ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
569
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тадқиқотчилик фаолиятига яққол ифодаланган мойилликларига эга бўлади. У
методологик
маданият, актуал педагогик муаммоларни кўриш ва фаол ечиш қобилиятига эгадир. Унинг
иши учун ижодий ёндашув хос. Бундай педагогнинг илмий мақолалари мавжуд, унинг
ўқувчилари турли танловлар, олимпиадалар, беллашувларнинг ғолиблари бўладилар. Етакчи
тадқиқотчи-ўқитувчилар шахсий ўзига
хос методикаларга эгалар, ижодий тадқиқотчилик
гуруҳларини бошқарадилар, бевосита бошқа ўқитувчиларнинг экспериментал-тадқиқотчилик
фаолиятларига раҳбарлик қиладилар, уларнинг ўқувчилари танловлар, олимпиадалар,
беллашувларда катта натижаларга эришадилар, обрўли олий таълим муассасаларига ўқишга
кирадилар.
Бугунги кунда ўқитувчи тадқиқотчи-ўқитувчи
даражасига эришиши, шаклланган
тадқиқотчилик компетентлигига эга бўлиши керак, чунки таълимнинг миллий доктринаси
таълим тизимини педагогик ишчиларни илмий фаолиятда
иштирок этишларини
таъминлашга йўналтиради ва бу уларнинг касбий тайёргарликларида сезиларли
ўзгартиришларни киритишни талаб этади.
Бўлажак тарих ўқитувчисининг тадқиқотчилик компетентлигини шакллантириш олий
мактаб педагогларининг турли компонентларни қамраб
олувчи ихчам моделни
лойиҳалаштириштиришларини кўзда тутади. Етакчи компонентлардан бири бўлиб, мактаб
тарих таълими билан бевосита боғлиқ бўлган талабаларнинг ўқув-илмий-тадқиқотчилик
фаолияти мазмуни хизмат қилади.
Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун ҳам назарий ва ҳам амалий тадқиқот
методларидан
фойдаланилди.
Назарий
методлар
тизимли
ёндашув,
ижодий
лойиҳалаштириш, моделлаштириш, мавҳумлаштириш, индукция ва
дедукциядан иборат
бўлди. Амалий методлар анкета сўрови, тест, кузатиш, мониторингни ташкил этиш,
талабалар фаолияти натижаларини таҳлил қилиш, илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва
умумлаштириш, янги тажрибани яратиш, тадқиқотнинг олинган натижаларини амалиётга
жорий этиш, талабалар учун методик кўрсатмаларни, ўқитувчилар
учун методик
тавсияларни тайёрлашдан ташкил топди.
Бўлажак тарих ўқитувчиларини илмий ижодга жалб этиш орқали уларда тадқиқотчилик
ижодий фаоллигини шакллантириш муаммоси долзарб ва олий таъли тизимининг
кечиктириб бўлмайдиган вазифаси ҳисобланади.
Психологик-педагогик адабиётларнинг назарий таҳлили кўрсатганидек, педагогика
олий таълим муассасаси тарих факультети талабаларининг илмий-тадқиқот ишларини
такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири олий таълим муассасаларида ўқув-
илмий-тадқиқот ишлари доирасида ҳар бир талабани илмий ижодга жалб қилишнинг
комплекс тизимини ва амалга ошириш орқали унинг структурасига инновацион
ўзгаришларни киритиш ҳисобланади.
Билимларнинг фанлараро интеграцияси асосида бўлажак тарих ўқитувчиларини
тайёрлаш бўйича замонавий илғор тажрибани умумлаштириш ва уни тарихий таълим
мазмунида лойиҳалаштириш мумкин. Замонавий илмий билишга хос бўлган
интегратив
ёндашув ўрганилаётган ҳодисаларни уларнинг бошқа ҳодисалар ва жараёнлар билан кўп
томонлама алоқаларида умумлаштиради ва чуқурлаштиради; замонавий фаннинг ҳолати ва
ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги умумий яхлит тасаввурни шакллантиради; бўлажак
тарих ўқитувчиларининг касбий компетентликларининг асосий компоненти сифатида
тадқиқотчилик компетентлигини шакллантиришга ёрдам беради.
Креативликнинг моҳияти - интеллект инсоннинг ақлий салоҳияти бўлса, креативлик ана
шу ақлий салоҳиятни мақсадга йўналтирилган тарзда эркин ишлата олиш қобилияти
ҳисобланади. Раҳбарнинг креативлиги – бошқарув жараёнга ижодий ёндошувига айтилади.
Креативлик атамаси Англия-Америка психологиясида 60-йилларда пайдо бўлди. У
индивиднинг янги тушунча яратиши ва янги кўникмалар ҳосил қилиш қобилияти, ҳислатини