ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
665
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
УМУМЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ КАСБИЙ
САЛОҲИЯТИ
Пулатова Д. – PhD, ХТТРМХҚТМОИ, Айтбоева З. –18.4 гуруҳ талаба,
ТВЧДПИ, Ўзбекистон.
Резюме: Ушбу мақолада умумўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг малака
ошириш тизими, унинг самарали тизими ҳақида маълумотлар берилган. Ишда малака
ошириш, ўқитувчининг касбий салоҳиятининг ўсиши ва замон талаблари асосида бўлиши
учун энг муҳим муассаса эканлиги айтиб ўтилган.
Таянч сўзлар: ўқитувчи, мактаб, малака ошириш, касб, салоҳият.
Аннотация: Эта статья предоставляет информацию о системе подготовки школьных
учителей. С статье подчеркивается важность системы обучения без отрыва от производства
для роста и модернизации профессионального потенциала учителя.
Ключевые слова: учитель, школа, повышение квалификации, профессия, потенциал
Abstract:This article provides information on an effective teacher traning system.
Keywords: teacher, school, professional development, profession, potential.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ - 5712- сонли
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида узлуксиз таълим тизими мазмунини
сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш мазмунига эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ
таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 2 боби б пункитида
мавжуд малака ошириш тизими ўқитувчилар эҳтиёжларига мос эмаслиги, малака ошириш
курслари мазмуни ва қўллланиладиган усуллар эскирганлиги, замонавий ахборот
коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш орқали ўқитувчиларни масофадан
қайта тайёрлаш механизми йўлга қўйилмаганлиги ўқитувчиларнинг билим ва малакасини
тизимли ошириб бориш имконини бермаётганлиги хусусида тўхталиб ўтилган.
Ҳамма соҳада бўлгани каби халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимида
ҳам жиддий ўзгаришлар бормоқдаки, бунда умумўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг
касбий салоҳиятининг замон талаблари асосида бўлиши ҳозирги кун талабидир. Бу жараёнда
малака оширишнинг эҳтиёжларга мос бўлиши долзарб бўлиб турган масалаларнинг самарали
ечимидир. Бунинг натижасида малака ошириш мазмуни ва усуллари таълим
муассасаларидаги реал ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштиришдан иборат ҳақиқий
мақсадга йўналтирилади.
Халқ таълими ходимларининг малака ошириш тизимини такомиллаштириш ишларида
бу механизмнинг ўзига хос жиҳатларига мувофиқ усул ва воситалардан фойдаланилади.
Булар ушбу тизимни ташкил қилишнинг энг яхши натижа берадиган усулларини жорий
қилиш ҳамда асосий восита сифатида педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича касбий
педагогик диагностика усулларидан фойдаланиш ҳисобланади.
Умумўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг ўз лавозим мажбуриятлари, ўз фанлари
бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режа, дастурлар, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ва
ўқув-методик ҳужжатларни, улардаги талабларни билиши, шу билан бирга, ўқитиш (дарс
бериш) маҳорати, тарбиялаш маҳорати, ўқув-тарбия жараёнида гуманитар омилни
таъминлайдиган шахсий сифатлари, таълим олаётганларнинг билимларини холисона назорат
қилиш ва баҳолаш маҳорати бўйича касбий тайёргарлик даражаси аниқланади.
Таълим самарадорлиги бевосита ўқувчиларга бериладиган таълим мазмунининг
ўзлаштириш даражасига ва бу жараёнда давлат таълим стандартларида белгиланган
билим, кўникма, малака ва компетенцияларнинг эгалланганлик даражасига,
Do'stlaringiz bilan baham: |