тил ёрдамида товуш ҳосил қилинадиган сибизға, қўшнай, бўламан
чолғулари;
найпичоқ ёрдамида товуш ҳосил қилинадиган сурнай;
мундштук ёрдамида, товуш ҳосил қилинадиган карнай;
сунъий ҳаво сиқиш мосламаси ёрдамида товуш ҳосил қилинадиган
сопол най каби чолғулар миллий дамли чолғулар гуруҳини ташкил этади.
Торли чолғулар – очиқ тордан фойдаланиладиган (чанг, қонун) ва
торнинг
маълум
бўлагини
босиш
орқали
товуш
баландлиги
ўзгартириладиган (рубоблар, дутор, танбур, ғижжак ва бошқа) чолғуларга
бўлиниши мумкин. Аммо торли чолғуларда товуш ҳосил қилиниши
шароитига кўра бошқача таснифланиши ҳам мумкин. Бунда ижро
услубларига кўра урма жарангли торли (чанг), тирнама чолғулар (дутор,
дўмбира), мизробли чолғулар (қашқар рубоби, афғон рубоби, танбур,
қонун), камонли чолғулар (қўбиз, ғижжак, сато)ни санаб ўтиш мумкин.
197
Китобнинг илк мавзуси инсон томонидан ҳосил қилинадиган қарсакка
бағишланади. В.Беляев ўзидан муқаддам ўтган чолғушунос олимлар
Форобий, Ибн Сино ва бошқа Шарқ олимларидан кейин биринчи бўлиб
инсон аъзоларининг ўзида ҳосил қилинадиган товушни, яъни қарсакни
мусиқа чолғулари қаторига киритади. У ўз китобида қарсак жўрлигида ижро
этилган қўшиқ парчаси нотасини ҳам келтиради. Китобда Ўзбекистонда
фойдаланиладиган қайроқ ва қошиқни европа таснифига амал қилган ҳолда
урма чолғуларнинг “кастаньетлар” турига киритади. Қайроқ ва қошиқнинг
тарихий аҳамияти, миллий мусиқада фойдаланиш ўринларига алоҳида
эътибор қаратади.
Дўл ёки довул номи билан аталадиган чолғуларнинг Ўзбекистон
ҳудудида унчалик кенг тарқалмаганлиги, шунга ўхшаш, литаврасимон
чолғуларнинг
Бухоро
амири
томонидан
ўтказиладиган
махсус
маросимларда ишлатилганлиги ҳақида хабар беради. Довул чолғуси
ҳақиқатан ҳам Кавказ халқлари ва Эронда жуда кенг тарқалган. Бу
чолғуларни ҳозир ҳам Ўзбекистонда ишлатишади ва унинг моҳир
ижрочилари бор.
“Тарелка ва патниснинг катта ашула ижросида қўлланилганлиги,
улар
хонандаларнинг
овозини
керакли
томонга
йўналтиришда
фойдаланилганлиги, шу билан бир қаторда баъзи ижрочилар тарелкаларни
худди жонглёрлар каби ўйнатиш маҳоратини ҳам эгаллаганлиги
таърифланган.
Бизнинг
назаримизда
тарелкаларни
катта
ашула
пайтида
ишлатишнинг бир неча сабаби бор. Аввало у ижрочининг ўзига ишонган
ҳолда томошабинлар олдида туришига ёрдам беради. Бундан ташқари,
тарелкаларнинг энг асосий вазифаси – хонанда овозини керакли томонга
(биринчи навбатда ўзи эшитадиган даражада), яъни томошабинлар ва
ҳамнафаси томонга йўналтиришдир. Шу билан бир қаторда ижро
жараёнида, шунингдек, ҳамнафас (биргаликдаги) ижро даврида бир хил
темпга риоя қилиш учун “дирижерлик таёқчаси” вазифасини ҳам бажаради.
Маълумки, муқаддам Хоразмда аёллар томонидан (халфалар) жуда
кенг қўлланилган гармонлар ўрнини кейинги пайтда аккордеон чолғуси
тўлиқ эгаллаб бўлди.
Торли чолғуларга бағишланган бобнинг камонли чолғулар ҳақидаги
бўлимида қадимий чолғу – қўбиз, шунингдек, ғижжак ва ўша даврда
маҳаллий созандалар кенг фойдаланган скрипка чолғуси тўғрисидаги
маълумотларга дуч келамиз.
Навбатдаги бўлим тирнама чолғулар таърифига бағишланган бўлиб,
унда дўмбира ва дутор тўғрисидаги маълумотлар берилади. Ваҳолангки,
198
Республикамизнинг жанубий вилоятлари – Қашқадарё ва Сурхондарёда
ҳозиргача оддий халқнинг энг севимли чолғуси, бахшиларнинг доимий
ҳамроҳи бўлиб келаётган ўзбек дўмбираси (бизнинг назаримизда) ўша
даврда ҳам шу ва бошқа ҳудудларда жуда кенг тарқалган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |