воситасида билинмаган нарса-хусусиятни осонлик билан билиш
имкониятини беради, масалан, тошнинг катгиклиги билинган
хусусият бўлса, энди бошқа нарсаларнинг шу хусусияти тошга
киёсан
(тошдан қаттиқ)
ёки тошга ўхшатиш
оркали
(тошдай
қаттиқ
) осонлик билан идрок этилавериши мумкин.
Тилшуносликда, одатда, киёслашнинг максадидан келиб
чикиб, унинг икки тури фарқланади. Агар икки предмет ёки ту-
шунча улар ўртасидаги фаркни кўрсатиш максадида киёсланган
бўлса, соф қиёсий конструкция шаклланади (масалан,
ер тош-
дан қаттиқ),
киёслаш ўхшатиш максадини кўзда тутганда эса
ўхшатиш конструкцияси шаклланади (масалан,
ер тошдай
қаттиқУ.
Айтиш жоизки, соф киёсга караганда ўхшатишлар нутқда
сезиларли даражада катта бадиий-услубий ва лингвопоэтик им-
кониятларга эга бўлган конструкциялардир. Шунинг учун ҳам
ўхшатишлар дунё филология илмида
энг кадимги даврлардан
бошлаб нутқ таъсирчанлигини таъминлайдиган алоҳида восита
сифатида тадкикотчиларнинг диккат марказида бўлиб келган.
Панини грамматикасидан бошлаб (эрамиздан олдинги IV аср)
қадимги ҳинд поэтик-грамматик трактатларида ўхшатишлар поэ-
тик фигура сифатида ўрганилган ва ўхшатишнинг мунтазам тўрт
унсурдан таркиб топиши таъкидланган, яъни: 1) ўхшатиладиган
нарса ёки субъект, 2) унга ўхшаш бўлган нарса ёки объект,
3) ўхшатиш белгиси еки ўхшатиш асоси ва 4) ўхшатишнинг
формап кўрсаткичи1
2 3
. Узбек тилида ҳам, бошка барча тилларда
бўлгани каби, ўхшатишлар тўрт унсурдан
таркиб топади ва биз
уларни ўхшатиш субъекти, ўхшатиш эталони, ўхшатиш асоси ва
ўхшатишнинг шаклий кўрсаткичи, деб номлаймиз.
Аввало, таъкидлаш лозимки, ўхшатишлар ўзига
хос образли
тафаккур тарзининг маҳсули сифатида юзага келади, Шунинг
учун хам улар нутқда хамиша бадиий-эстетик кимматга молик
бўлади, нутқнинг эмоционал-экспрессивлиги, ифодалилиги, таъ-
сирчанлигини таъминлашга хизмат қилади. Ўхшатишларнинг
икки тури, яъни: 1) индивидуал-муаллиф ўхшатишлари ёки
эркин ўхшатишлар ва 2) умумхалк ёки тургун (доимий)
ўхшатишлар фаркланади.
Бадиий-эстетик киммат, лингвопоэтик
салмок нуктаи наза-
ридан эркин ўхшатишлар ёзувчининг маҳоратини намоён этувчи
1
Н. Маҳмудов.
Ўэбек тилидаги содда гапларда семантик-синтактик асим-
метрия. - Тошкент, «Ўкитувчи», 1984, 68-6
3
С. Невелова.
Вопросм позтики древнеиндийского эпоса. Эпитет и срав-
нение. - М ., «Наука», 1979, 38-6.
5
www.ziyouz.com kutubxonasi
воситапардан бири сифатида бадиий нутқда алохида ўрин
тута-
ди. Ёзувчи ўзининг бадиий тасвир максадига мувофик равиш-
да хилма-хил оригинал ўхшатишлар яратади, бу ўхшатишлар
кутилмагани, оҳорлилиги билан ўкувчини ром этади, муайян
руҳий ёки жисмоний холат-хусусият-предметларни ўкувчи кўз
ўнгида яккол гавдалантиради. Масалан:
Сўфининг тани шу топ-
да Арабистон тогларининг саратондаги тошларидай қизиб
ёнарди
(Чўлпон. Кеча ва кундуз). Бу гапдаги ўхшатиш
конструк-
цияси эркин ўхшатиш бўлиб, у Эшонга ишониб, расво бўлган,
ҳаж илинжида кун ўтказган Раззок сўфининг руҳий ҳолатини
фавкулодда аниклик билан ифодапаш мақсадида Чўлпон томо-
нидан яратилган. Мана бу мисолларда хам ана шундай ўэига
хос, эркин ўхшатишларни кўриш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: