Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Сўлмоқ, кўнгпи эзилмоқ,
ғам-аламдан азобланиб, ўзини 
олдирмок.
60
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тошлон ўлди, деган ким, ахир? Гулдай 
сўлди,
деган ким, 
ахир? (Миртемир. Сурат). Тоза гулдай 
сўлар
бўлдим мен эмди, 
Дарёдай бўп тўлар бўлдим мен эмди (Кунтуғмиш). 
Кўнглим
гул- 
дай 
эзилиб,
Кўзимга ёш тўляпти. Эҳ, қуёшга осилиб, Ботиб кет- 
гим келяпти (М. Юсуф. Ғирот минган...). Келсанг, кундай кулар- 
кан, кетсанг, гулдай 
сўларкан.
Ойдай тўлишган жувон Қиздай 
ширин бўларкан (А. Ўктам. Қизганиш).
Г У Л Д У Р А К
ГУЛДУРАКДАЙ
Жуда йўгон ва баланд, 
қўрқинчли.
Овоз хақида.
Ошнонинг майин овозига ўзининг гулдуракдай овози- 
ни кўшди (М. М. Дўст. Лолазор). Шаҳнозанинг кулоғи остида 
гулдуракдек 
қўрқинчли
овоз янгради (Ў. Ҳошимов. Тушда кеч- 
ган умрлар). Девдай бир одам, овози гулдуракдай, ўйлаганини 
шарт-шарт айтаверади. Чўчиш деган ган йўк (М. М. Дўст. Ло- 
лазор). Даминнинг жуссаси кичик бўлгани билан овози гулду- 
ракдан эди (Т. Малик. Сўнгги ўқ). Унинг бўйи новча, пешонаси 
кенг, калласи катта, овози гулдуракдай эди (С. С. Бухорий. Та- 
баррук зиёратгохдар).
Г У Л Х А Н
ГУЛХАНДАЙ
Ловуллаб ёнмоқ,
кучли алангаланмок, кизармок; кизғин тус 
олмок. Конкрет ва мавҳум ҳолат-ҳаракатларга нисбатан.
Уфқ улкан гулхандай 
ловуллаб ёнар
, олисдаги қорли тоғлар 
чикаётган офтоб нурида кумуш сочилгандай ялтиллар, кекса 
кайрағочлар билан ўралган эски кабристонни кушлар нағмаси 
тутган эди (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Чўпон гулханидай 
чўгланиб турар Бир туп жонон ўрик ой ёғдусида (Ж. Камол. Бир 
туп жонон ўрик). Суҳбат гўё шабада теккан гулхандай 
ловуллаб
кетди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё). Кел, юрагинг - коса, ишкингни 
эт шам, Тилингни гулхандек гуруллатиб ёқ (С. Ҳаким. Боғ ичи- 
да). Қалбларга муҳаббат ташлаган учкун, Гулхандай 
ловуллаб
борарди чунон (Ж. Жабборов. Тоглар садоси). Инобат кўзлари- 
ни юмиб, ўзи чалаётган куйдан ўзи таъсирланиб тебранар, гоҳ 
кўзини очиб офтобда гулхандек 
ёнаётган
адирдаги лолалар- 
га карар, гоҳ бошини сал оркага ташлаб шифтдаги қалдирғоч 
уясига тикилганича киприк кокмай туриб коларди (С. Аҳмад. 
Хазина).
6 1
www.ziyouz.com kutubxonasi


Г У М К А З
ГУМБАЗДАЙ
Жуда семиз, бесўнакай. Одам ҳакида. Баъзан: кўп, катта. 
Нарса ҳакида.
Жавоб берар унга кўшни сўридан Тоғаси, гумбаздек кал Ба- 
дир (Ж. Камол. Ражаб Ашуров достони). Эшниёз кари бияда 
гумбаздек бўлиб ўтирипти (Ш. Холмирзаев. Қил кўприк). Шо- 
кир бува уни уришмас, аксинча, ялангоёк, корни гумбаздай Но- 
зимни бағрига босиб, «Бўйларингдан айланай, Нозимхон тўрам» 
деб, бошини силаб кўярди (Ў. Мирзаёр. Ямок). Улфатлар чой- 
хонада ошни гумбаздай килиб суздилар (Сўзлашувдан). Бир 
чеккада гумбаздай ўтирган Шойим йўғон тўсатдан тилга кирди 
(Н. Норкобилов. Ғанимлар).
Г У Н О Ҳ К О Р
(ХУДЦИ) ГУНОҲКОР (ОДАМ)ДАЙ (КА6И, СИНГАРИ)
Бўйнини қисмоқ, бошини эгмоқ
ва шу каби ҳолатлар билан 
хижолатликни ифода этмоқ.
Ҳикматилло худди гунохкор одамдай кўзлари жавди- 
раб, стулга омонатгина ўтирди (0 . Ёкубов. Биллур кандиллар). 
Бори-да... - деди гуноҳкор одамдек 
бўйнини қисиб
(X. Султо- 
нов. Ажойиб кунларнинг бирида). Ичкарида Зирилламадан 
келган хотинлар бировга аралашолмай худди гуноҳкордек 
мунгайиб туришарди
(С. Ахмая. Кирк беш кун). Йигит остонада 
гуноҳкордек 
бошини эгиб
турарди (И. Зойир. Қисмат ўчи). Агар 
ёнида Мастура гунохкор боладай 
мунгайиб
ўтирмаганда, балки 
ярим йўлдан кайтиб кетар эди (О. Ёкубов. Матлуба).
Г У Р З И
ГУРЗИДАЙ
Огир, катта. Асосан, одамнинг мушти ҳакида.
Адолат истаб бакиргани учун ўк емаган тақдирда хам бўйнига 
Владнинг гурзидай мушти тушиши тайин (Т. Малик. Шайта- 
нат). Ғуломжон Мирқосимни бўғиб ётган ерида Ҳаёт томонга 
қаради-да, Ҳаётни Соли совук шафкатсиз қамчилаётганини 
кўриб, Соли совукка ташланди. Гарданига гурзидай мушт 
билан туширди (М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Новча- 
нинг гурзндай мушти унинг кўлига тегди (М. Ҳазратқулов. 
Чирок ўчмаган кеча). Қаландар йигит Матпанонинг гурзидай 
муштига кўрка-писа разм солди-ю нлжайди (С. Сиёев. Аваз).
62
www.ziyouz.com kutubxonasi


Г У Р У ч
ГУРУЧДАИ
Оппоқ, майда,
бир текис, бежирим. Одамнинг тишлари ҳа- 
кида.
- Поздравляю, - деди қиз жилмайиб. Унинг тишлари гуруч- 
дек 
оппоқ
эди (У. Умарбеков. Одам бўлиш кийин). Кўрамиз ҳа- 
ли! - деди гуручдек тишларини яркиратиб. - Шошмай тур, сени 
кўчада иштонсиз колдирмасам, отимни бошқа кўяман (X. Сул- 
тонов. Ажойиб кунларнинг бирида). Иўлчи гуручдек-гуручдек 
икки тишини огзидан олиб Иўлдошнинг хотинига кўрсатган 
эди (Н. Юсуфий. Ҳаёт сўкмоқларида). Бобо унинг гуручдек 
майда,
садафдек текис тишларини аник-тиниқ кўраётганидан 
кўзига ишонмаса-да, жондорни қизиқиб бош-оёк кузатди 
(X. Дўстмухаммад. Жажман).
Г Ў Д А К
ГЎДАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Бегубор. пок, ёқимтой.
Асосан, катга ёшдагилар хақида.
Келинчак хар куни уч маҳап ибодатдан олдин оёқцан юз-
гача яхшилаб ювинар ва олий тангрилари хузурига гўдакдай 
пок
бўлиб боради (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Кўзлари 
чўлпондай чарақлаб турадиган, юзлари сутга чайилгандек тиник, 
гўдакдай 
ёқимтой
бу маъсума факат ҳуснда эмас, илм ва назм 
бобида ҳам беназир эди (О. Ёқубов. Улуғбек хазинаси). Улар- 
ни биламан, улар пок бўлар, Юраги гўдакдай 
бегубор
бўлар 
(Ш. Рахмон. Гуманоидлар). Бахор норасида гўдакдай ширин, 
Қўйнида эзгулик армон яширин (А. Орипов. Баҳор тилаклари). 
Турар у гўдакдай 
бегубор
кулиб, Балки, кулгиси хам биздан ме- 
рос бу (А. Орипов. Генетика).
2. Беозор, тортинмасдан 
йигламоқ, ухламоқ, дудуқланмоқ,
кулмок ва шу каби харакатлар килмоқ. Катталар ҳақида.
Қиёмат кунини эслаб гўдак каби 
йиглайди
(X. Султон. Бо- 
бурийнома). Худди шу дакиқадаги туйғуларини, онаизорининг 
юрак уришини, гўдак каби 
куз ёш тўкишиии
ўғил ва на- 
бираларига сўзлаб берар, ўзи ҳам кўз ёшларини тия олмасди 
(Н. Кобул. Буюк Турон амири ёхуд ақл ва килич). Унинг кўзи 
юмилиб, гўдаклардай енгил, ёкимли 
пишиллай бошлаши
биланок, Салтанат учар гиламга ўтириб, ёстикни кучоқлаганича, 
сафарга жўнади... фронтнинг у бошидан кириб, бу бошидан 
чиқци, дарёлар кечди (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Ҳамдам тили
63
www.ziyouz.com kutubxonasi


чикаётган гўдакдай 
дудуқланди
(А. Кўчимов. Қочок). Кечала- 
ри гўдакдек 
Ухлаб қолганда
дунё, Шахар тушига кирар Суви 
сиғмаган дарё (X. Даврон. Қакнус).
г
У
р и с т о н
ГЎРИСТОНДАЙ
Осуда, жимжит; ҳувулламоқ,
кимсасиз бўлиб қолмок Ўрин- 
жой, макон қакида.
Қалъа деворлари ортидаги сарой гумбазлари эски дахмалар- 
дай вазмин корайиб турар, калъа хам улкан гўристонни эслатар, 
гўристондай сирли ва 
осуда
эди (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). 
Кўча юзидаги уйлар, пахса деворлар, кўл чўзса тегадиган бо- 
лохонапар гўристондай 
жимжит
(О. Ёкубов. Улугбек хази- 
наси). Лекин ҳозир боғлари туташиб кетган бу кишлоклар ҳам 
ташландиқ гўристондай 
ҳувуллаб қолган,
одамлар каёккадир 
қочган, яширинган, икки томони пахса девор билан тўсилган 
тор кўчалар, хатто гулзорлар ҳам кимсасиз эди (О. Ёкубов. 
Улуғбек хазинаси). Мана энди ҳамма ёқ жимжит, гўё ташландик 
гўристондай 
ҳувуллаб қолган.
(О. Ёкубов. Улугбек хазинаси).
64
www.ziyouz.com kutubxonasi


д
Д А В А Н Г И Р
ДАВАНГИРДАЙ
Жуда гавдали, бакувват, бесўнакай. Эркак киши ҳакида.
Ашуртой ака хаддан ташкари дароз, сергўшт, суякла- 
ри бузуқ, 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish