ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 79 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ ишлашда машғулотларни имкон қадар индивидуаллаштириш ва машғулотларда ҳаётий
мисоллардан фойдаланиш кераклиги тарафдори. Ўз навбатида энг кўп белгиланган бу учта
жавоб жуфтлигида машғулотларда ҳаётий мисоллардан фойдаланиш ва иқтидорли талабалар
ўртасида тез-тез айлана столлар ташкиллаштириб туриш керак деган жавоблар жуфтлиги
қолган жуфтликлардек катта кўламга эга бўлмади.
Сўровнома иштирокчиларига иқтидорли талабаларни танлаш ва улар билан ишлашда
қанақа таклиф ва фикрларингиз бор деб савол берилган банд таҳлил қилинганда 2 та
талабадан бошқа ҳаммаси инглиз тилини билиш кўрсатгичи иқтидорли талабаларни
танлашда асосий меъзонлардан бири бўлиши кераклигини айтишган [9]. Шу ўринда
аълоҳида таъкидлаб ўтиш керакки сўровномадаги жавоб варянтлари қаторига инглиз тилини
билиш даражаси деган жавоб варянти атайин онгли равишда киритилмаган эди. Бундан
асосий мақсад бугунги кун талабаси инглиз тилига қанчалик эътибор қаратаётганлигига
аниқлик киритиш эди. Ўйлаймизки, иқтидорли талабаларни танлашда инглиз тилини билиш
даражаси асосий меъзонлардан бири бўлиши керак деб фикр билдираётган
талабаларимизнинг барчаси инглиз тилини яхши билишади, акс ҳолда эса улар сўровномада
ушбу кўрсатгичнинг йўқлигига эътибор қаратишмаган ва бундай фикрни ёзмаган бўлар эди.
Сўровномада билдирилган бир фикрга эътибор қаратишингизни сўрардим. Бу фикрга
кўра иқтидорли талабалар билан ишлашда бир-бирига яқин ёки беъвосита аълоқадор
фанлардан мухокамаларга асосланган умумлаштирилган маърузалар ташкил қилиш керак.
Шунда нафақат талабаларга, балки шу фанлардан маъруза ўқиётган профессор-
ўқитувчиларга ҳам тажриба алмашиш ва бошқа баъзи жиҳатларга эътибор қаратиш
имконияти пайдо бўлади [10].
Хулоса. Интелектуал элитани тайёрлаш ва уларни ўз соҳасининг истеъдодли
соҳибларига айлантириш йўлида аввало иқтидорли талабаларни тўғри танлаш зарурати
мавжуд. Иқтидорли талабаларни танлашда бирламчи бўғин (талабалар)нинг фикрларини
инобатга олиш керак ва бу айни пайтда олий ўқув юрти қайси соҳага йўналтирилганлигига
кўра бир-биридан қисман бўлсада фарқ қилиши тааббий ҳол.
Иқтидорли талабалар билан ишлашда хаётий ва илмий тажрибага эга, малакали
профессор-ўқитувчиларни сафарбар этиш ва иқтидорли талабалар билан кўпроқ индивидуал
ишлаш орқали талабалар қобилятини янада ривожлантириш, қолаверса, уларни маълум бир
йўналишда илмий тадқиқот ишларига жалб этиш бирламчи омиллардан бири бўлиши керак. Фойдаланилган адабиётлар 1. Калашникова Е.А. Конкурентоспоспособность высшего учебного заведения на
рынке оразовательных услуг города Красноярса и Красноярского края. Вестник
Сибирскогогосударственного аэрокосмического университета имени академика М. Ф.
Решетнева-2010 г, ст 155-156
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Иктидорли
талабаларни излаш, аниклаш ва уарни максадли тайёрлаш тугисидаги Низоми. “10” июль
1998 йил 185 сонли буйрук. 1-бет.
3. Печеркина А.А., Шульгин Г. Б. Особенности психологического здоровья IT-
специалистов Руководитель. Выпскная квалификационная работа. Екатеринбург-2018, ст 58
4. Волков Б. С. Методы исследований в психологии / Б. С. Волков, Н. В. Волкова. — М.:
Педагогическое общество России, 2002. — 118 c.
5. Оidinov A.E., Mavlyanov S.N., Kozhelepesova F.A. Problems of violence and trauma of
children and adolescents, Journal of Biomedicine and Practice 2020, pp 555-559
6. Гомаюн ова Т.М.Маркетинговые стратегии инновационного развития высших
учебных заведений. Экономика и социум. Волгоград-2014, ст 133-139.
7. Афанасьева Д. О.Образовательные потребности студентов в контексте карьерных
планов (на примере ТГУ) // Вестник Томского государственного университета. 2012. № 358.