АРМ фаолиятини такомиллаштириш
|
Ахборот-ресурс маркази ҳамда университет Электрон кутубхонаси фондини янги адабиётлар билан тўлдириб бориш;
Ахборот-ресурс марказига талабаларнинг аъзо бўлишини таъминлаш ва назорат қилиш;
Ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда янги адабиётлар, мавзулар юзасидан кўргазмалар ташкил қилиш;
Ахборот-ресурс маркази фондидаги барча адабиётлар каталогини компьютер хотирасига киритиш, ундан профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг фойдаланишларини таъминлаш;
Ахборот-ресурс марказида ва ўқув залларида барча фанлар бўйича дастурлар, маъруза матнларининг мавжудлигини таъминлаш, талабаларнинг марказ фондидан фойдаланишлари ва ўқув материалларидан нусха кўчириш ва уларнинг электрон манбаларини олишлари учун шароит яратиш;
университет ахборот ресурс марказининг ўқув адабиётлари фондини таҳлил қилиш, адабиётлар таъминоти, уни сақланиши, тўлдирилиши ва ўрнатилган тартибда инвентаризациядан ўтказилишини ташкил қилиш;
ўқув адабиётлари яратаётган муаллифларнинг дарслик, қўлланма ва бошқа адабиётларини нашр режасига киритиш, нашр этилганларини (танловлар, кўриклар ва бошқа шаклдаги тадбир ғолибларини) рағбатлантириш;
Кореянинг “KOIСA” ташкилоти билан “Электрон кутубхона” бўйича ҳамкорлик битими асосида ташкилий вазифалар ижро мониторингини юритиш;
Ахборот-ресурс маркази базасини фанлар бўйича яратилган ўқув-услубий мажмуаларнинг электрон версиялари билан тўлдириб бориш, мавжудларини инвентаризациядан ўтказиш.
|
2017 йил, октябрь
|
2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли қарор асосида комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани, ушбу қарорга мувофиқ таълим муассасалари Ахборот-ресурс марказларини бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интелектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган адабиётлар билан таъминлаш тартиби ва меъёрлари тўғрисидаги низом асосида АРМ фондини бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интелектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган адабиётлар билан бойитиш мақсадида нашриётларнинг манзилли режалари асосида адабиётларни харид қилиш бўйича университет раҳбариятига таклифлар берилди.
Университет Ахборот-ресурс марказининг умумий фонди – 54399 номда 892.174 нусхани ташкил қилади. Шундан – 7015 номда, 101048 нусхаси илмий адабиётлар, 12.310 номда, 283439 нусхаси дарслик, 20.021 номда 429262 нусхаси ўқув қўлланма, 11.153 номда 60423 нусхаси бадиий адабиёт ва 5350 номда, 17922 нусхаси маънавий-маърифий адабиёт, 133 номда, 5324 нусхаси чет эл адабиёти ташкил қилади. Университет Ахборот-ресурс маркази фонди доимий равишда янги адабиётлар билан бойитиб борилмоқда.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |