ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
576
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
фаолият уйғунлигида ўрганувчи иқтисодий психология, психологик иқтисодиёт, иқтисодий
педагогика, ижтимоий иқтисодиёт каби янги илмий йўналишлар вужудга келгани аниқланди.
Иқтисодиёт кўп қиррали ва кўп тармоқли фан сифатида кўплаб иқтисодчи олимлар
томонидан чуқур ўрганилган. Иқтисодиётнинг педагогика, психология соҳалари билан
боғлиқ муаммолари, унинг фалсафий ва ижтимоий жиҳатлари фақат ўтган асрнинг иккинчи
ярмидан бошлабгина илмий ўрганилган.
Биз ушбу тадқиқот ишини ўрганиш жараёнида бошланғич синф ўқувчилари билан
ўтказилган тажриба-синов ишлари ва унинг якуний натижаларини, ўтказган тажрибаларимиз
натижалари билан қиёсладик. Тадқиқот ишида ёритилган самарали натижалар ва ютуқларни
эътироф этган ҳолда, биринчи синф ўқувчилари бўлган 6-8 ёшли ўқувчиларга «инвестиция»
каби мураккаб иқтисодий атамалар ва улар билан боғлиқ тушунчаларнинг тавсия этилиши
болаларнинг ўзлаштириши учун бир оз мураккаб деган фикрни билдирамиз.
КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВГА АСОСЛАНГАН ТАЪЛИМДА БАДИИЙ АСАР
ТАҲЛИЛИНИНГ ЎЗИГА ХОС УСУЛЛАРИ
Исломова Ҳ.А – ЎДСМИ, Ўзбекистон.
Аннотация: Мазкур мақолада умумий ўрта таълим мактаби адабиёт ўқув фанидан 10
синф ўқувчиларида компетенциявий ёндашувга асосланган таълим жараёнида Абдулла
Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини таҳлили юзасидан билим, кўникма, малака ҳамда
фанга оид компетенцияни ривожлантириш усуллари ёритилган. Ҳамда адабиёт ўқув фани
дастуридан мавзуга оид ўқувчилар эгаллаши зарур бўлган компетенциявий талаблар ҳақида
фикр юритилган. Шунингдек, ушбу асар таҳлилининг ўзига хос усуллари бўйича тавсиялар
берилган.
Калит сўзлар: адабиёт, ўқувчи, мактаб, жанр, асар, таҳлил, усул, бадииий-эстетик,
билим, малака, кўникма, компетенция, ривожлантириш,
Республикамизда таълимнинг узлуксизлиги, баркамол шахсни тарбиялашга
йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида
умумтаълим
фанлари
мазмунининг
изчиллигини
таъминлаш
мақсадида
яъни
такомиллаштирилган компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандарти жорий
этилди. Бунда таянч компетенциялар ҳамда ҳар бир ўқув фани мазмунидан келиб чиққан
ҳолда фанга оид компетенциялар белгиланган. Компетенциявий ёндашувга йўналтирилган
таълим яъни ўқувчиларда эгаллаган билим, кўникма малакаларини ўз шахсий, касбий ва
ижтимоий фаолиятларида компетенцияларни қўллай олиш имкониятидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида»ги 187-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим
стандартининг мақсади - умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор
тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига
асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни
тарбиялашдан иборат1.
Бадиий асар таҳлили малакасини ривожлантириш ўқитувчининг ўқув-услубий
фаолиятидаги асосий йўналишлардан бири саналади. Ўқувчиларнинг асарни яратишда
ёзувчи маҳоратини, руҳиятига таъсир этган ҳолатлар моҳиятини англатишга, олдидаги турли
вазифаларни идрок этишда, эстетик дидини юксалтиришга, ҳис туйғуларини ўқувчи қалбида
қайта жонлантиришга эришиш йўлларини аниқлаш орқали ўқувчида ҳам ўзига хос ажиб бир
туйғу, фикр – мулоҳаза, бадиий адабиётга бўлган қизиқиш, ижобий мотивацияни яратиш,
Do'stlaringiz bilan baham: |