Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet431/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
385 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
такомиллаштиришни йўналтирувчи “тартибга солувчи ғоя” сифатида, жумладан ўз 
профессионаллигини мустақил ошириш сифатида англанади” [ 170, б. 264]. 
Н.Б.Крилованинг фикрича, ўз-ўзини ривожлантиришнинг илк ифодалари Гераклитга 
тегишли («Мен ўз-ўзимни ўрганаман»), сўнгра биз уни Суқротда учратамиз, у ўз 
ўқувчиларини ўз-ўзларини билишга ундаган. Ички оламга йўналганлик ва ўз-ўзини 
баҳолашдан кенг фойдаланиш Марк Аврелий ва Афлотунда, кейинчалик эса Августинда 
учрайди (4 ва 5 аср бошлари) (қалбнинг ўзига мурожаат этилганлиги). 
Бугунги кунда шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш назарияси замонавий таълим 
фалсафасида, амалий психологияда ва педагогикада уларнинг ажралмас қисми сифатида 
мавжуддир. Эркинлик ва ўз-ўзини ривожлантиришнинг назарий ёки амалий жиҳатларини 
кўриб чиқмасдан ҳозирда ҳеч бир илмий-методик нашрни тайёрлаб бўлмайди. 
Шахснинг ўз-ўзини ривожлантириши психологлар фа файласуфлар томонидан хулқ-
атвор, ўзаро муносабатлар, ўзаро алоқалар билан бевосита боғланади. 
Шахснинг ўз-ўзини ривожлантириши ва ўзи тўғрисидаги тасаввурларнинг 
шаклланиши муаммоси деярли фалсафа ҳамда ижтимоий психология доирасидан чиққан ва 
алоқадор соҳада – педагогикада жадал ишлаб чиқилмоқда (Л. Н. Куликова, О.С. Газман, Н. 
Б. Крилова и др.), бунда педагогик муаммоларни ҳал этишга тегишли таҳлил берилади, аммо 
педагогик фаолият предмети сифатида шахснинг ўз-ўзини ривожлантириши тавсифи учун 
турли илмий (фалсафий, психологик) концепциялар жалб этилади. 
Шахснинг ўз-ўзини ривожлантириши бутун муаммолар комплекси ҳар доимгидан 
кўра ҳам долзарб бўлиб ва бу миллий таълимни аввал олимлар томонидан қўйилмаган, 
айниқса ҳозиргача кам ўрганилган бўлиб қолаётган йўналишлардаги масалаларни ҳал этишга 
ундайди. 
Уларга шахс ривожланишининг яхлит ва структуравий тавсифларини тегишлидир. 
Бундай 
таърифлар 
жамият 
ривожининг 
асоси 
сифатидаги 
инсонда 
ўз-ўзини 
ривожлантиришга қобилиятлилигини шакллантиришга қаратилган, амалиётда юз бераётган 
замонавий гуманистик таълимдаги ўзгаришларни тушунтиришга ёрдам берди. Шахснинг ўз-
ўзини ривожлантириши – бу мураккаб интегратив жараён бўлиб, ўзига онгли тартибга 
солинадиган жараёнларни, шахснинг кўпгина беихтиёр ва исталганида иродавий 
уринишларини қамраб олади. 
Турли тадқиқотчилар-психологларда ўз-ўзини ривожлантириш жараёнининг турли 
моделлари ишлаб чиқилган: И. Ф. Харламовда уч компонентли, В.И.Андреевда беш 
компонентли, Н. Б. Криловада олти компонентли. 
Л.Н.Куликованинг фикрига кўра, камида шахс ўз-ўзининг ривожланишининг тўққизта 
жараёнлари-компонентлари мавжуд, “беихтиёр, носинхрон, аммо ўзаро таъсир кўрсатувчи ва 
ўзаро бир-бирига сингувчи, улар ҳам катталар (эрта ёш босқичларида бу мақсадга 
мувофиқдир), ҳам ўз-ўзини ривожлантириш фаолияти субъектларининг ўзлари томонидан 
педагогик бошқариладиган бўлиши мумкин” (Л. Н. Куликова). Шахснинг ўз-ўзини 
ривожлантиришининг муҳим ташкил этувчилари: ўз-ўзини билиш, иродавий ўз-ўзини 
бошқариш, ўз-ўзини тарбиялаш ҳисобланади. 
Ўз-ўзини такомиллаштириш, ўзини-ўзи маънавий жамлаш шахсий самарадорлигини 
ошириш, ўз-ўзини тасдиқлаш, ўз-ўзини аниқлаш, ўз-ўзини актуаллаштириш ва ўз-ўзини 
амалга ошириш [170, б.251] . 
Шу тариқа, бўлажак ўқитувчи шахсининг ўз-ўзини ривожлантириши муваффақиятли 
кечиши учун, аввало шахснинг ўз-ўзини ривожлантириши жараёнлари-компонентларига 
кўмаклашувчи, рағбатлантирувчи шароитлар яратилиши керак. 
Бунда таълимнинг мазмуни, таълимни ташкил этиш жараёни ва шахслараро мулоқот 
каби омиллар катта имкониятларга эгадир. Талабанинг шахсий психологик, жумладан унинг 
коммуникатив компетентлигининг шаклланиши ва ривожланишига кўмаклашувчи янги 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish