д о ш к о з о н
ДОШҚОЗОНДЕК
Қайнамоқ.
Тинимсиз ва жунбушли харакатда бўлмок. Бир
жойда тўпланган оломоннинг харакати, гап-сўзи, шунингдек, та-
ранг туйғулар туғёни ҳақида.
Мехржоннинг оёғи, ҳадемай Самарқанднинг қахратон
киши келгай. Илло бозор дошкозондек
қайнайди
(С. Сиёев.
70
www.ziyouz.com kutubxonasi
Яссавийнинг сўнгги сафари). Риштони дилкушо уч кундан буён
дошкозондек бикирлаб
қайнаб турибди
(X. Тўхтабоев. Йил-
лар ва йўллар). Табиийки, Бобур номи туфайли миллий-диний
эхтирослар дошқозондек
қайнаб ётган
бу мамлакатга ёнбоши-
га «Бобур экспедицияси» деб ёзилган машина билан кириб бо-
риш гирт нодонлик бўлур эди, албатта (X. Султон. Бобурийно-
ма). Усмон тоғам хонтахтани тапиллатиб, холаларимни инсофга
чакирдилар. Лекин улар кайнаб турган дошкозондай вакирлаб,
гапларидан қолишмас эди (М. Мансур. Жудолик диёри).
Д У
м
ДУМДЕК
Ажралмасдан юрмоқ, доим
эргаилиб юрмоқ.
Махмуд икковимиз болаликдан унга хавас килиб, кетидан
думдек
эргашиб
катта бўлганмиз (Э. Аъзам. Ступка). Ўшанда
оғайнисидан ҳар тепки еганда, у ўксик ўйларга берилган. Нега
мен бунга думдай бўлиб юрибман ўзи, деб ўйлаган. Амалига-
ям, ўзигаям тупураман деган (Н. Норкобилов. Ғанимлар). Кунча
ўғлон хам бежизга сиз билан менга, қолаверса, Темурга думдек
эргашгани
йўк(Н. Қобул. Тахттагидаги зиндон).
Д У О
ДУОДАЙ
Тез-тез қайтармоқ,
бот-бот такрорламок, ёд айтмок.
Унсин бояги гапни дуодай
тез-тез қайтариб,
кўркувни ўзига
йўлатмаётган бўлса ҳам, кўнглига «ўликнинг қорнимикин» де-
ган гаплар келди-ю, юраги орзикиб, оёғини дарров сугуриб олди
ва чукурда колган бир пой кавушини олгани юрак килолмай
маҳсичан кетаверди (А. Қаҳҳор. Даҳшат). Ҳижронлар ханжарин
кайраган пайти Дунёдан кўз юмиб кетсам ногаҳон, Бир сўзни
дуодай уч бора айтинг, Тирилиб келаман шунда бегумон (А Ан-
вар. Севгилим, исмингиз кандай чиройли). Мен сени изладим,
Паризод, Номингни дуодек Қилиб ёд (Қ. Деҳқон. Шеърият).
ДУ
р
ДУРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ. ЯНГЛИҒ)
1.
Иоёб, қимматбаҳо.
Тафаккур дур каби яоёблигидан Мудом тутмиш макон чанок
ичинда (С. Ҳаким. Гўзал шу боғ ичинда). Қиркин кизи бирдай
71
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлиб, Жаннатдаги ҳурдай бўлиб... Оғзидан чиккан сўзлари
қимматбаҳо дурдай бўлиб, Ноз билан ойим жўнади (Қундуз
билан Юлдуз). Бу китобнинг уммон қаъридан чикарилган дур
янглиг
қимматбаҳо
маълумотларидан она шаҳрим Ромитанга
меҳру муҳаббатим ўн чандон ошди (Ғ. Каримий. Буюк муаррих).
2. Оппок ва ялтирайдиган. Кўпрок одамнинг тиши ҳақида.
Ойдай жамолига зеб бериб турган дур каби тишлари эса
умр ўтиши билан жилосини йўкотиб, соҳибасини тарк этди
(У. Рўзиев. Райҳонли уй). Равшанбек зехнини кўйиб қараса,
ясанган ҳурдай, тишлари дурдай, кўзлари юлдуздай, қошлари
кундуздай, лаблари қирмиздай, оғизлари
ўймоқдай, лаблари
каймокдай, икки юзи ойдай, тарлон-карчиғай учадиган кушдай,
муҳрланган коғоздай ялт-юлт этиб ўтирибди. (Равшан). Еттига
тўлмиш, тўкилмиш Катта кизнинг тишлари, Ок садафми ушбу
ёнда - Дур каби дандонда кор (А. Орипов. Қор).
Д Ў З А Х
ДЎЗАХДАЙ
Азобга солувчи; бениҳоя иссиқ; ўта
қизимоқ, ёнмоқ.
Салимни нукул дўзахдай Тар саҳроси томонга юбораётган
ота Дониёлга Ганга бўйидаги жаннатдай жой - Оллоҳободни
бериб кўйди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Мавҳум бир хаёл,
интиҳоси йўк бир хаёлга ўхшарди. Унутиб - унута олмайсан,
хаёл суриб - кўз олдингга келтиролмайсан, хуноб бўлиб кетасан,
дунё кўзингга дўзахдай кўринади (Н. Бокий. Гулзамира). Машк
пайти танкнинг ичи дўзахдек
ёниб кетади.
Танк ичи чиндан ҳам
дўзахдек
қизиб
борар эди (У. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар).
Д Ў Л
ДЎЛДАЙ
Ёгмоқ, ёгипмоқ.
Қаттик тегадиган, азоб берадиган нарса (кон-
крет ёки мавҳум)нинг бирин-кетин, мўл-мўл тушиши ҳакида.
Лекин мирзоларнинг кўшини сон жиҳатидан бехад кўп эди.
Ўклар дўлдай
ёгила бошлади
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар).
Эртага унинг устига дўлдай
ёгиладиган
тошларнинг оғриги
канчалик даҳшатли бўларкин? (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
Жавлон кампир Хабар топиб келди, Қаҳру ғазабидан титради
томлар. Нинанинг бошига дўлдай
ёгилди
Таъналар, карғишлар,
дашномлар (Ж. Камол. Эшикда ой тўлкини). Инсон зоти зинҳор-
базинҳор беташвиш, беғалва умргузаронлик учун келмайди бу
72
www.ziyouz.com kutubxonasi
ёруғ дунёга, балки у йўк ерлардан бошига дўлдек
ёгадиган
бало-
казоларни излаб-истаб топади (X. Дўстмуҳаммад. Жажман). Ка-
рим ён-веридан бошига лўлдек
егаётган
саволларга ҳапи жавоб
бериб бўлмаган эди ҳамки, уни мактаб директорининг кабине-
тига чакириб колдилар (О. Ёкубов. Каптар). Оташини дўлдай
ёгдирсин
осмон (М. Мирзо. Дуоибад).
Do'stlaringiz bilan baham: |