Директив ҳужжатлар ва Кенгаш қарорларининг бажарилишини назорат қилиш
|
ички назорат ва мониторинг бўлими билан ҳамкорликда директив ҳужжатлар ва университет Кенгаши қарорлари, университет ректори буйруқлари, кўрсатмаларининг бажарилиши мониторингини юритиш;
мониторинг асосида тегишли чора-тадбирлар, жорий ва истиқбол режаларни таҳлил ва таҳрир қилиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.
|
Ўқув йили давомида
|
Ўқув методик бошқармада “Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарор ва Фармойишлари дафтарини қайд этиш” 1-дафтарда, “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат йиғилиши Қарорлари буйруқлари” 2-дафтар, “Университет Кенгаши қарорлари, умумий буйруқлар, раҳбарият қарорлари ва бошқа кўрсатмалар” 3-дафтар, “Факультет томонидан тайёрланган фармойишлари, Факультет Кенгаши қарорлари” 4-дафтар, “Фуқароларнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, университет, факультет ва кафедрага тушган ёзма мурожаатлари” 5-дафтарлар мавжуд.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сон қарори ижросини университетда таъминлаш
|
Университет талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашда мос ва турдош таълим йўналишларни белгилаш ва назоратини олиб бориш;
Университетда таҳсил олаётган талабаларга ўқув йилида икки маротаба ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш мумкинлиги тўғрисида доимий ахборотлар бериб бериш;
Ўқишини кўчириб келган ва кетаётган талабаларнинг буйруқ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиққа киритиш;
Иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш учун мурожаат аризаларини қабул қилиш ишларини амалга оширишувчи ишчи гуруҳни шакллантириш.
|
2017 йил июль-август
Ўқув йили давомида
Ўқув йили давомида
2017 йил
июль
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 июлдаги “Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича ҳужжатларни жойларда қабул қилишни ташкил этиш тўғрисида”ги 440-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида университет ректорининг 2017 йил 04 июлдаги 453-у сонли буйруғи имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таьлим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги 393-сонли қарорнинг моҳияти ўқув ишлари бўйича проректор ҳузуридаги йиғилишда декан, ўқув ишлари бўйича декан муовинлари ва кафедра мудирларига етказилган, қарорга оид тегишли саволларга жавоблар берилган.
Мазкур буйруққа асосан Тошкент давлат педагогика университети ҳузурида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида жойлашган ОТМларининг талабаларини ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича хужжат ва аризаларини қабул қилиш бўйича Худудий ишчи гуруҳ тузилди ҳамда фаолиятини олиб борди.
Худудий ишчи гуруҳ 2017 йил 15 июлдан 5 августгача фаолият кўрсатган бўлиб, худудий ишчи гуруҳ ишлаш тартиби, низомда кўрсатиб ўтилган талабаларни ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун зарур бўлган хужжат рўйхати ва аризалар намунаси ҳамда қарор матни эълонлар доскасида ўз аксини топган. Худудий ишчи гуруҳ аъзолари томонидан абитуриентларнинг (ота- оналарининг) қарор билан тасдиқланган низомлар бўйича саволларига аниқ тушунча ва маслахатлар берилган.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3151-сонли қарори ижросини университетда таъминлаш
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сон Қарорининг ижросини таъминлаш бўйича ОЎМТВнинг чора-тадбирлар режаси асосида университет чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
“Педагогика” таълим соҳаси бўйича тайёрланган малака талаблари, ўвув режа ва ўқув фан дастурлари лойиҳаларини атрофлича ўрганиб чиқиш ва таклиф олиш мақсадида турдош ОТМлари ва мутасадди раҳбарларга такдим этиш.
|
2017 йил август
|
Ривожланган давлатлар (АҚШ, Англия, Германия, Франция, Япония, Жанубий Корея ва ҳ.к.)нинг дунё миқиёсида юқори рейтингга эга бўлган ОТМларининг мос таълим йўналишлари ўқув режалари танқидий ўрганилди ва 2017/2018 ўқув йили 1 курслари учун |
Do'stlaringiz bilan baham: |