патоген 
микроблар кўпайишини тухтатади. Микроблар таъсирида оқсиллар чирийди ва заҳарли 
моддаалар: индол, скатол, фенолларни ҳосил қилади. Ачиш натижасида ҳосил бўлган 
кислотали моддалар чиришни тухтатади, шунинг учун ҳам тўғри овқатланиш ичакдаги
ачиш ва чириш жараѐнларини бир хил мувозанатда ушлаб туради. Айрим касалликларда, 
ҳамда узоқ муддат давомида антибактериал препаратлар истеъмол қилиниши ичакнинг 
меъѐрдаги микрофлора таркиби бузилиб патоген микрофлораларнинг кўпайиб кетишига 
(дисбактериоз) сабаб бўлиши мумкин.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish