Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


БЎЛАЖАК ТАРИХ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet628/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   624   625   626   627   628   629   630   631   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

БЎЛАЖАК ТАРИХ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ 
 
Ярматов Р. – ўқитувчи, ЖизДПИ, Ўзбекистон. 
 
Педагогик ижодни биз ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, ўқитувчи учун сифатли янги 
маҳсулотларни яратишга қаратилган, унинг алоҳида фаолият тури сифатида қараймиз. 
Ижодий фаолият жараёнида педагог шахси тавсифланади, ижтимоий вазиятлар, таълим, 
жинси, ёши ва бошқа омилларнинг унинг ижодий имкониятларини шакллантиришга таъсири 
ўрганилади. Олимларнинг ишларини таҳлил қилиб, биз “ўқитувчининг ижодий имконияти” 
остида педагогик ижод жараёнида амалга ошириладиган шахснинг барча психик жараёнлари 
ва хусусиятларидан иборат бўлган интеллектуал структурани тушуниш зарурлиги 
тўғрисидаги хулосага келдик. 
Олимлар ўқитувчининг ижодий имконияти асослари касбий тайёргарлик жараёнида 
шаклланади, ҳосил қилинади ва кейинчалик унинг касбий фаолиятида ривожланади деб 
ҳисоблайдилар. Ўқитувчининг ижодий имкониятлари ресурсларига улар ўқитувчининг 
маданий, касбий ва умумтаълим даражасини, унинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари, яъни 
умуман унинг фаолияти ва хусусан касбий фаолияти мотивларини белгиловчиларни 
киритадилар. Ўқитувчининг ижодий имкониятларини ривожлантириш жараёнининг асосий 
талаб этилмаган ресурслари унинг ўзида эмас, балки унинг тўлиқ фойдаланилмаган 
имкониятларида ва мазкур имкониятлардан фойдаланишга ёндашув тизимида ётади. 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
567 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
Бўлажак ўқитувчининг ижодий шахсини шакллантиришга мос ижодий муҳит ёрдам бериши 
мумкин.
Касбий компетентлик – кўп қиррали ва кўп жиҳатли тушунча, у жамиятда содир 
бўлувчи ўзгаришларга мос равишда ўзгаради ҳамда турли нуқтаи назарлар остида кўрилади. 
Ўқитувчининг “касбий компетентлиги” тушунчаси мазмунига замонавий ёндашувлар 
таҳлили кўрсатишича, мазкур муаммо ҳозирги вақтда унинг талқинига турлича мазмун бахш 
этувчи, маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан фаол ўрганилмоқда. 
Е.В. Бондаревская касбий компетентлик тушунчасини унинг асосий компоненти 
ҳисобланган, “таълимда ҳунармандни” эмас, балки юқори маданиятли мутахассисни 
шакллантиришга ёрдам берадиган “педагогик маданият” тушунчаси билан боғлайди. 
С.Я. Батишев ва Б.С. Гершунский касбий компетентликни “саводхонлик касбий 
компетентлик – маданият - менталитет” умумий бўғинидаги таълим натижаси сифатида 
қарайди. 
Б.С. Гершунскийнинг фикрига кўра, касбий компетентлик касбий билимлар, фанни 
ўзлаштириш кўникмалари ва уларни фаолиятда амалга ошириш малакаларининг 
шаклланганлигининг маълум даражаси, сифат ва натижавий кўрсаткичини акс эттиради. 
Унинг ёзишича, касбий компетентлик, асосий равишда касбий таълимининг даражаси, 
инсоннинг тажрибаси ва индивидуал қобилиятлари, унинг узлуксиз мустақил таълимга ва ўз-
ўзини такомиллаштиришга мотивли интилиши, ишга ижодий ва масъулиятли муносабати 
билан аниқланади. У касбий компетентлик структурасида функционал саводхонликдан 
ташқари, фан мазмунидан кўра шахснинг шакллантириладиган сифатлари: масъулият, ижод, 
қизиқувчанлик, тиришқоқлик, янги билимларни эгаллашга интилиш, ҳақиқатни эстетик 
идрок этиш, ўз ишининг ҳақиқий профессионалини тасаввур этиб бўлмайдиган юқори 
ахлоқийликни ажратади. 
Касбий компетентлик ўз ичида фалсафий, психологик, ижтимоий, маданий, шахсий 
тартибдаги жиҳатларни қамраб олувчи тизим сифатида ифодаланиши мумкин (Т.Г. Браже). 
Америка ижтимоий фанида компетентли мутахассис моделига шунингдек тартиб-
интизомлилик, мустақиллик, коммуникативлик, ўз-ўзини ривожлантиришга интилиш 
киритилади. Швед олимлари касбий компетентлик – билимларнинг интеллектуал, маънавий, 
ижтимоий, эстетик, сиёсий жиҳатлари интеграцияси деб ҳисоблайдилар. 
Кўпгина маҳаллий ҳамда хорижий олимлар педагогнинг касбий компетентлиги касбий 
билимлар ва кўникмалар, социумда қадриятли йўналишлар, унинг фаолияти мотивлари, 
нутқида, мулоқот услубида акс этувчи умумий маданияти, ўзининг ижодий имкониятини 
ривожлантира олиш қобилияти, шунингдек фанни ўқитиш методикасини эгаллаганлиги, 
талабаларни тушуниш ва улар билан ўзаро алоқа қилиш қобилияти, уларга ҳурмат, касбий 
аҳамиятли шахсий сифатлари билан аниқланиши тўғрисидаги фикрларга қўшиладилар. 
Мазкур компонентлардан ҳатто бирининг ҳам бўлмаслиги бутун тизимни бузади ва педагог 
фаолиятининг самарадорлигини пасайтиради. 
Шу тариқа, касбий компетентлик шахснинг муваффақиятли касбий фаолиятга, унинг 
аҳамиятига ва уни амалга оширишда қўлланиладиган, барча билимлар ҳамда кўникмалар 
бирлигидаги маълум бир ўзига хос вазифаларга муносабати сифатида таърифланиши 
мумкин. Замонавий ўқитувчининг асосий ташкил этувчиларида тўхталиб ўтамиз. Бугунги 
кунда ўқитувчи оз даражада “фан ўқитувчиси” ролида ва кўпроқ даражада ижтимоий 
тарбиявий муҳит ташкил этувчиси ролида ифодаланади, биринчи даражали вазифалар 
ўқувчининг ўқишнинг барча босқичларидаги максимал фаоллиги тамойили бўйича унинг 
ўқитувчи билан ўзаро муносабатларини қуришга имкон берувчи ёндашувларни излаш 
ҳисобланади. Ўқитувчи ва ўқувчининг ижодий ҳамкорлиги ўқув вазиятининг қолган барча 
тавсифларига маълум талабларни қўядиган асос сифатида хизмат қилади. 
Ўқитувчининг 
касбий 
компетентлиги 
фаолиятнинг 
бошқарув, 
педагогик, 
коммуникатив, диагностик ва тадқиқотчилик компонентларини ўз ичига олади ҳамда 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   624   625   626   627   628   629   630   631   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish