44. БИНЕ АЛЬФРЕД (1857-1911)
Француз психологи, француз экспериментал психологияси асосчиларидан бири, тестология асосчиси. Юриспруденция, медицина, биология бўйича таҳсил олган. 1889 йилда Сорбонада, Францияда биринчи экспериментал психологияси лабораториясига асос солган. 1894 йилдан шу лаборатория директори бўлган. XX аср бошларида Т.Симон билан бирга болаларнинг ақлий ривожланиш даражасини текширувчи тест яратишга киришган. Бунда хотира, диққат, тафаккурни ўрганиш ишлари умумлаштирилган. Ақлий ривожланиш даражасини ифодаловчи ақлий ёш тушунчасини киритган. Онг ва шахс паталогияси, ақлий толиқиш тушунчавий тафаккур, хотира жараёнларининг индивидуал фарқлари каби масалалар билан шуғулланган. Табиий шароитда олий психик жараёнларни биринчилардан бўлиб ўргана бошланган.
45. ГАЛЬПЕРИН ПЕТР ЯКОВЛЕВИЧ (1902-1988)
Рус психологи. Унинг илмий фаолиятининг бошланиши умумпсихологик назариясининг ривожланиш тарихи билан боғлиқ. Бу назариянинг фундаментал низомлари асосида ақлий фаолият ва тушунчаларнинг босқичма-босқич шаклланиш методини яратди ва тажрибаларда асослаб берди. Гальпериннинг ишлари болалар ва педагогик психологияси соҳасида кенг кўламда эксприментал текширишларни бошлаб берди. Улуғ ватан уруши даврида Гальперин ярадорларда ҳаракатларни тиклашни таҳлил қилиш ишларини олиб борган.
46. СЕЛЬЕ ГАНС (1907-1982)
Канада биологи ва врачи. Умумий мослашув синдроми тушунчасига асосланган стресс ҳақидаги таълимотни ишлаб чиққан. Бу организмнинг психофизиологик ресурсларининг қийин шароитга мослаштирувчи нейрогуморал реакциялар йиғиндиси эканлигини кўрсатган. Тажрибаларда экстремал шароитларда Селье таълимоти асосида стресс турли шаклларга ажратилган ва шу билан бирга психологик стресс тушунчаси шакллантирилган.
47. ЮНГ КАРЛ ГУСТАВ (1875-1961)
Швецария психологи ва психиатри. 1906 -1913 йилларда З.Фрейд билан ишлаган, кейинчалик классик психоанализдан узоқлашган ва шахсий аналитик психологиясини яратган. Ассоциатив тажриба методикаларидан бирини ишлаб чиққан, «Комплекс» тушунчасини киритган. Кўп йиллик клиник текширишлар натижасида «Одам руҳиятида фақат индивудиал эмас, балки жамоа ноихтиёрийлик ҳам катта роль ўйнайди, лекин жамоа ноихтиёрийлик мазмунини аждодлардан қолган архитеплар белгилайди» деган хулосага келади. Шахснинг ўз ичига «Мен», «Соя», «Ўзлик», «анима» кабилардан иборат мураккаб структурасини ишлаб чиққан. Иккита белги асосидаги характер типологиясини яратди: мақсад йўналиши ва ҳукмрон функция (тафаккур, ҳис-туйғу, сезги, олдиндан сезиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |