Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet738/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   734   735   736   737   738   739   740   741   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
666 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
ўқувчиларнинг билим даражасининг ДТСга мослиги, улар томонидан таянч ва фанга оид 
компетенцияларни шаклланганлиги динамикасининг ўсганлигига, ўқитувчининг дарс 
бериш маҳоратига бевосита боғлиқдир. Бугунги кун таълим тизими муваффақияти 
таълимнинг шахсга йўналтирилганлиги билан изоҳланади. Умумтаълим мактаби 
ўқувчилари таълимда фаол, мустақил фаолияти кучли бўлгани боис таълимнинг ҳам 
кучли турлари билан шуғулланмоқлари лозим. Бунда бевосита ўқитувчиларнинг касбий 
тайёргарлиги масаласи кўндаланг туради. Бу борада ўқитувчилар малакаси ва 
компетенцияларига оид Умумевропа тамойиллари ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига 
қўйиладиган янги талабларнинг Европа даражасини жорий этиш масаласи туради. 2000 
йилнинг бошларида Европа Иттифоқига кирувчи бир қатор мамлакатларнинг таълим 
соҳасидаги экспертларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан мазкур талаб ишлаб чиқилди. 
Умумтаълим мактаби ўқитувчиларига зарур бўлган 3та компетенция даражалари 
белгиланди. Жумладан, билимини ва билим доирасини кўрсата олиш кўникмалари, 
ўзига ишонч ва инсон ривожланиши ҳақидаги билимларини намойиш қила олиш 
кўникмалари, турли даражадаги ижтимоий қатламлар билан ишлай олиш ва жамият
ривожланиши билан боғлиқ таълим жараёнига ҳисса қўша олиш кўникмалари. 
Шундай экан бу борада бизнинг ўқитувчиларимиз қандай кўникма ва малакага эга?
Юқорида қайд этилган кўникмалар халқ таълими ходимларида қай даражада таркиб 
топган? Умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг кўникмалари уларга қўйиладиган давлат 
талаблари ва кўникмаларининг шаклланганлик даражаси ушбу саволлар билан 
изоҳланади. 
Ҳозирги кун таълимида дарс жараёнини самарали ташкил этиш, давлат таълим 
стандартларида белгиланган билим, кўникма, малака ва компетенцияларнинг ўқувчи 
шахсида шаклланиши, таълим самарадорлигига эришишда компетентли ёндашув, таълим 
самарадорлигини ўлчаш ҳамда халқаро дастурлар ( PISA, TIMSS, PIRLS) асосида таълим 
самарадорлигини назорат қилиш ва баҳолаш муҳим аҳамият касб этади. Халқаро 
тадқиқотларнинг афзалликлари хусусида гапирадиган бўлсак бу тадқиқотлар илмий, 
техник сифати юқорилиги ва натижаларининг ишончлилиги билан аҳамиятлидир. 
Кўпгина давлатлар ушбу тадқиқотларга ишонишади. Тадқиқотлар натижалари таълим 
тизимини таҳлил қилиш ва бошқа давлатлар билан таққослаш имкониятини беради. 
Натижада таълим сифатини баҳолаш методика ва технологиялари самарали 
такомиллашиб боради. (2. 6 бет)
Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар таълим тизимини 
такомиллаштиришга бевосита хизмат қилиб, ушбу тадқиқотлар натижасида олинган 
натижалар мамлакатдаги таълим сифати ва унинг халқаро стандартларни ҳисобга олган 
ҳолда эгаллаган ўрни тўғрисида хулосалар чиқариш имконини беради. Шунингдек, халқ 
таълими ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини 
такомиллаштириш сифатини оширади. Дунё стандартлари даражасида юқори иқтисодий 
самарага асосланган миллий баҳолаш тизимини яратиш имконини беради. Халқ таълими 
ходимларида мониторинг тадқиқотларини ўтказиш маданиятини ривожлантиради
натижада таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларига мослашувини 
таъминлайди. 
Миллий 
таълим 
сифатини 
баҳолашда 
халқаро 
тадқиқотларда 
қўлланиладиган назорат материаллари сифатини таъминловчи назорат материалларини 
ишлаб чиқиш имконини беради. Таълим сифати ва ўқув-тарбия натижаларининг давлат 
таълим стандартлари ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган миллий ва халқаро меҳнат 
бозори талабларига мувофиқлигини таъминлаш имконини беради. Хулоса қилиб айтганда 
халқ таълими соҳасини такомиллаштиришда давлат сиёсати ва стратегиясини белгилаб 
олишга эришилади.
Умумтаълим мактабларида сифатли таълим бевосита ўқитувчи зиммасидаги 
масъулиятли вазифа боис, мактаб раҳбарияти бу самарадорликни мотивациия уйғотиш 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   734   735   736   737   738   739   740   741   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish