Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Японияда мусиқа таълими тизими



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

Японияда мусиқа таълими тизими 
Япония 

гўзалликни 
улуғлайдиган мамлакат, шунинг учун 
болаларда 
эстетик 
дидни 
шакллантириш ва ривожлантиришга 
бўлган интилиш мактаб ўқув 
режасидаги «мусиқа» ўқув фанида ўз 
ифодасини топган. 
Биринчи синфда ўқувчилар 
мусиқа билан ҳафтада уч мартта, 
иккинчидан то саккизинчи синфга 
қадар - икки марта, тўққизинчи 
синфда эса ҳафтада бир марта 
шуғулланадилар. 
Машғулотларни олиб борадиган педагоглар ўрта маълумотли, 
аксарияти эса махсус олий маълумотга эгадирлар. 
Япониялик муаллимлари 1-синф болаларининг мусиқий тарбиясига 
алоҳида эътибор берадилар, чунки айнан шу ёшдаги болаларда ўқув фанига 
интилиш ва жиддий муносабат тарбияланади. Биринчи синфда ўқувчилар, 
кўникма-малакаларнинг бутун бир мажмуасини, яъни товушни тўғри чиқара 
олиш, нафасни ростлаш, дирижёрнинг оддий ҳаракатларини тушуниш, 
қўшиқни ўрганиш ҳамда уни ижро этиш, усулни ҳис этиш кабиларни 
эгаллашлари лозим. 
Болаларга мутлак тизим асосида нота саводини ўргатиш, кейинчалик 
металлофон, лаб гармончаси ва фисгармонияда куй ижро этиш ўргатилади, 
шундай қилиб қўшиқ ижрочилиги чолғулар жўрнавозлиги билан 
тўлдирилади. 
Мактабдаги ўқув йили уч семестрга бўлиниб, 38 ҳафта давом этади. 
Биринчи триместрда болалар ритмик жўрнавозлиги, иккинчисида эса 
мусиқа чолғуларида мураккаб бўлмаган икки овозли машқлар бажаришади. 
Биринчи синфда болалар мусиқани эшитиб, мусиқа асарининг бадиий 
хусусиятларини, суръати, регистр, динамика, тембрни белгилайдилар, 
оддий уч-қисмли (АВА) шаклни аниқлайдилар. 
6-синфга келиб, болалар мураккаб мусиқа асарларини ижро этадилар. 
Шундай қилиб, мусиқа дарсларида асосий ўрин мусиқа чолғу асбобларида 
ижро этишга ажратилиб, бу нарса ҳамма болаларни ижодий жараёнда фаол 


186 
иштирок этишга жалб этади ва уларда мусиқага қизиқиш ва муҳаббатни 
ўйғотади. 
Мусиқага оид ўқув режаси ва дастур шу тарзда тузилганки, 
болаларнинг мусиқа ижрочилигида иштироки уларнинг мусиқани эшитиш 
қобилиятининг муттасил ривожлантириб беради, уларни янада мураккаброк 
мусиқа асарларини тинглаб, идрок қилишга тайёрлайди. Мактаб
ўқувчилари И.С. Бах, А. Вивальди, В. Моцарт, Л. Бетховен, Ф. Шуберт, Ф. 
Мендельсон, М. Глинка, М. Мусоргский, П. Чайковский, Н. Римский-
Корсаков, И. Стравинский, Д. Шостакович, А. Хачатурян асарлари билан, 
шунингдек, Г. Караян, Э.Шварцкопф, Л. Коган, Д. Ойстрах, С. Рихтер каби 
буюк ижрочилар ва улар яратган асарлар билан танишадилар. 
Мусиқани эшитиш жараёнида ўқитувчи техник воситалардан, стерео 
электрофон ва видеомагнитофонларидан кенг фойдаланади. Ҳозирги кунда 
Япония мактаб ва олий ўқув юртларида фан-техника тараққиёти ўз аксини 
топган. Барча дарсхоналар янги замонавий техника асбоблари билан 
жиҳозланган. 
Япониядаги қарийиб ҳар бир мактабда хор жамоаси бўлиб, унда 
ҳафтада икки марта машғулот ўтказилади. Хор жамоаси билан мусиқа 
ўқитувчиси иш олиб боради. Япониянинг мусиқали ҳаёти ёш 
скрипкачиларининг қўшма оркестрлари чиқишлари билан ўзгача кўринишга 
эгадир. 1948 йили Японияда хор дирижёри ва жамоат арбоби Акико Сэки 
ташаббуси билан «Япониянинг куйловчи овозлари» хор жамоаси тузилиб, у 
хор қўшиқчилигининг барча ҳаваскорларини бирлаштиради. 
Японияда ҳам ягона ўқув режа ва дастурга амал қилинмайди. 
Японияда мусиқа тарбиясининг ўзига хос системаси вужудга келган. Уларда 
болалар боғчасидан олий таълимгача эстетик тарбия амалга оширилади. 
Эстетик тарбия интенграция қилинган фан бўлиб унга мусиқа, тасвирий 
санъат ва меҳнат ўзвий бирлашган. У бир неча босқичда амалга оширилади 
а) 1-5 ёшгача болалар боғчасида 
б) 6-14 ёшгача тўлиқсиз ўрта мактаб 
в) 15-18 ёш ўрта мактаби 
г) 18-23 ёш олий таълим мактаби 
Юқори синфларга кўчган сари эстетик тарбия ҳам бир предмет 
сингари мураккаблашиб боради. Юқори синфларда ўқиган талабалар 
рассомчилик, ҳайкалтарошлик, халқ амалий санъати ва мусиқа санъати 
танқидчилари касбларини эгаллаб чиқадилар. 
Ўқитувчи-кадрлар тайёрлаш жуда яхши йўлга қўйилган. Улар олий 
педагогика ва санъат олийгохларида тайёрланади. Ўқитувчилар, шунингдек 
она Ватанидан олган билимларига қониқмай, ривожланган Европа 


187 
мамлакатларга ўқишга бориб ўз билим ва малакаларини ошириб 
қайтадилар. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish