190
Зокиров Ботир Каримович 1936 йил 26 –
апрелда Тошкентда устоз
санъаткор Карим Зокиров оиласида таваллуд топган.
У ўзбек эстрада мусиқасининг асосчиси ўзбек миллий эстрада
санъатининг йирик намояндаси, ажойиб шоир, рассом, драматург, режиссёр
ва моҳир ҳонандадир.
У 1965 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.
Ботир Зокировнинг консертлари радио,ва телевидения орқали
чиқишлари томошабинларда жуда катта таассурот қолдирган. Қўшиқчининг
репертуари
жуда ранг-баранг эди; Опера ариялари, ўзбек халқ қўшиқлари,
чет эл шлягерлари.
Унинг машҳур “Арабча танго”си ретро муҳлислари томонидан
ҳанўзгача севиб тингланади.
Ботир Зокиров ўзбек – замонавий
профессионал эстрада
қўшиқчилигининг асосчиси. Тошкент Давлат Консерваториясининг вокал
факультети (1952 – 1957), Тошкент Давлат театр ва рассомлик санъати
институтининг режиссёрлик факультети (1958 – 1962)да таълим олган.
Ёшлик ансамбли (1957), ўзбек Давлат эстрада оркестри (1958-1970)
яккахон
хонандаси, Тошкент мўзикхоллининг ташкилотчиси, яккахони ва
бадиий раҳбари (1972- 1978). 1978 йилдан “Ўзбекконсерт”
нинг яккахон
хонандаси Ботир Зокиров ўта таъсирчан тембрли, ширадор овозга эга
бўлган. Унинг ижодида ўзбек композиторларининг романс ва қўшиқлари
муҳим ўрин тутади. У қайси давлатга бориб гастроль сафарида бўлмасин
191
ўзининг ёрқин ва
бетакрор овози билан, ўша халқнинг меҳрига сазовор
бўлган.
М. Бурҳонов – “Мафтун бўлдим”, И. Акбаров - “Ёр кел”, “Раъно”,
“Газли” “Сени эслайман”, С. Жалил “Мажнун монологи”, “Кечалар юлдўз
санаб” ва бошқалар унинг ижросида янграб алоҳида хурматга ва халқ
олқишига сазовор бўлган қўшиқлардандир.
Ботир Зокиров эстрада услубида қайта ишланган ҳинд “Дил орзуси”,
“Мейчале”, эронча “Маро бебус”, “Айрилиқ қўшиғИ” миср “Арабча
танго,”Уйқум ўғриси” ливанча “Гўзал қиз”, мексиканча “Алвидо
муҳаббат”, италянча “Яшасин муҳаббат” қўшиқларини ижро этган.
Киноактер сифатида Ботир Зокиров ёш муҳандис “Гуллар очилганда”,
Рабиндранат Тагор “Оловли йўллар” Абдуллоҳ Абу Али Ибн Синони отаси
ролида “Даҳонинг ёшлиги” каби образлар яратган.
Ботир Зокиров 1985йил 23 январда вафот этган.
Республикамизда
Ботир Зокиров номи абадийлаштирилган.
Хусусан, Тошкент кўчаларидан бирига Ботир Зокиров номи берилган
Жиззаҳдаги санъат билим юрти, Самарқанддаги ёшлар санъат маркази
унинг номи билан юритилади. 1994 йил Ботир
Зокиров номида эстрада
оркестири ташкил этилди. 1995 йил (Ботир Зокиров) жамғармаси ташкил
қилинди. 1989 йилдан унинг номида замонавий эстрада қўшиқлари танлови
ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: