ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
577
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ўрганишга фаол бўлган ёндашув, ижодий муносабат ва эзгулик ғояларини юзага келтириш
мумкин.
Адабиёт фанини ўқитиш давомида давлат таълим стандарти асосида берилган
мажбурий минимал талабларда фанга оид билим, кўникма, малака ва компетенциялар
эгалланиши белгилаб қўйилган. Шу аснода, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари бадиий
асар таҳлилига оид билим, кўникма, малакаларга эга бўлмоғи лозим. Ўқувчилар адабиёт ўқув
фанидан бадиий асарнинг талқин ва таҳлилини ўрганишда назарий билимлар қай даражада
ўзлаштирилганлигига узвий боғлиқдир. Агар ўқувчи адабиётдан зарур назарий билимга эга
бўлмаса, бадиий асарни мустақил, онгли равишда таҳлил қилолмайди. Шу ўринда, ўқитувчи
ўқувчини бадиий асарни таҳлилига ўргатишни уларга атрофлича билим беришдан бошлаши
керак. Матн таҳлилида муболаға, меттафора каби бадиий воситаларни ҳамда сўзларнинг ўз
ва кўчма маъноларида қўлланиши жиҳатларини тушунтириши лозим. Ўқувчилар дастур
талабларига мос билимларни пухта ўзлаштириши учун ҳар бир мавзуни ўқитиш жараёнида
ўқитувчи тақдимотлар, бадиий асарга доир қисқа ўқув фильмларини намойиш этиш орқали
уларга билим бериш баробарида, ўқув материалини қисмларга ажратган ҳолда уларнинг
ўйлаш, фикрлаш, билиш фаолиятини ҳаракатга келтириши ва мустақил фикрлашини
ривожлантириши керак.
“Ўткан кунлар” роман матнида кўплаб мактублар берилади. Шу ўринда Юсуфбек
хожининг ўғлига ёзган мактубидаги жумлаларга эътибор қаратадиган бўлсак, яъни
“Ҳуволборий... кўзимизнинг нури, белимизнинг қуввати, ҳаётимизнинг меваси ўғлимиз
мулла Отабекка етиб маълум ва равшан бўлғайким, алҳамдулллоҳ, биз дуоғуй падарингиз
муштипар онангиз...”7 каби жумлаларда ота – бола ўртасидаги тарбиявий жихати билан
биргаликда, мактуб ёзиш маданиятини хам кўришимиз мумкин. Бундан англашиладики,
“Ўткан кунлар” романи Отабек билан Кумушнинг севги - муҳаббат тарихи эмас балки
тарихда буюк шон – шухратга эга бўлган Туркистоннинг таназзули сабаблари бадиий
жиҳатдан ёритилган романдир.
Романнинг “Тўй қизлар бобида” қизлар мажлиси, тўй манзараси кабилар тасвирланган.
Ёзувчи Кумуш образини “ қуйуқ жинггила киприк”лари остидан “ тим қора кўзлари” боқиб
тургувчи, “ қоп- қора камон, ўтиб кетган нафс, қийиғ қошлари чимрилганда, нимадир бир
нарсадан чўчиган каби” кўрингувчи, “ тўлған ойдек ғуборсиз оқ юз”лик ўн етти-ўн саккиз
ёшлардаги қиз сифатида тасвирлайди. Шу ўринда қизларга хос нафислик, тарбиялилик,
уятчанлик, андишалик, қалб поклиги каби сифатлар Кумушбиби образи орқали роман
мазмунига сингдирилган. Ушбу мажлисда ўзбекона урф-одатлар, миллий удумларни
талқинини ўрганиш мумкин. Ёзувчи қизлар мажлисини ўта кўтаринки руҳда яъни завқ-шавқ
билан ёзади. Бунда “Қизлар ипга чизилган гулдек уй теварагини олганлар, бунинг устига
ювошлик, ўйчанлик уларнинг тусларига маънавий бир ҳусн ва жиддият бериб бирга юз ҳусн
қўшган эди” чунки “Кумушбиби лолар ичидаги бир гул ва юлдузлар орасидаги тўлган ой”
эди деб таърифлайди. Қизларни гулга, Кумушбибини шу гулларнинг энг сарасига қиёслайди.
Кумушбиби “Қизлар мажлиси”да хомуш, хаёлчан тавсифланган шу ўринда ёзувчи ўзбек
қизлари табиатига хос андиша, хаё – ибо, фаросат, дид, ўзини тутиш каби сифатларни ҳам
унинг образи орқали ёритиб берган. Ёзувчи роман давомида Кумушнинг хомушлиги, тўйга
розилик беришининг қийинлиги каби эпизодларда сир сақлаш усулидан ўринли
фойдаланганлиги ўқувчиларни ўйлатади, қизиқтиради шунингдек романни тўлақонли ўқиб
чиқишга истак пайдо бўлишига замин яратади. “Юсуфбек ҳожи” бобида Юсуфбек ҳожининг
Ҳасанали билан суҳбати орасида ўғлининг тақдиридан қайғурган донишманд отанинг
қиёфаси намоён бўлади: “Парвардигора, кексайган кунларимда доғини кўрсатма”,9 - деди ва
кўз ёшлари билан соқолини ювди. Романнинг “Ҳукмнома” бобида Воқеалар кескин
ривожланади Отабек билан қутидорни туҳмат билан ҳибсга олиниши, Қушбеги ҳузурига
Кумушбибининг жасорат билан мактуб олиб келиши, падари билан отабекни шу асос билан
қутқариб қолиниши эпизодлари келтирилади. Иккисининг ҳам ҳаёт- мамот масаласи ҳал
Do'stlaringiz bilan baham: |