БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ
Артикбаева С.Т. – тадқиқотчи, ТДПУ, Ўзбекистон.
Сўнгги йилларда республикамиз узлуксиз таълим тизимида иқтисодий таълим-
тарбия асосларини жорий қилиш борасида дадил қадамлар ташланди. Тарихга назар ташлаб,
шунга амин бўламиз-ки, республикамиз мустақилликка эришгунга қадар иқтисодий таълим
олишга фақат шу йўналишдаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларгина молик
бўлган бўлсалар, бугун оиладан бошлаб, тармоқ академияларига қадар бўлган узлуксиз
таълим тизимининг барча бўғинларида иқтисодий таълим- тарбия жорий этилган.
Узлуксиз таълим тизими бошланғич таълим ёшидан бошланиб, то у шахс сифатида
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
574
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
камол топгунча бўлган даврни ўз ичига олиши кўзда тутилиб, бошланғич синф ўқувчиларида
иқтисодий билимлар «Илк иқтисодий тарбия» дастури, умумий ўрта таълим мактабларининг
бошланғич 1-4-синфларда «Иқтисод алифбоси», ўрта бўғинларда «Иқтисодий билим
асослари», кейинги босқичда «Иқтисодиёт асослари» дастурига кўра амалга оширилади.
Иқтисодий таълим-тарбия йўналиши педагогика фанининг янги, тўлиқ ўрганилмаган
соҳаси сирасига киргани боис, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида у билан
боғлиқ ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар мавжуд. Бунда асосий эътибор республикада
олиб борилаётган таълим ислоҳотлари кўзда тутган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш,
демак-ки, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида таълим олувчиларнинг
иқтисодий тарбиясини такомиллаштиришга қаратилиши зарур.
Умумий ўрта таълим мактабларида таълим олувчиларга босқичлараро узвийликда
илк иқтисодий тарбия бериш муаммоси ҳам, шу нуқтаи-назардан қаралганда илмий ечимини
кутаётган муҳим вазифалардандир. Таълим олувчиларга ақлий, ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий
билимлар уйғунлигида иқтисодий билимлар бериш, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик
ҳислари қаторида уларда интизомлилик, тежамкорлик ва атроф-муҳитга масъулият ҳиссини
ҳам тарбиялаш аҳамиятлидир. Кичик ёшдан болаларда шаклланган илк иқтисодий
тасаввурларни келгусида иқтисодий билим, кўникма ва маданият даражасига етказиш
босқичлараро таълим узвийлигини самарали амалга оширишнинг муҳим шартидир.
Маълумки, инсон тасаввури ташқи олам, атроф муҳитда рўй бераётган воқеа-
ҳодисалар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, умуман ҳаёт тўғрисидаги билим ва тушунчалар
мажмуида шаклланади, тараққий этади. Бир атама ёки сўз ифодасига оид тушунча катталар
ва болаларда бирдек ҳосил бўлмайди. Бинобарин, тасаввур ҳам уларда турлича шаклланади,
шу боис, бошланғич синф ўқувчилари иқтисодиётга оид илк тасаввурларни тўғри
шакллантириш жуда муҳим.
Шу ўринда «тасаввур» иборасига илмий изоҳ бериб ўтиш ўринлидир. Тасаввур сезги
ва идрок билан узвий боғлиқ бўлса-да, улардан анча фарқ қилади. Унинг муҳим хусусияти
барқарор эмаслиги ҳамда онгда узоқ сақланмаслиги бўлиб, эски тасаввурлар ўзгариб, улар
ўрнини доимо янгилари эгаллайди. Бу тушунча ўзбек тилининг изоҳли луғатида шундай
ифодаланган: I. Тасаввур - кишининг нарса, ҳодиса ва шу кабилар ҳақидаги тажрибага
асосланган билим тушунчаси; Фалсафий, психологик жиҳатдан идрок қилинган, ҳис этилган
нарса ёки ҳодисанинг киши онгида акс этиши, гавдаланиши.
II. Ўзбекистан миллий энциклопедиясида тасаввур ижодий ҳаёл суриш жараёни
бўлиб, у хотира шаклида ҳам намоён бўлиши мумкинлиги, унинг янги образлар билан
бойиши билимларни ўзлаштириш, фикрлаш топшириқларини ечиш, касбий малакаларни
эгаллашда катта аҳамиятга эга экани баён этилган. Илмий изланишлар узлуксиз таълим
тизимининг барча босқичларида болаларга иқтисодий таълим бериш динамикаси оддийдан
мураккабга томон, изчил, давомий бўлиши зарурлигини кўрсатди. Таълим тизимининг бирор
бўғинида таълим сифатининг сусайиши ёки узвийликнинг йўқолиши келгуси босқичларда
ўзининг нохуш сифат ўзгаришларини албатта намоён қилади.
Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига илк иқтисодий
билимлар уларда узвий ва давомий равишда илк иқтисодий тасаввурларни шакллантириш
орқали амалга оширилиши мумкин.
Илмий тадқиқот жараёнида узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида
таълим олувчиларга узвий иқтисодий таълим-тарбия бериш борасидаги мавжуд
тадқиқотларда билдирилган илғор илмий фикр, ғоя ва ёндашувлар ўрганилди. Умумий ўрта
таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари таълим олувчиларида шакллантириш
кўзда тутилган илк иқтисодий тасаввурлар мазмунини аниқлашда, мумтоз ва замондош
олимларнинг иқтисодий таълим-тарбия муаммоларига ижтимоий-педагогик, фалсафий ва
психологик ёндашувлари таҳлил этилди.
Шахс камолида иқтисодий тарбиянинг ғоят муҳимлиги шарқ ва ғарб олим
Do'stlaringiz bilan baham: |