200
Қўбизнинг иккита тори ҳам, камонга тортиладиган тори ҳам отнинг
ёлидан тайёрланади. Унинг косахонасининг фақат бир қисмига тери
қопланади ва шу жойга унинг харраги ўрнатилади. Косахонанинг қолган
қисми очиқ қолади. Ижрода унинг ҳар икки
тори биргаликда иштирок
этади. Чолғу ижросида обертонлар иштироки жуда фаол бўлади ва унинг
ижросида бирданига бир нечта товуш ҳосил бўлаётгандек таассурот
туғилади. Қўбиз қирғизларда “
қил қияқ” дейилади. Қозоқ миллий чолғулар
оркестрининг етакчи камонли чолғуси бўлган қўбиз ижрочилиги қозоқларда
жуда юқори савияга етган. Ўзбек миллий чолғуларида ҳам қўбизнинг
такомиллаштирилган, бироқ
виолончелга яқин кўринишга
келтирилган
“қўбиз бас” ва контрабас ўрнида ишлатиладиган “қўбиз котробас”лар
ишлатилади.
8.2 Қайта тикланган ва янгидан яратилган чолғулар
Мусиқа чолғулари усталари, яъни созгарлар доимо турли
тажрибаларга қўл уриб чолғуларни мукаммаллаштириш, ижро имкониятини
янада
кенгайтириш, садосини яхшилаш, кўринишини такомиллаштириш,
турли безаклар билан безашга ҳаракат қилиб келганлар. Шу
билан бир
қаторда баъзи созгарлар маълум муддат истеъмолда бўлиб кейинчалик
унутилган чолғуларни қайта тиклаш ва уларга янгидан ҳаёт бағишлаш
йўлидан ҳам бориб, маълум муваффақиятларга эришган ҳам.
Ана шундай мусиқа чолғуларига қайта ҳаёт бағишлаб, мусиқий
ҳаётимизга кириб келиши ва ўз ўрнини топишида меҳнат қилиб келаётган
андижонлик уста Абдумалик Мадраимовнинг олиб борган тажрибалари ва
эришган натижалари ҳақидаги келтирамиз.
Ўзоқ
изланишлар, нодир мерос сифатида бизгача етиб келган
қўлёзмалар ҳамда улар асосида чоп этилган китобларни таҳлил этиш, ушбу
манбалардаги миниатюраларда тасвирланган мумтоз ўзбек чолғуларининг
201
шакл-шамойилларини ўрганиш натижасида Темурийлар даврига мансуб
мумтоз ўзбек чолғу созларининг дастлабки 6 та намунаси тикланди. Бу
мумтоз чолғуларга «Ғижжаки Бобурий», «Қўштор», «Хушнаво»,
«Дилрабо», «Дилнаво» ва «Мерос» деб ном қўйилди.
Манзур янги мусиқий чолғу ҳисобланади. У
танбур билан тор
чолғулари оралиғидаги товуш садосига эга бўлиб, 1989 йилда тошкентлик
созгар Муҳаммадназир Юнусов томонидан тажриба тариқасида яратилган.
Созандалар ўртасида жуда кенг тарқалмаган бўлсада, Ўлмас Расулов,
Абдуҳамид Мирҳамидов томонидан ижро этиб Ўзбекистон Радиосининг
олтин фондига ёздирилган ёзувлардан танбур
билан озарбайжон торининг
ўртасида
яратилганлигини
англаш
мумкин.
Манзурни
чалишда
ишлатиладиган мизроб ҳам ўзига хос услубда пластик тордан тайёрланади.
Унинг товуш тембри жуда паст бўлиб, созандалар ансамблида фойдаланиш
имконияти чегараланган. Шунинг учун ҳам бу чолғудан аксарият ҳолларда
мусиқий ёзувлар пайтида, овоз кучайтириш мосламалари бор жойда
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: