уйғун холатда танланиб, нутқий жараёнда кўлланади. Қуйидаги
бир неча мисолда хам буни кўриш мумкин:
Унинг бу хисла-
ти ҳам ҳаммага отнинг қашқасидай маълум
(Чўлпон.
Кеча ва
кундуз).
Болалари... қурққанларидан бақадек қотиб қолишди
(М. Низанов. Охират уйқуси).
Фақат шуни қулогингга қўргошин-
декқуйиб олишингни истардим
(П. Сэлкудяну. Гумрох).
Ўзбек тилшунослигида турғун ўхшатишлар ёки В. М. Оголь-
цев таъбири билан айтганда, компаратив ибораларнинг ўэига
хосликлари, уларнинг фразеологик ибораларга, умуман,
тил ва
нуткка муносабати аник белгиланган эмас. Юкорида таъкидла-
ганимиздек, аслида улар хам айни фразеологик иборалар каби
тил бирликлари бўлиб, нутқнинг экспрессивлиги учун хиз-
мат килади. Ҳозирга кадар турғун ўхшатишлар
хам худди эр-
кин (индивидуал-муаллиф) ўхшатишлар каби одатдаги синтак-
тик структура сифатида ўрганилган, уларнинг тургунлашиб,
яхлит ифода мақомида тил бирлигига айланиш жараёнлари
тадкикотчилар эътиборидан четда колган.
Рус тилшунослигида хам ҳар қандай ўхшатиш конструкция-
сини муайян синтактик структура сифатида ўрганиш
анъана-
га кириб колган. Айрим тадкикотчилар ҳатто эркин ўхшатиш
конструкцияларини хам, турғун ўхшатиш конструкциялари-
ни ҳам синтактик тузилишлар сифатида ўрганиш максадга
мувофиклигини таъкидлайди. М. И. Черемисина 1976 йилга-
ча рус тилшунослигида ўхшатиш
конструкциялари тадкикига
бағишланган 100 дан ортик иш эълон килинган бўлишига
карамай, хали-хамон бундай конструкцияларнинг синтак-
тик мохияти етарли даражада очиб берилмаганини кайд этади.
Шу муносабат билан у бундай деб ёзади: «Тан олиш керакки,
ўхшатиш - бу синтактик категориядир ва унинг тадкики синтак-
сис доирасида олиб борилиши лозим. Ўхшатиш тилшунослик-
нинг шу бўлими методлари ва усуллари воситасида ўрганилиши,
синтаксиснинг
махсус тили, яъни унинг терминлари ва тушун-
чалари асосида тавсифланиши керак»1 2
. Тўғри, у айни пайтда
ўхшатиш конструкцияларининг бениқоя хилма-хил турлари мав-
жуд эканини, мавжуд синтактик систематика доирасида уларни
ягона бир синфга бирлаштириб бўлмаслигини ҳам айтади, аммо
барибир синтаксис бу ходиса талкинида
етакчилик килиши ло-
зимлигига ургу беради.
Ўхшатиш, метафора каби ҳодисалар тилшуносликда компара-
тив троплар деб хам юритилади3. Бунда, албатта, ўхшатишнинг
1
М. Черемисина.
Сравнительние конструкции русского язмка. - Новоси-
бирск, «Наука», 1976, 5-7-6.
2М. Черемисина.
Кўрсатилган асар, 3-6.
8
www.ziyouz.com kutubxonasi
асосида ҳам, метафоранинг асосида ҳам киёслаш-ўхшатиш усу-
ли ётгани эътироф этилади. Аслида метафора хам ўхшатиш,
фақат у - яширин' ёки қискарган ўхшатишдир. Буни ўз вақтида
Аристотель жуда аниқ ва содда қилиб кўрсатиб берган. Унинг
фикрича, ўхшатиш ҳам метафорадир, чунки улар ўртасида ар-
зимаган фарқ мавжуд, холос. Масалан,
Do'stlaringiz bilan baham: