Шалдир-шулдур.
Хушчакчақ, кўп гапириб, кўп кулиб юради-
ган, кўнглида кири йўк одам ҳақида.
Гапинг тўғри, қизим. Сан бир қоп ёнгоқдай
шалдир-шулдур
эдинг, опанг ҳам шўх, қақилдоққина эди (Ойбек. Қутлуг қон).
Уни синамаган баъзи аёллар енгиллигини кўриб: «Бир коп ён-
ғоқдай
шалдир-шулдур
, қувноқ қиз экан» десалар-да, лекин
Нуринисони якиндан таниганлар у билан ҳар вакт жуда эҳтиёт
бўлиб муомала килар эдилар (Ойбек. Қутлуғ кон). Калон тоға
айтмоқчи,(Тўрабек) бамисоли бир қоп ёмғоқ. Қинғирлик н и м а-
билмас экан, «Мунча ошиғич жўнамасангиз, ёв кувяптими, ё бир
нима топдингизми?» деб сўраб кўймабди (М. Мансуров. Ёмби).
Туни билан изғиган одамнинг бир коп ёнғок каби
шалдур-
шулдурлтк-ю
вағирлаб келиши қизик эди (М. Мансур, Жудолик
диёри).
Е С Т И Қ
ЁСТИҚДАЙ
Қалин,
катта. Кўпрок китоб ҳажми катталигининг муболағали
ифодаси учун кўлланади.
Шоир, китоб ёздинг ёстикдай
қалин,
Юз минг тираж билан
нашр этдинг, бас. Укиб чиккан мард бормикин, билмадим, Укий-
диган номард лекин толилмас (Ж. Камол. Менинг увок шеърим
- менинг дилпорам). Унинг ўзи ҳам чакана эмас - фан кандида-
ти, ана шундай ҳикматли гапларга тўла ёстиқдек дарслик ёзган
(Э. Аъзамов. Отойининг туғилган йили). Аслида кишлокка ша-
ҳарнинг шовкин-суронидан кочиб, ...синовга тайёрланиш учун
келганман, аммо қизил муқовали ёстиқдай китоб икки кундан
буён хонтахта устида каровсиз ётибди. (X. Султон. Бобурий-
нома). Бутун шаҳарни кезиб, ўн беш сатр хабар топсам-у бу ха-
бар саҳифага чикса... ёстиқдай роман ёзган адибдай гердайиб
юраман (О. Ёкубов. Излайман). Нормурод Шомуродов у ёк-бу
ёкка тимирскиланиб, отадиган нарса қидирди-ю, кўлига илинган
ёстиқдай китобни боши узра кўтарди (О. Еқубов. Диёнат).
Ё Қ У Т
(МИСЛИ) ЁКУТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қизил, қип-қизил;
кизил ранг билан
товланмоқ.
Гулхан совиниб, ёкутдай
қизил
чўғларнинг устини аста-
аста кул босаркан, Шоқосим ўғлининг олдига ўтиб ётди (Ойбек.
Қутлуғ кон). Кўзгу ичидан кўринган малак ўз эгасини ҳам кайф-
80
www.ziyouz.com kutubxonasi
лантириб, секингина илжайиб кўйган эди, нариги ёқдаги фит-
наи даврон ҳам садафдек ок тишларини ёқут каби иринлари
орасидан кўрсаткандек бўлди (А. Қодирий. Уткан кунлар). Ку-
мушбибининг сезилар-сезилмас кулимсирашидан ёкутдек ирин-
лари остидаги садафдек ок тишлари кўриниб кетди эрса-
да, бирок унинг бу холи тезлик билан тундликка алишинди
(А. Қодирий. Уткан кунлар). Танасини куршаб ўт,
Қип-қизил,
мисли ёкут, Титрагувчи лаб колди (Ҳ. Олимжон. Ойгул билан
Бахтиёр). Бир туп жайдари кизил олма мевасининг мўллигидан
ҳовузга энгашиб тушган; ҳовуз сувида бир канча қизил олма
ёкутдай
товланиб,
жимиллаб сузади (Ойбек. Қутлуғ кон). Ик-
ки чакиримча юрмасданоқ ям-яшил ўтлар орасида ёқутдек
тов-
ланаётган
лолалар кўрина бошлади (У. Ҳошимов. Нур борки,
соя бор).
Ё Ғ
ЁҒДАЙ
1
.
Ёқмоқ, хуш келмоқ,
беҳад маъқул бўлмоқ.
Дала ҳавоси сизга ёгдек
ёқади,
бутун иллатни, хамирдан
кил суғургандай, тортиб олади, кейин тоза қимиз ичинг (Ой-
бек. Қутлуғ кон). Хушомад Муҳсина хонимга ёғдай
ёқади.
Яли-
ниш камаяди, хона ҳавоси салкинлагандай бўлади, юздаги бу-
лутлар ариб, кайфият хуш тортади. (М. М. Дўст. Лолазор). Ҳар
бир сўзи қулоғига ёғдай
ёқаётган,
кулишларини жон деб тинг-
лаган, карашлари, кош-кўзлари юрагини ўртаб юргани киз -
Гулгина (М. Ҳазратқулов. Кўккўл). Улуғбекнинг сўзлари унга
ёғдек
ёқиб тушган эди
(Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд ақл
ва килич).
2.
Эримоқ,
руҳий илиқлик уйғонмоқ, хуш кайфият пайдо
килмок.
Комрон мақтовдан ёғдай
эриб,
илжайиб турар, ҳатто шо-
ирликда отасидан ўзганлиги хақидаги сўзларга ҳам эътироз
килмас эди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Азизхон таби-
атан кўнгилчан йигит, икки оғиз гапдан ёғдек
эриб
кетади-
ганлардан эди (С. Аҳмад. Қирк беш кун). Агар битта-яримта
одамни гапимга кўндиролмасам, дарров уни мақгашга ту-
шиб кетаман. Мактайвериб, энг кайсар одамни ҳам бир зум
ўтар-ўтмас ёғдек
эритиб юбораман
(X. 'Гўхтабоев. Сарик девни
миниб).
6 - Н Махмудов, Д. Худойберганова
81
www.ziyouz.com kutubxonasi
ЁҒ ТУШСА (ТОМСА) ЯЛАГУДАЙ
Бениҳоя тоза, озода,
топ-тоза;
маромидан ўтказиб
тоза-
ламоқ, супуриб-сидирмоқ.
Ўрин-жой ҳақида.
Ҳамма ёқ ёғ тушса ялагудай
топ-тоза
(Ж. Абдуллахонов.
Тарки дунё). Ўзим ҳам мана шунақанги ишларни соғиниб колган
эканман, уч кун деганда ҳамма ёқни ёғ тушса ялагудай қилиб
тозалаб,
томорқаларидаги макка пояларини йиғиштиришга ўт-
дим (X. Тўхтабоев. Беш болали йигитча). Одатда бу маҳалда
катта чарм мешларини бўйинларига осиб олган мешкобчилар
кўчага сув сепиб, фаррошлар ҳаммаёқни ёғ тушса ялагудек
қилиб
супуриб-сидириб
кўйишарди (О. Ёқубов. Улуғбек хазина-
си). Кўз юмиб-очгунча аввал молхонани, сўнгра чўчқахонани ёғ
томса ялагудек қилиб
тозапаб таилладик
(X. Тўхтабоев. Сариқ
девни миниб).
ЗИҒИР ЁҒДАЙ
Кўнгилга урмоқ (тегмоқ),
жуда ҳам ёқмай қолмоқ, безор
қилмоқ, жонга тегмок.
Такрор қилавериш ҳамманинг
кўнглига
зигир ёғдай
урса
ҳам, Алиқулга жуда-жуда ёкиб тушарди (Ш. Рашидов. Бўрондан
кучли). Меҳри зигир ёғдай
кўнгилга урган
насиҳатни ...чидам
билан эшитди (Ш. Рашидов. Бўрондан кучли). Ҳозир бу боўвач-
чангиз ҳам меъдага зигир ёғдек
тегиб турибди
(Ҳамза. Майса-
ранинг иши).
Ё Ғ О Ч
ЁҒОЧДАЙ
Қотмоқ.
Ҳаракатсиз холатда қотиб қолган одам, шунингдек,
қуруқшаб, асли юмшоқлигини йўқотган нарса хакида.
Эс-хуши ўзида бўлмаган бу жонсиз суратнинг ёғочдай
қотиб қолган
қўллари ва бармоқлари ила рўзғор ишларини яна
бурунгидай пухта бажаришлари - онанинг куриган кўзларини
ҳам яна ёш билан тўлғазиб юборарди (Чўлпон. Кеча ва кундуз).
Низом ул-Мулк Ҳоразмшоҳ рўпарасида бир сўз деёлмай ёғочдек
қотиб қолди
(Мирмуҳсин. Темур Малик). Узок кенгашдан сўнг
бирон маъкул чора топилмагач, ёғочдай
қотган
жунсиз, такир
пўстакда ҳужра тўрида ўтирган Алоиддин Машҳадий... бошини
чайқади (Ойбек. Навоий). Чолнинг товуши юмшаган эди; кизил
кўзларида ёш гилтиллаб, тамаки ўрай бошлади, ёғочдай
қотган
сап-сариқ бармоқпари сал калтирарди (А. Мухтор. Бухоронинг
жин кўчапари).
82
www.ziyouz.com kutubxonasi
ж
Ж А Н Н А Т
(БАМИСОЛИ) ЖАННАТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, ЯНГЛИҒ)
Жуда хам
гўзал,
обод, хушманзара;
яшнамоқ, яшнатмоқ,
обод килмок.
Табиатан жуда таъсирчан бўлган Гулбадан бегим шавқ-
завқни ичига сиғдиролмай хитоб қилди: - Ҳазрати Акбаржон,
айланай сиздан, кекса аммангизни Адандаги жаҳаннам азоби-
дан қутқариб, жаннатдай
гузал
Кашмирга олиб келдингиз-а
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). V маҳалда сахни камида ярим
гектар келадиган бу боғу ҳовли бамисоли жаннатдай
яш-
наб ётар,
ўртадаги ёғоч сўри атрофига экилган хина, райҳон,
гултожихўрозлар ховлига ажиб бир гўзаллик бахш этарди
(О. Ёкубов. Адолат манзили). Улар бутун боғ ишини ўз кучла-
ри билан бажариб, хўжайинлари кўчиб келишигача ҳамма ёқии
жаннатдай
яшнатишлари
лозим (Ойбек. Қутлуғ қон). Аммо гап
бошлашдан илгари теварагидаги жаннатдек боғларга яна ўйчан
тикилди-да, кандайдир ичидан хўрсиниш келди (Шукрулло. Ти-
рик рухдар). Харсангтош ётқизилган йўлнинг икки томони ариқ,
шилдираб сув оқмоқда. Бамисоли ж аннат (Мирмухсин. Темур
Малик). У йўк! .. Ж аннат янглиг Қрим боғлари, Хаста адиб
ортиқ юрмас соянгда (Миртемир. Асарлар). Тангри бермиш сен-
га Ж аннатдек Ватан (Ж. Камол. Накш айлагил).
Ж А Ҳ А Н Н А М
ЖАҲАННАМДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, ЯНГЛИҒ)
Қоп-қоронги,
қўрқинчли;
қорайиб,
кўрқинчли бўлиб
курин-
моқ.
Нарвон ўрамининг бир томони жаханнамдай
қоп-қоронги
пастлик каъригатуширилди (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Дарё-
нинг суви куриган, ўзани жаханнамдай
қорайиб кўринар эди
(М. М. Дўст. Лолазор). Қорадаранинг жаханнам янглиг чуқур
тубига бир-бир кўз ташларкан, ички бир қатъият билан таъкид-
лади (Н. Норқобилов Тоғ одами). Ж аханнамдай жарда эса ул-
кан аждаҳо огзини очиб турибди (Б. Қосимов. Миллий уйғониш
даври ўзбек адабиёти).
83
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |