Баланд,
юксак.
Ўртароқда булутдек
баланд
оқ от миниб бораётган йи-
гитнинг ёши йигирма уч-йигирма тўртда (X. Тўхтабоев.
Қасоскорнинг олтин боши). Ёш йигитнинг... пахтазорга кириб...
шавк билан тез-тез тергиси, булутдай хирмон килгиси келди
(Ойбек. Олтин водийдан шабадалар). Қўргоннинг етти пахса-
ли девори ҳам битиб, тўрт жойига булутдек
баланд
дарвоза
ўрнатилди (X. Тўхтабоев. Қасоскорнинг олтин боши). Етовнинг
бошида турган булутдай
баланд,
кора кашқа отга бир сакраб
минди-ю, устма-уст қамчи босди (X. Тўхтабоев. Қасоскорнинг
олтин боши).
ҚОРА БУЛУТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)
Ёпирилмоқ, қопламоқ, бостириб келмоқ,
шиддат билан босиб
келмок. Конкрет ва мавҳум тушунчаларга нисбатан.
Тешиктошнинг йўлига чиқканимизда кизиллар изимиздан
от кўйишди... Қора булутдай
ёпирилиб
кувладилар (Б. М. Али.
Кўктўнлилар). Мана бугун камоқдан кутулиб чиқиш ҳакидаги
хаёллар ўрнини энди бутунлай ўзга дард-ташвиш қора булутдек
ёпиритб
эгаллай бошлади (Шукрулло. Кафансиз кўмилганлар),
Убайдуллахон хаёлини кора булутдек даҳшатли воқеалар
4 - Н. Махмудов, Д. Худойберганова
49
www.ziyouz.com kutubxonasi
қоплаб олмоқда эди
(Шукрулло. Тирик рухлар). Унинг бутун
юрагини кора булутдай
қоплаган
ғам бир онда йўқолгандай
бўлди (Ойбек. Нур қидириб). Қарашларидаги кечаги махзунлик,
баъзан қора булут каби
бостириб келувчи
кахр энди йўқ
(Т. Малик. Шайтанат). Дарё билан шаҳар оралиғини тўлдириб
ваҳимали кора булутга ўхшаб келаётган Иброхим Лоди-
нинг қўшини каршисида ҳаракатсиз тек туриб кутиш огир эди
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). ...Ота - колхоз раиси, бир ака
- райондаги жами «молия»ларнинг каттаси, бири - прокурор ёр-
дамчиси, бири - ПМКнинг бошлиғи, уруғларидан чиккан шар-
мандаларнинг иккаласини ҳам бир гўрга тикиш учун кора бу-
лутдай
бостириб келишади
(А. Аъзам. Аскартоғ томонларда).
У худди офтоб чараклаб турганда тўсатдан
ёпирилиб кел-
ган
кора булутдай, ёзда, ҳеч ким кутмаган бир пайтда ёккан
дўлдай кутилмаган бир маҳалда пайдо бўлди (О. Ёкубов. Биллур
қандиллар).
Б У Р Г У Т
(ХУДДИ) БУРГУТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, ЯНГЛИҒ)
1.
Чанг солмоқ, ташланмоқ; дадил парвоз қилмоқ,
шиддат би-
лан, юксак даражада фаолият кўрсатмок. Асосан, одам ҳакида.
Ҳазрат шаҳид кетатуриб, ёғий байроғига худди бургут-
дек
чанг солиб эди
, жаллодлар унинг бармокларини кесмагун-
ча байрокни ола билмадилар (Э. Самандар. Султон Жалолид-
дин). Илтижоларга кулок солмай, бошқа амирлар тортиб олиб
қўйишмасин, деган хавотирда ўлжасига човут солган бургут-
дай шартта Шоҳ Мансурга
ташланди
(М. Али. Улуғ салтанат).
Тўғри, Иброҳим ака ғоятда нозик дид ва нозик таъб билан ёлғиз
бургут янглиғ жаҳон адабиёти майдонлари узра
парвоз этиб
юришдан ҳали-ҳануз толиқкани йўқ (X. Дўстмуҳаммад. Ўтаётган
биллур вакт). Футболчиларимиз бургут мисоли олдинга
таш-
ланиб
биринчи уринишдаёқ тўпни рақиб дарвозасига тушириб
қўйишди (0 . Йўлдошев. Қуён бўлиш вокеаси).
2.
Ўткир нигоқли, олгир,
жасур. Одам ҳақида.
Арасту демиш: бургутдай
нигоҳи ўткир
шоҳ шоҳларнинг ях-
шисидур (Э.Самандар. Султон Жалолиддин). Олий шон амир-
ларим, бургутдай
олгир
баҳодирларим (М. Али. Улуғ салтанат).
Экин экмок ёки иншоот барпо этмокдан кўра, савашмокни яхши
биладиган бу кавмлар жангда бургут каби эдилар (Н. Қобул.
Буюк Турон амири ёхуд акл ва килич). Қирқ йигитнинг ҳар бири
Бургутдай, карчиғайдай, Кўнгли ўсиб кўк бўйи, Кўкси корли
50
www.ziyouz.com kutubxonasi
Олойдай (Т. Сулаймон. Солнома). Музаффарийлар подшосн нур-
сиз кўзларини астойдил садокат кўргизиб, кошида таъзимда тур-
ган бургутдай икки ўғлига тикаркан, ўзини дунёда энг бахтиёр
оталар иккита бўлса - ўшаларнинг бири, борди ю, битта бўлса
ўзидай мамнуну магрур ҳис этди (М. Али. Улуғ салтанат).
(ХУДДИ) БУРГУТНИКИДЕК (КАБИ, СИНГАРИ)
Do'stlaringiz bilan baham: |