ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
578
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
бўлаётган бир вақтда Қушбеги томонидан айтилган “нажот фариштаси” нинг ғойибдан пайдо
бўлиши ноҳақ туҳматдан қутқариб қолиниши ўқувчиларда асарни янада қизиқиб ўқиш учун
хохиш пайдо бўлиши асносида ўта таъсирли ва мазмундор бўлишига хизмат қилган
дийишимиз мумкин. Романнинг кейинги воқеалар ривожи яъни Кумушбибининг фарзандли
бўлиши, кундошини Зайнаб томонидан заҳарланиши, унинг ўлими фожеаси ҳамда
Отабекнинг кейинги тақдири ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Романнинг тўлиқ матнини
ўқиш учун ўқувчиларга мустақил равишда вазифа қилиб бериш аҳамиятлидир.
Фан дастурида Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодини ўрганиш учун 4 соат ажратилган бўлиб,
бу вақт давомида “Ўткан кунлар” романи устида ишлаш, романдаги тимсоллар таҳлили,
ёшларга хос маънавий, тарбиявий сифатларни ўқувчиларга тушунтириши керак.
Мавзуни ўрганиш учун ажратилган 1-2- соатларда ўқувчиларда мавзуни ўтиш баробарида
мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар ҳам бериб борилади. Савол ва топшириқларни
турли хил усул ва ахборот – коммуникацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда
берилса, ўқувчилар учун қизиқарли бўлиши таъминланади.
1 топшириқ
“Ўткан кунлар” романи қаҳрамонларига тавсиф беринг?
(ҳамма образларни расмлари экранда кўрсатилади)
1. Кумушбиби, Отабек, Зайнаб, Ўзбек ойим, Юсуфбек ҳожи, Ҳомид, Ҳасанали, Хушрўй
Ўқувчилар романдаги ҳар бир образга тавсиф берар экан уларга қўйилган исмлар ҳам ўзгача
рамзийлик касб этишини тушунадилар. улар эркин фикрлашга ўрганиш баробарида,
қаҳрамонларнинг алоҳида характер – хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, миллийлик,
ўзбекона фикрлаш тушунчаларини таҳлиллар асосида очиб беришади. Шу ўринда ўқувчилар
ҳар бир образнинг индивидиал сифатларига алоҳида тўхтаб ёзувчининг маҳоратини, у
тасвирлаган образлар тимсолида очиб беришга эътибор қаратишади.
Шу ўринда романнинг бош қаҳрамонлари Отабек ва Кумуш образлари ҳақида атрофлича
тўхталмоқ лозим. Чунки бу қаҳрамонлар ақл-заковатли, муҳаббатига садоқатли, эрк ва
адолат йўлидаги шижоатларини ёзувчи тўлақонли асослаган.
2. топшириқ
“Ўткан кунлар” романи бўйича тайёрланган тарқатма материаллар стол устига қўйилади.
1. Асардаги ижобий образлар
2. Асардаги салбий образлар
3. Асарадги миллийлик характер
4. Романдаги тарихий ва бадиий тўқима
Шу ўринда ўқувчилар ўзларига тушган карточкалар орқали бир неча гуруҳларга
бўлинишади.
Ўқувчилар романдаги ижобий ва салбий образлар акс этган эпизодларни таҳлил
қилиш баробарида Кумуш билан Зайнабга хос ана шундай жиҳатларига ҳам тўхталишади.
Ўқувчиларда миллий характерларнинг нафақат миллий урф-одатларга, миллий кийимларга
шунингдек миллий ҳис –туйғуларга боғлиқлиги ҳам романнинг қанчалик таъсирчан
бўлганлигига энг муҳим эътибор қаратилади.
3 топшириқ
Асардаги қаҳрамонларнинг руҳий ҳолати, энг характерлиларини, портрет тасвири
воситасида акс этганларини аниқланг ва улурни изоҳлаб беринг?
Абдулла Қодирий ушбуроманида портрет тасвиридан жуда моҳирлик билан фойдаланган.
Масалан: Кумуш образини “ қуйуқ жинггила киприк”лари остидан “ тим қора кўзлари”
боқиб тургувчи, “ қоп- қора камон, ўтиб кетган нафс, қийиғ қошлари чимрилганда, нимадир
бир нарсадан чўчиган каби” кўрингувчи, “ тўлған ойдек ғуборсиз оқ юз”лик шу каба портрет
тасвирларини ўқувчилар изоҳлашади.
Шу ўринда ўзбек қизларига хос бўлган нафислик, тарбиялилик, уятчанлик, андишалик , ҳаё-
ибо, қалб поклиги каби сифатлар қизлар тарбиясида алоҳида аҳамияткасб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |