Рус психологларидан бири ҳисобланиб, Г.И.Челпановнинг касбдоши сифатида илмий фаолиятини бошлаган. Челпанов асос солган психология институтида бир неча йил фаолият кўрсатган. 1921 йил одам реакциялари ҳақидаги таълимот китобини ёзган. 1923-1924 йилларда материалистик психологиянинг яратилиши устида иш бошлаган. Унинг қарашларида психикани юқори ташкил топган материянинг асосий хусусияти, деб қараш марказий ўрин тутган. Бу иш реактология концепциясини ишлаб чиқишга олиб келган. 1931 йил реактология борасидаги мунозаралардан сўнг Карнилов ўз қарашларидан воз кечган. Кейинчалик ирода ва характер муаммоларини ўрганган. Москва психология институтини бошқарган.
7. УЗНАДЗЕ ДМИТРИЙ НИКОЛАЕВИЧ (1888 – 1950)
Грузин психологи ва философи. 1888 йилда Кутаисс губерниясига қарашли Сакара қишлоғида христиан оиласида туғилди. Установка назариясини асосчиларидан бири. Тбилиси университетини асосчиларидан бири ва у ерда психология бўлимини очган. Грузия ФА психология институти директори бўлган. Кўрсатма бериш субъектнинг яхлит нодифференциал ва онгсиз ҳолати бўлиб, у фаолиятдан олдин юз беради ҳамда психика ва жисм орасидаги халқа бўлиб хизмат қилади. Бевоситалик пастулатини йўқотишга имкон беради. Кўрсатма бериш субъектни эҳтиёжи билан эҳтиёжни қондиришни амалга оширувчи объектив ҳолатини тўқнашувидан ҳосил бўлади. Узнадзе кўрсатма бериш ўзгаришларининг қонуниятларини ўрганган. Психотехника, педология, ёш ва педагогик психология, зоопсихология масалаларини ишлаб чиққан. Тилни ўрганиш тушунчаларини англаш ишларига алоҳида эътибор берган. «Назарий изланишлар ва тажрибалари натижасида унинг ўрнатиш назариясининг асосий кўринишлари» 1961, «Кўрсатма бериш психологиясининг эксперементал асосчиси» 1966 чоп этилган асарларида акс эттирилган.
8. УХТОМСКИЙ АЛЕКСЕЙ АЛЕКСЕЕВИЧ (1875-1942)
Машҳур рус физиологи. 1875 йил 25 июнда Рыбинск шаҳрида дунёга келган. Сеченовнинг нерв-психик актларнинг биологик ва системалаш характери ҳақидаги ғояларини ривожлантириб, нерв маркази ва ҳулқ таркибининг асосий иш принципи бўлган доминанта ҳақидаги таълимотни илгари сурди. Бу таълимот мияга рефлектор ёйларининг йиғиндиси деб қаровчи ғояга қарама-қарши қўйилди. Ухтомскийнинг фикрича, ҳар бир кузатилаётган ҳаракат эффекти пўстлоқ ва пўстлоқ ости марказларига бўлган динамик таъсир характери организмнинг актуал эҳтиёжлари организмнинг биологик тизим сифатидаги тарихи билан белгиланади. Мияни муҳитни идрок қилиш, ҳис қилиш ва акс эттириш органи деб қараш лозим, деган фикрни илгари суради. Доминанта инертлик хусусиятига эга, яъни бу доминантани чақирган қўзғатувчилар таъсир қилмай қўйган ва ташқи муҳит ўзгарган ҳолда ҳали у мавжуд бўлиб ва такрорланиб тураверади. Инертлик ҳулқнинг нормал бошқарилишини бузади, лекин унинг ўзи интелектуал фаолиятнинг бошланғичи бўлиб хизмат қилади. Аввалги фаолият излари кўплаб потенциал доминанталар кўринишида бир вақтда мавжуд бўлиши мумкин. Улар орасида етарлича келишув бўлмаса, бу реакциялар конфликтига олиб келади. Бу ҳолда доминанта патологик жараённинг ташкилотчиси ва кучайтирувчиси бўлиб хизмат қилади. Ухтомский психик ҳодисалар ва уларнинг тавсифномасининг турли кўринишларини доминанта механизми билан тушунтиради. Масалан диққат уларнинг йўналиши тўпланиши танлаш ва тафаккурнинг предмет характери сифатида муҳитнинг предметларга бўлинишини Ухтомский 3 босқичдан иборат жараён деб атайди. Мавжуд динамиканинг мустаҳкамланиши, организм учун биологик муҳим қўзғатувчиларни ажратиб олиш, доминанта ва ташқи қўзғатувчилар комплекси ўртасида адекват алоқа ўрнатиш. Ухтомскийнинг ишлари кўплаб янги физиологик ва психофизиологик назарияларни ишлаб чиқиш учун асос бўлди.