ҳувуллаб қолди
(Ҳ. Назир. Ҳамият).
Доимо файз аримайдиган бу уйдан Юлдузхон кўч-кўронини
олиб кетгач, вайронадек
ҳувуллаб қолди
(Тошкент окшоми). На-
сиб этди тилаганим, сўрганларим. Факат энди пойи жаннат онам
йўкдир, Вайронадек бу кошонам, курганларим (Ё. Аҳмаджонов.
Бойчечакка бокиб завкинг...). Кўзи тўқнинг кўзларига
кулба
кўрингай бир каср, Кўзи очнинг кўзларига вайронадай кошона-
си (О. Ҳожи, Маърифат дурдонаси).
В У
л
қ о н
ВУЛҚОНДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Портламоқ, қайнаб чиқмоқ,
шиддат билан
отилиб чиқмоқ.
Инсоннингтурли, ўта таранг хиссий-руҳий холатлари хакида.
Беванинг, айниқса, тирнокка зор беванинг зорли, ғамли
охларига тун қандай чидар экан, замину само қандай чи-
дар экан? Ернинг охдари тўпланиб, сўнг вулкон каби
порт-
ласа
ксрак
(Т.
Малик. Шайтанат). Мехринисо юраги қинидан
чиқкудек гурс-гурс уриб, Шокосимнинг ёнидаги стулга аста
ўтирди, сўнг каердандир, юрагининг тагидан вулкондай
қайнаб
чиққан
кўз ёшларини тиёлмай, ўзини эрининг кўксига ташлади-
да, овозининг борича уввос солди (О. Екубов. Оккушлар, оппок
кушлар). Ана шундагина ичидан катгик, жуда каттик ўкирик ке-
либ, вулкондай
отилиб чиқди
(М. Ҳазратқулов. Чирок ўчмаган
кеча). Ҳозиргина кизи Маржонойдан эшитган мудхиш гапларни
эслар, шунда юрагида вулкондай
қайнаган
исёнкор туйғулар
аллакандай шубха ва ишончсизлик билан алмашарди (О. Ёкубов.
Адолат манзили). Кейинги дақиқада кўксини тўлдирган фарёд
вулкондек
отилиб чиқди
(У. Ҳошимов. Нур борки, соя бор).
Отакўзи юрагининг тагидан дафъатан вулкондай
қайнаб келган
газабни зўр-базўр тўхтатиб колди (О. Ёкубов. Диёнат). Арзи-
гай жонимни килсам хам фидо, Вулкондай
отилар
калбимдан
нидо - Менинг онажоним - Ўзбекистоним (Қ. Дехкон. Ўзбе-
кистоним).
56
www.ziyouz.com kutubxonasi
г
Г А В Ҳ А Р
ГАВҲАРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Бебаҳо, тиниқ.
Ноёб, кадрли нарсалар, юксак туйғуларга
нисбатан.
Ҳазрат Алишер - гавҳардай
бебаҳо
истеъдодлар хазинасини
очган энг улуғ кашфиётчи эдилар (П. Қодиров. Юлдузли тун-
лар). Шайх наздида, инсон баданида мудраб ётган
1
авхардек
бебаҳо
хисларни уйғотиб, одам боласининг кўзини очадиган,
унга оби хайвондан ичириб, дардига дармон, дилига севинч
бағишлайдиган руҳий неъмат - бу жахрия, яъни каггик товуш
билан айтиладиган зикри самоъ эди (С. Сиёев. Яссавийнинг
сўнгги сафари). Унинг муҳаббатини тўла ифода киладиган сўз
хали одам боласи томонидан ўйлаб топилмаган, шунинг учун
топилмаганки, Лайлоси ҳам, Ширини ҳам, Зулайҳоси ҳам Ҳаёт
севгисининг юздан бирини бошдан кечирмаган! Шунинг учун
Гуломжонга ўша туссиз сўзни айтиб, гавхар каби
тиниқ
, соф
севгисини ерга уролмайди (М. Исмоилин. Фарғона тонг отгунча).
Г А Д О ( Й )
ГАДО(Й)ДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Ночор, қашилоқ,
муҳтож.
Номард! Бир гадодек
ночор
бола эдинг (С. Аҳмад. Жим-
житлик). Девор-дармиён акасининг хотини Офият (кўшнилар
Офат келин дейишади. Унга Худонинг ўзи тенг келсин) Рофе
амакининг гадодай
қашшоқлигини,
хотинининг бозорчилигини
(у жияк тўкиб сотади) юзига солган (Н. Раҳмат. Буни ҳаёт деб-
дилар ёки ўглим Улуғбекнинг кундалиги). Нега халқи шунча
юпун, шунча хокисор? Гадо каби юраги хун, кўшиғида зор?
(Ж. Камол. Жамила).
ТИЛЛА ТОПГАН ГАДО(Й)ДАЙ
Чексиз-чегарасиз севинмок,
хурсанд бўлмоқ.
Нописандлик,
камситиш муносабати ифодаланади.
57
www.ziyouz.com kutubxonasi
Айникса, Хайрулланинг мудом тилла топган гадой-
дай
хурсанд
аҳволда юриши ҳам кўпчиликни ажаблантиради
(А. Йўлдош. Қизил тилла, кип-кизил тилла). Сизни кўрдим-у,
тилла топган гадойдай кувониб кетдим (И. Зойир. Қисмат ўчи).
У энди тупрокнинг кизиб кетганини хам унутган, тилла топган
гадойдек ҳадеб илжаяр, ўктин-ўктин «Кўлвор экан» деб қўярди
(Ш. Бўтаев. Шоҳона совға). Бир ҳафта тилла топган гадойдек
кўнгли тўқ бўлиб юрди (Ҳ. Пардаева. Юлдузини йўкотган одам).
Шу болани уруғи Тошкентданмасмикин-а? - деди Турдикул
чол тилла топиб олган гадойдай кўзи чакнаб (О. Йўлдошев.
Ўзимизнинг «Махарадзе»). Юрагинг урарди сиғмай сийна-
га, Қошимда турардинг куёшдай, ойдай. О, шошиб колдим-ку
зўр хазинага - Тўсатдан йўликкан маъсум гадойдай (Шуҳрат.
Сенинг севгинг).
ТЎРВАСИНИ ЙЎҚОТГАН ГАДО(Й)ДАЙ
Чексиз-чегарасиз хафа бўлмок, каловланиб колмок. Нопи-
сандлик, камситиш муносабати ифодаланади.
- Ҳа, - деди аммам йўгон товушда. - Тўрвасини йўкотган
гадойдек талмовсираб копсиз, келинпошша?! (Ў. Ҳошимов.
Дунёнинг ишлари). Қўрбоши ҳам тўрвасини йўкотган гадой-
дек кушбегининг чап ёнига, Кумушбибининг юқорисига бориб
ўтирди (А. Қодирий. Ўткан кунлар). Сиз ҳам у ёк-буёкдан гап-
лашиб ўтирсангиз бўлмайдими? Бу нима, тўрвахалтасини
йўкотган гадойдек шумшайиб ўтирасиз, бағрим кон бўлиб
кетди-ку! (Ойбек. Қутлуғ кон). Бу пайтда кутилмаган учрашув-
дан карахт бўлиб колган Машраб тўрвасини йўкотган гадой-
дек талмовсираб, бошини куйи солиб боради (Шуҳрат. Машраб).
Г И Л А М
ГИЛАМДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)
Тамоман
қопламоқ, тўшалмоқ.
Кўпрок ер юзасини зич
коплаган лола, кизғалдок, гул ва шу каби нарсалар хакида,
Шамолларга эргашиб олисларга кетади, тоғларга тегиб акс
садо беради, кирларни гиламдай
қоплаб
ётган кизгалдокларни,
чучмомаларни, бўтакўзларни эркалайди, жилдираб окаётган
ирмоқларга кўшилиб сойларга югуради (А. Кўчимов. Бир
жуфт олма). Кеча олма, ўрик ва шафтолининг ранго-ранг гул-
лари ерга гиламдек
тўшалганини
кўриб кўзи кувнаган эди,
ҳозир уларни тунги ёмғир ер билан битта килиб чаплаштириб-
5Я
www.ziyouz.com kutubxonasi
ди (X. Дўстмухаммад. Нигоҳ). Сап-сариқ коқилар, кўк-қиз-
ғиш нахўтаклар, нопормон эрбахолар орасида узоқдан қип-
қизил гиламга ўхшаб кўзга ташланадиган - қийгос очилган
лолақизғалдоклар эди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Девор-
тошлар рахи, дарвозалар остонасигача гиламдай ястаниб ётар,
аччиқ нам хиди димоққа урарди (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё).
Do'stlaringiz bilan baham: |