33. БЮЛЕР КАРЛ (1879-1963).
Б.Карл Автрия-Германиялик психолог. У Вербург мактабида тафаккурнинг амалий методикаларини ўрганиш дастурини ишлаб чиқди. Биринчи жаҳон урушидан кейин болалар психологиясининг ривожланиш муаммоларига эътиборини қаратди. Унинг кўпгина тадқиқотлари нутқ ва миянинг назарий ва амалий психологик муаммоларига баҚишланган.
34. ТОМАС ГОББС (1588-1679).
У «Тафаккурни фикр қилувчи материядан ажратиш мумкин эмас» деган Қоят муҳим фикрни илгари сурган. Унинг фикрича олам механик ҳаракат ва ҳаракат қонунларига бўйсундирилган жисмлар мажмуидир. Томас Гоббс табиий-илмий методологияга асос солган. У инсон психикаси, унинг механик қонунларига сўзсиз бўйсунади. Гоббс руҳ мустақиллигини тан олмаган.
35. ЛОМОВ БОРИС ФЕДОРОВИЧ (1927-1989).
У 1927 йил 28 январда Горький шаҳрида туғилган. 1959 йил мамлакатда биринчи бўлиб инженерлик психологияси лабораториясини ташкил қилган. «Психологик журнал»ининг бош муҳаррири ҳамда «Вопросы психологии» журналида таҳририят аъзоси бўлиб ишлаган.
1968-1983 йилгача Россия психологлар жамиятини бошқарган. Психологиянинг умумий назарий муаммоларини комплекс ёндошув асосида ўрганган. Асосан муҳандислик психологияси ва билиш жараёнлари психология соҳаларида илмий тадқиқот олиб борган.
Асосий асарлари: «Ўқувчиларда график билим, малакаларни шакллантириш» (1959 й.), «Билиш жараёнлари ва меҳнатда ҳид билиш» (1959 й.). Ломовнинг асосий илмий тадқиқотлари «Инсон-техника» тизимидаги ўзига хос хусусиятларни мухандислик фаолиятининг муаммоларини, хусусан асабий толиқишнинг меҳнат самарадорлигига таъсири, профессиограммаларини тузиш каби муаммоларни чуқур ўрганган.
36. ПАВЕЛ ПЕТРОВИЧ БЛОНСКИЙ (1884-1941).
П.П.Блонский ўз ижодиёти жараёнида хотира унинг ҳар хил фойдали томонларини билиш уларни ўрганишга бўлган қизиқиш уни болалар ва катталар хотира ва ҳаёлидаги нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилган. Ёш педагогика ва педалогия ҳақидаги кўпгина изланишлар унинг ижодиги таълуқли. У болани ҳар томонлама ўрганишда тўҚри ёндошиш ғоясини илгари сурган. Блонский хотиранинг филогенетик ривожланиши тушунчасига ўзининг катта ҳиссасини қўшган. Онтогенезда хотиранинг барча турлари жуда ҳам эрта тикланади ва аниқлик даражаси паст бўлади. Шундан кейин мантиқий хотира яъни, «хотира-ҳикоя» тикланади ва иш фаолиятини бошлайди, деб айтиб ўтган. У бир қанча асарлар муаллифидир, яъни «Педалогия», «Хотира ва унинг болалик даврида ривожланиши», «Болада тафаккурнинг ривожланиши» (1935 й.), «Хотира ва тафаккур» 1935 й.
Бундан ташқари Блонский фикрлаш қобилиятини ривожлантириш йўлида бир қанча илмий ишланмаларни ишлаб чиққан.
Do'stlaringiz bilan baham: |