Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

Иш натижалари ва мухокамаси. Текшириш иши сўровномасида иштирок этган 
талабалар ушбу ўқув йили давомида муассасада таҳсил олаётган барча талабаларнинг 
қарийиб учдан бир қисмини ташкил қилди. Хар учта талабадан камида биттаси иқтидорли 
талаба эканлиги хақидаги фикрларга асосланадиган бўлсак, текшириш ишида мантиқан 
муассасанинг диярли барча иқтидорли талабалари иштирок этган ҳисобланади [3]. 
Сўровномада иштирок этган талабаларнинг 150 нафари олий ўқув юртининг 1-босқич 
талабалари (ҳар бир факультетдан 30 тадан), 150 нафари битирувчилар (ҳар бир 
факультетдан 30 тадан) бўлса, қолган 200 нафари (ҳар бир факульетдан 40 тадан) эса ўрта 
босқич талабаларидир. Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида сўровномада иштирок 
этаётган талабаларнинг жинсга нисбатан ҳолати режали равишда тенг қилиб тақсимланди 
[4]. Чунки аёлларни ожиз инсонлар сифатида қараш каби эски тушунчаларга барҳам бериш 
вақти келди [5]. Шуни аълоҳида таъкидлаб айтиш керакки, талабалар сўровномага жалб 
қилинаёганда на ушбу гуруҳнинг умумий ҳусусиятларига (олийгоҳда ёки факултетда 
намунали, барча ишларда фаол ва ибратли гуруҳ ёки акси эканлиги), на талабаларнинг 
ўзлаштириш кўрсатгичларига, на профессор-ўқитувчиларнинг гуруҳ ва талаба ҳакидаги 
фикрларига эътибор қаратилмади [6]. 
Талабалар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра 72% талабалар олий 
ўқув юрти талабалари орасидан иқтидорли талабаларни танлаб олишда психологик тест, 
тегишли соҳанинг аниқ йўналишлари бўйича ўз қобилият ва билимини намоён этишга 
қаратилган синовлар ва ахборот технологиялари соҳасидаги билим доирасини таснифловчи 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
78 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
тест ва амалий кўникмаларни асосий меъзон қилиб олиш керак деган фикр тарафдори бўлса, 
16% талабалар эса ижодий салоҳият, киришувчанлик (мослашувчанлик) ва фикрлаш тезлиги 
каби кўрсатгичларни бирламчи меъзон қилиб олиш керак деган фикрни билдирди [2]. Колган 
60 талабанинг 28 таси тегишли соҳанинг аниқ йўналишлари бўйича ўз қобилият ва билимини 
намоён этишга қаратилган синовлар, фикрлаш тезлиги ва ахборот технологиялари 
соҳасидаги билим доирасини таснифловчи тест ва амалий кўникмаларни, 21 таси эса 
психологик тест, ижодий салоҳият, ахборот технологиялари соҳасидаги билим доирасини 
таснифловчи тест натижалари кабилар иқтидорли талабани танлашда энг асосий меъзон 
бўлиши керак деган жавобни белгилаган бўлса, 11 таси эса ўз танловида юқоридаги 
жавоблардан иккитаси билан бирга араторлик ҳусусияти, жисмоний қобилият ёки генетик 
мойиллик каби кўрсатгичлардан бирини энг асосий меъзон бўлиши керак деб ҳисоблаган. 
Сўровномадаги ушбу саволга энг кўп белгиланган жавоблар якка тартибда таҳлил 
қилинганда 82,2% ҳолатда иштирокчилар ахборот технологиялари соҳасидаги билим 
доирасини, 79,2% ҳолатда эса тегишли соҳанинг аниқ йўналишлари бўйича билимни ва 
76,6% ҳолатда иштирок чилар психологик тест натижаларини иқтидорли талабани танлашда 
асосий меъзон қилиб олиш керак деган фикрдалиги маълум бўлди [7].
Сўровномада талабаларга иқтидорли талабани танлашда қайси меъзонларга 
асосланиш керак деб берилган саволга энг кўп белгиланган жавоблар жуфт-жуфт турда 
таҳлил қилинганда 96,2% ҳолатда иштирокчилар ахборот технологиялари соҳасидаги билим 
доираси ва фикрлаш тезлиги жавобини танлаган бўлса, 92,6% ҳолатда талабалар тегишли 
соҳанинг аниқ йўналишлари бўйича билим ва ижодий салоҳият жавобини, 92% ҳолатда эса 
психологик тест натижалари ва фикрлаш тезлиги кабиларни маъқул кўришган [8]. 
1-расм. Энг асосий меъзонларни танлаган талабаларнинг босқичлар кесимидаги 
фоизларда кўриниши. 
Сўровномада иштирокчиларга иқтидорли талабалар билан ишлашда қуйида 
келтирилган жавоблардан қайси учтасини танлайсиз деб берилган саволга талабаларнинг 
97%и машғулотларни имкон қадар индивидуаллаш- тириш, машғулотларда ҳаётий 
мисоллардан фойдаланиш ва иқтидорли талабалар ўртасида тез-тез айлана столлар 
ташкиллаштириб туриш керак деган жавобларни белгилашган. Ушбу саволга энг кўп 
белгиланган юқоридаги жавобларни жуфтлаб таҳлил қилганимизда, сўровномада иштирок 
этаётган талабалар 91% ҳолатда машғулотларни имкон қадар индивидуаллаштириш ва 
иқтидорли талабалар ўртасида тез-тез айлана столлар ташкиллаштириб туриш керак деган 
жавобни белгилашган бўлса, 85% ҳолатда эса иштирокчилар иқтидорли талабалар билан 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish