Машҳур рус психологи. Харьков университети профессори. Унга хотирани ўрганиш ишлари катта шухрат келтирган. Биринчи илмий ишини 1930 йилларда А.Н.Леонтьев бошчилигида олиб борган. Кейинги ишларида ихтиёрсиз хотирани ўзгартиришга катта эътибор берган. Бу ишларнинг асосий натижалари «Ихтиёрсиз эслаб қолиш» китобида акс эттиилган(1961). Унинг раҳбарлигида таълим эффективлиги ва хотира маҳсулдорлиги муаммолари ишлаб чиқилган.
10.ТЕПЛОВ БОРИС МИХАЙЛОВИЧ (1896-1965)
Машҳур рус психологи. 1896 йил 20 октябрда туғилди. Илк фаолияти даврида идрок тасаввур ва тафаккур бўйича илмий иш олиб борган. Сўнг индивидуал фарқлар устида иш олиб борган. Дифференциал психология илмий мактаби асосчиси. Қобилятлар концепциясини ишлаб чиққан. И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти типлари таълимотига асосланиб, одамнинг индивидуал-психологик фарқларининг физиологик асосларини ўрганиш дастурини ишлаб чиққан, натижада индивидуал фарқлар назариясини таклиф қилган. Ўз ишларида санъат психологияси муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор берган.
11. ШЕРРИНГТОН ЧАРЛЬЗ СКОТТ (1857-1952)
Инглиз физиологи ва психофизиологи. 1885 йил Кембридж университетида сўнг Лондон, Ливерпуль, Оксфорд, Эдинбург унивирситетларида ишлаган. 1914 йилдан 1917 йилгача Буюк Британия қироллиги интитутида физиология бўйича профессор бўлиб ишлаган. Нобель мукофоти соҳиби. Нерв системасини яхлит система деб исботловчи тажриба ишлари билан шухрат қозонган. У биринчилардан бўлиб Джемс-Ланге назариясини тажрибада текширган ва висцерал нерв системасини марказий нерв системасидан ажратиши ҳайвоннинг эмоцоген таъсирга жавобини ўзгартирмаслигини кўрсатган. Рецепторларни экстерорецептор, проприорецептор ва интрорецепторларга ажратган. Дистант рецепторларнинг контакт рецепторлардан келиб чиқишини тажрибаларда кўрсатган.
12. РУБИНШТЕЙН СЕРГЕЙ ЛЕОНИДОВИЧ (1889-1960)
Рус психологи ва философии. 1889 йил 18 июнда Одессада адвокатлар оиласида туғилди. Психологияда фаолият ёндошув асосчиларидан бири. Философик ва психологик таълимни Марбургда олган. 1942 йилдан психология институти директори бўлган. 1943 йилда М.В.Ломоносов номли МДУ қошида психология кафедраси, сўнг бўлимини очган, Россия ФА философия институтида психология секторини очган (1945 йил). 1922 йил ёзилган «Ижодий ҳаваскорлик принципи» мақоласида онг ва фаолият бирлиги тамойилини ишлаб чиққан, бу тамойил 30-йилларда фаолиятли ёндошуви йўналишига асос бўлган. Айнан шу нуқтаи назардан келиб чиқиб Рубинштейн психология ютуқларини умумлаштиришга ҳаракат қилган. Олиб борган ишлари асосида 1940 йилда «Умумий психология асослари» асарида якун топган. Бу асар Давлат мукофоти билан тақдирланган, илгор рус психологлари томонидан юқори баҳоланган.