ЖАМОАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ШАХС СИФАТЛАРИНИ ТАРКИБ
ТОПТИРИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ.
Ярманова Ю. Б. – ўқитувчи, ҚарДУ, Ўзбекистон.
Инсоният жамиятининг ҳозирги замон ривожланиш даражаси мамлакатимиз ижтимоий
–иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган туб ўзгаришларда ўз аксини
топмоқда. Бундай ўзгаришлар шак-шубҳасиз, ҳар томонлама баркамол шахсни таркиб
топтириш билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг истиқболли цивилизацияси
унинг таълим-тарбия мақомига, янгича таълим тизими таркиби ва моҳиятига, теран
маърифий маданиятига боғлиқ. Зотан юксак таълим-тарбия даражасигина жамиятнинг,
давлат ва миллатнинг келажагини таъминлайдиган, дунё узра нуфузини белгилайдиган ягона
омил ҳисобланади.
Бугунги кунда тоборо ривожланиб бораётган мустақил давлатимизнинг ягона мақсади
инсонпарвар, демократик-ҳуқуқий жамиятни барпо этиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий
ҳамда маданий ривожланишнинг юқори босқичларига кўтариш, жаҳон ҳамжамияти сафидан
муносиб ўрин эгаллашга йўналтирилган эзгу мақсадларни амалга оширишга хизмат
қилишдан иборатдир. Бу эса ўз-ўзидан ўсиб келаётган ёш авлодга бериладиган сифатли
таълим-тарбиясига боғлиқ. Зеро, ёш авлобга берилган билимлар бола фаолиятида
такомиллашиб, кўникма ва малакасининг шаклланишига замин яратади.
Таълим жараёнида ёш авлодга билим бериш ва уларда шахс сифатларини
шакллантириш, сифатли кадрлар билан таъминлаш ва етук кадр бўлиб республикамиз
равнақига хизмат қилишга тайёрлашнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқилган. Бунга
асос сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
565
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2016 йил 29-декабрдаги ПҚ 27 – 07 -сонли “2017 - 2021 йилларда мактабгача таълим
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сонли “Мактабгача таълим
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июль 528 - сонли “Мактабгача таълим
муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”гиқарори, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрь ПФ-5198-сонли “Мактабгача таълим
тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиФармони каби
меъёрий манбаалар хуқуқий асосдир.
Бугунги
кунда
мамлакатимизда
мактабгача
таълим
тизимини
тубдан
такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёвнинг
“2017-2021-йилларда
мактабгача
таълим
тизимини
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (2016 йил 29 декабр) қабул
қилинди. Қарорга мувофиқ Ўзбекистонда “... мактабгача таълим муассасаларнинг моддий-
техника базасини мустаҳкамлаш; мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш,
малакали педагог кадрлар билан таъминлаш; болаларни мактаб таълимига тайёрлаш
даражасини тубдан яхшилаш; таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва
технологияларини татбиқ этиш; болаларни ҳар томонлама интелектуал, ахлоқий, эстетик ва
жисмоний ривожлантириш” масаласи қўйилган. Бу албатта болани ақлий ва аҳлоқий
сифатларини ривожлантириш зарурат эканлигини билдиради. Айниқса мактабгача тарбия
ёшидаги боланинг атроф оламга ижобий муносабати, унинг муомала одоби, умуман шахс
сифатларини таркиб топтириш бугуннинг долзарб масаласидир.
Боладаги шахс сифатларини шаклланиши даражасини қандай аниқлаш мумкин?
Одатда бу бола қандай муҳитда ўсиб-улғайгани ва мазкур муҳит унинг ҳар
томонламакамолотига қанчалик кўмаклашгани, индивидуаллигини қўллаб-қувватлагани ва
такомилга етказгани билан белгиланади. Шахс сифатларини шакллантириш ва
ривожлантириш, фаолиятда уни юзага чиқариш эса муҳим педагогик вазифа ҳисобланади.
Ҳар бир боланингшахс сифатларини шакллантириш - болани камол топиши ва
мақсадини рўёбга чиқариши учун муҳим сифат кўрсаткич саналади. Бу борада бизнинг ўз
тажрибамиз борки, болада шахс фазилатлари сифатида қуйидагиларни:
а) ахлоқий ҳисларнинг шаклланганлиги;
б) болалар жамоаси, оила аъзолари билан тўғри мулоқот;
в) меҳнатсеварлик;
г) бўш вақтни тўғри тақсимлаш ва бошқа ижобий сифатларни таркиб топтиришга алоҳида
эътибор қаратишган.
Шунингдек, болада шахс сифатларинитаркиб топтиришда хориж тажрибасини
ўрганиш ва керакли ўринларда фойдаланиш ҳам мақсадга эришишни кафолатловчи омил
ҳисобланади. Жумладан, хориж давлатларидан Японияда мактабгача таълимга катта эътибор
берилади. Япония боғчаларига 3-5 ёшдаги болалар қабул қилинади. Болалар боғчаларининг
мақсади болаларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш, мустақиллик ва
ички тартиб кўникмаларини тарбиялаш, жамият ҳодисаларига тўғри муносабатда бўла
олишни ўргатишдан иборат. Шунингдек, оғзаки нутқ, сўзларни тўғри қўллашни ўргатишга
ҳам катта эътибор берилади. Эртаклар, китоблар, мусиқа, спорт ўйинлари, рассомлик каби
шахснинг ижодий хусусиятларига қизиқиш уйғотилади. Япон психологларнинг
таъкидлашича 7 ёшгача бола билимларни 70%ни, қолган 30%ни бутун қолган умри давомида
ўзлаштирар экан. Японияда ҳам мактабгача тарбия одатда оиладан бошлансада, японлар
боланинг эрта вояга етиши тарафдоридирлар. Японияликлар турли ёшларда тарбиянинг
турли муаммоларига урғу беради. Масалан, болада 1 ёшда – унинг ўзига ишонч ҳиссини
уйғотиш, 2 ёшда-амалий санъат қўл меҳнатини кўрсатиш, 3 ёшда-бурч ҳиссини тарбиялаш, 4
ёшда-яхшилик ва ёвузликни фарқлашга ўргатиш, атроф оламга эҳтиёткорлик билан
Do'stlaringiz bilan baham: |