|
2017/2018 ўқув йилига тайёргарлик
|
таълим йўналишлари ва мутахассисликларни ДТС, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари билан таъминлаш;
таълим йўналишлари ва мутахассиcликлар бўйича ишчи ўқув режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқланишини таъминлаш;
2017/2018 ўқув йили учун таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун ўқув жараёни графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
2017/2018 ўқув йили учун ишчи ўқув режа асосида кафедраларнинг ўқув соатларини ҳисоблаш;
кафедра ўқув юкламаларини тасдиқлаш ва штат бирликларини белгилаш;
ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчилар рўйхатини аниқлаш ва уларни ишга расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш;
2017/2018 ўқув йили учун таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг барча босқичларида ўқитиладиган фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда уларни 2017 йил 3 сентябрга қадар университетнинг www.tdpu.uz расмий веб-сайтига жойлаштириш;
факультет ва кафедраларнинг 2017/2018 йилига мўлжаланган комплекс йиллик иш режаси, профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаси, факультет кенгашининг режасини тасдиқланишини таъминлаш;
факультетлар кесимида ўқув семестрига мўлжалланган дарс жадвалларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;
2017/2018 ўқув йили учун ўқув семестрлар кесимида профессор-ўқитувчиларнинг очиқ дарслари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
кафедралар фанлари бўйича ЖН, ОН ва ЯН жадвалини тасдиқлаш;
“Талаба шахсий варақаси”, “Талаба ўқув варақаси” асосида талабалар тўғрисида маълумотлар банкининг электрон шаклини яратиш;
фанлар бўйича инновацион таълим технологияларига асосланган ўқув-услубий мажмуалар ва фанлар бўйича электрон модул (силлабус)ларни такомиллаштириш, янги ўқув йили бошланишига қадар тўлиқ тайёрланишини таъминлаш;
ўқув-меъёрий ҳужжатлар (“Гуруҳ журнали”, “Профессор-ўқитувчилар шахсий режаси”, “Талабалик гувоҳномаси”, “Малакавий амалиёт журнали” ва “Талабалар амалиёт кундалиги”, “Рейтинг дафтарчаси” ва бошқалар) билан таъминлаш;
ўқув, ишлаб чиқариш, дала ҳамда педагогик амалиётларни ўтказиш тартиблари, дастурлари, жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2017 йил, июнь-август
|
2017/2018 ўқув йили бакалавриат таълим йўналишлари МТ, ЎР ва ФДлар 1-курслари ОЎМТВнинг 2017 йил 24 августдаги 603-сон, 2-курслари 2016 йил 25 авугстдаги 355-сон, 3-курслари 2015 йил 21 августдаги 303-сон, 4-курслари 2014 йил 13 февралдаги 47-сонли буйруқлари билан тасдиқланган ДТС, МТ, ЎР ва ФДлари асосида таҳсил олишмоқда. 2017/2018 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари 1-босқичи ОЎМТВнинг 2017 йил 24 августдаги 603-сон, 2-курслари 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган ДТС, МТ, ЎР ва ФДлари асосида таҳсил олишмоқда.
Университет Кенгашининг 2017 йил 1 июлдаги 13/4.2 ва 29 августдаги 1-сонли йиғилиши қарорлари билан 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриатнинг 1-курслари учун 25 номда, 2-курслари учун 23 номда, 3-, 4-курслари учун 27 номда ҳамда магистратура мутахассисликларининг 1-курслари учун 26 номда 2-курслари учун 24 номда ишчи ўқув режалари, 2017-2018 ўқув йили ўқув жараёни графиги тасдиқланди.
Шуниндек, мазкур қарор билан баклавриатнинг 1-курслари учун 25 та таълим йўналиши бўйича 148 та, 2-курслари учун 23 та таълим йўналиши бўйича 152 та, 3-курслар учун 27 та таълим йўналиши бўйича 238 та ва 4 курслари учун 27 та таълим йўналиши бўйича 227 та ишчи ўқув фан дастурлари, жами 765 та ишчи ўқув фан дастурлари тасдиқланди.
Бакалавриат таълим йўналишлари учун 102 номдаги ишчи ўқув режалар, 765 номдаги ишчи фан дастурлари, магистратура мутахассисликлари учун 50 номдаги ишчи ўқув режалар, 300 номдаги ишчи фан дастурлари тайёрланди ва тасдиқланди.
2017 йил 29 августда факультет деканлари ҳамда ўқув методик бошқарма билан келишилган ҳолда 2017/2018 ўқув йили учун таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун ўқув жараёни графиги ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланди.
2017/2018 ўқув йили учун ишчи ўқув режалар асосида кафедраларнинг ўқув соатларини Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларига мувофиқ ҳисобланди ҳамда штатлар шакллантириди.
Кафедраларга ички ва ташқи ўриндошлик асосида 95 нафар профессор-ўқитувчилар ишга расмийлаштирилди.
Факультет ва кафедраларнинг 2017/2018 ўқув йилига мўлжалланган комплекс йиллик иш режаси, профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаси, факультет кенгашининг режаси 2017 йил 29 августдаги университет Кенгаши томонидан тасдиқланди.
Ўқув ишлари бўйича декан муовинлари томонидан ўқув семестрига мўлжалланган дарс жадваллари ишлаб чиқилди. Ўқув методик бошқарма университет маъруза заллари учун факультетлар кесимида ўқув семестрига мўлжалланган дарс жадвалларини ишлаб чиқди ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси мажлисининг 2015 йил 29 сентябрдаги 32-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 371-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида университетда асосий штатда фаолият олиб бораётган 434 нафар профессор-ўқитувчилар 2017/2018 ўқув йили 1- семестри учун 868 та очиқ дарслар жадвали ишлаб чиқилди ҳамда факультет деканлари томонидан тасдиқланди. Ўтказилган очиқ дарсларни хисоботлари, дарс ишланмалари ва эксперт хулосалари электрон тизимга мунатазам киритиб борилмоқда.
Ўқув жараёни жадвалига мувофиқ кафедралар фанлари бўйича ЖН, ОН ва ЯН жадвали факультетлар ўқув ишлари декан муовинлари томонидан ишлаб чиқилди ҳамда ўқув ишлари бўйича проректор ва ўқув методик бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланди.
Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш учун ўқув-меъёрий ҳужжатлар (“Гуруҳ журнали”, “Профессор-ўқитувчилар шахсий режаси”, “Талабалик гувоҳномаси”, “Малакавий амалиёт журнали” ва “Талабалар амалиёт кундалиги”, “Рейтинг дафтарчаси” ва бошқалар) билан тўлиқ таъминланди.
Ишчи ўқув режалари асосида 2017-2018 ўқув йили 2-ярим йилигида ўқув, ишлаб чиқариш, дала ҳамда педагогик амалиётларни ўтказиш тартиблари, дастурлари, жадваллари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
|