ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
663
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
БОЛА ХАЁТИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ.
Қаршибоева Д. – Учтепа тумани МТТ№ 450 мудири, Тошкент, Ўзбекистон.
Резюме: Ушбу мақолада китоб, унинг мактабгача таълим ёшидаги болалар ҳаётидаги
ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилган. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий
ривожланишида китобнинг роли ҳақида фойдали маслаҳатлар берилган.
Таянч сўзлар: бола, китоб, мактабгача таълим ташкилоти, салоҳият.
Аннотация: Эта статья содержит информацию о книге и её роли в жизни детей
дошкольного возроста.
Ключевые слова: детей, организация дошкольного воспитания, потенциал.
Abstract: This article соntains information about the book and its role in the lives of
preschool children..
Keywords: teacher, сhildren, organization of early childhood education, potential.
Буюк бобокалонимиз Амир Темур Китоб ҳақида шундай фикрларни берган эдилар:
“Китоб-барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир.
Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”
Дарҳақиқат, китоб-инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим
манбаидир. Китоб ўқувчининг маънавий оламини бойитади, маънан юксалтиради, уни
тубанликдан олиб чиқади, қалбини машъалдек ёритади. .Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар
калити, тафаккур манбаидир. Китобга тафаккурнинг толмас қаноти, дея таъриф беришганда,
унинг маънавий оламни бойитиши,юксак ижодий ва яратувчанлик орзулари ичида ҳаракат
қилиб яшаши назарда тутилган бўлса керак.
Мактабгача ёшдаги болалар тарбиясида китобнинг ўрни жудаям катталиги, унинг
нихоятда қадрлиги, бебаҳо адабий меросдан самарали фойдаланиш зарурлигини буюк
боболаримиз таъкидлаб ўтган.
Айни пайтда бутун жаҳонни кўзга кўринмас офат қаттиқ хавотирга солиб турган бир
қавтда ота оналарни уйда қолиб болалар тарбияси ва таълими билан шуғулланишлари
муҳимдир. Ҳамма давлатларда бўлгани каби коронавирус деб аталмиш ёв Ўзбекистонни ҳам
чеклаб ўтмади. Юртбошимизнинг кўраётган тадбирли чоралари албатта бундай
талофатларни енгиб ўтишга имкон беради. Шундай тахликали вақтда давлатимизда Каратин
эълон қилинди.
Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 3 апрель куни ўтказилган видеоселектор
йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев чин юракдан куюниб, халқимизга яна бир
марта мурожаат этди. Муҳтарам Президентимиз ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-
матонатли бўлиш билан бирга, юксак тафаккур, қатъий интизом ва улкан масъулият
кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлади.
Шундай экан, мактабгача таълим ташкилотидаги болалар уйда ўтирган вақтида юксак
тафаккурли этиб тарбиялаш учун ота-оналар томонидан болани китобга бўлган
қизиқишларини ошириб бориш лозим. Шу ўрнида ота-оналар томонидан ўқиладиган
китоблар бўйича ўз тавсияларимизни берамиз ва қуйидаги адабиёт турларини таклиф этамиз.
1. Расмли
2. Эртак
3. Хикоя
2-3 ёшдаги болалар учун мўлжаллаган китобларда ҳеч қандай матн бўлмаслиги керак.
Ундан боланинг билган жисмлари, ҳайвонлар, инсонлар расми ўрин олади. Расмларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |