Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Ўткир, чақноқ,
узокларни ҳам кўра оладиган. Асосан, кўз 
ҳақида.
Қиррабурун, кўзлари бургутникидек 
ўткир
Зелихон ўй 
сурганида ҳам нигоҳини бир нуктада тўхтатмас эди (Т. Малик. 
Шайтанат). Ўзи олтмишларни коралаган бўлса-да, адл коматини 
йўкотмаган, кўзлари бургутники каби 
ўткир,
ҳаракатлари кес- 
кин Ҳамзатбей ярим соат кечикиб келди (Т. Мапик. Шайтанат). 
Соч-соколи тикан мисол ўсган, кўзлари бургутникидай 
ўткир,
киррабурун, оғзи катта бу кимса кай тарика хилватнишинга 
чиқиб колганига ўзи ҳам ҳайрон (А. Абдуллаев. Ҳазрати Аттор). 
Ярим соатлар ўтар-ўтмас дуркун бўйли, кўкимтир кўзлари 
бургутники сингари 
чақноқ,
киров кўна бошлаган сочлари 
ҳурпайган кирпини эслатувчи малларанг одам кирди (Муштум). 
Оқсокол, кани, бир дуо қилинг-чи, - деди у кенг кафтларини 
очиб. Қоронғида унинг кўзлари худди бургутникидек 
чақнар
ва кайфияти чоғлигидан далолат берарди (Қ. Кенжа. Папахмон 
тошлари).
Б У К А Л А М У Н
БУҚАЛАМУНДЕК (КАБИ)
Турли қиёфага кирмоқ, тусланмоқ.
Ўз манфаатини кўзлаб, 
вазиятга караб ўзгариб турадиган, катъиятсиз, айер одам ҳакида. 
Салбий муносабат ифодаланади.
Кеча машварат пайтида Қувомиддин, Саҳобиддинларнинг 
букаламундай 
турли қиёфага киришлари
Жалолиддинни 
ўйлантириб кўйган эди (Э. Самандар. Султон Жалолиддин). 
Одамзоддаги иллатларнинг энг ёмони иккиликдур. Ҳар макомга 
йўрғалашдур. Худди кунгабокар каби нафли томон бурилиш- 
дур. Букаламун каби 
тусланигидур
(Э. Самандар. Султон Жа- 
лолиддин). У кандай йўл эканлигини айтмокка чогланган эди
аммо, кутилмаганда, гоҳ бошига сўфилардек салла ўраб, гоҳ 
кора духоба дўппи кийиб, савдо ахди киёфасида букаламундек 
тўнини ўзгартириб турадиган Султон суллоҳнинг кириб кели-
51
www.ziyouz.com kutubxonasi


шини курган Убайдуллахон қаршисида кутилмаганда жирканч 
бир махлукка дуч келиб колгандек ўзгариб, айтадиган фикрини 
очик айтиш имкони бўлмай колди (Шукрулло.Тирик рухдар). 
Тусланиб турамиз
букаламундек, Ахдида устувор тургувчилар 
оз... (Ж. Камол. Бизда тарозидан урса устамон...).
Б Ў З
БЎЗДАЙ
Оқ, оппоқ\ оқармоқ,
одатдаги рангини йўқотмок. Асосан, 
одамнинг, хусусан, унинг юзининг ранги ҳакида.
Даҳшатдан олайиб кетган кўзларини, бўздек 
оппоқ
юзи- 
ни кўриб, тўсатдан ҳаммасини тушундим (У. Ҳошимов. Икки 
эшик ораси). Юзи бўздек бўлиб, бояги жойига кайтиб ўтирди 
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Унинг кетидан эргашган йигир- 
матача отлик навкарлари орасида пешонаси ғурра бўлган, юзи 
бўздай 
оқарган
Мамат ҳам бор эди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). 
Турсуной билан Шарофатнинг ранги бўздай 
оқарди.
Чунки эрла- 
ри бу сирни ҳозирча зинҳор оғиздан чикармасликка буюришган 
эди (Ойбек. Қутлуг кон). Бир пайт ранги бўздек 
оқарган
жия- 
ни чиқиб келади: «Йиқилдим, тоғажон, йиқилдим!» (Э. Аъза- 
мов. Жиян). Нима бўлди, қизим? Нега бакиряпсан? - кўрқиб 
кетган она бир тўлғониб, ўзига-ўзи гапириб ётган ўғлига, бир 
эса қўркувдан ранги бўздек 
оқариб кетган
дўхтирнинг ёш тўла 
кўзларига караб ташвишли жавдиради (У. Ҳамдам. Сабо ва Са- 
мандар).
Б Ў З Т Ў Р Ғ А Й
БЎЗТЎРҒ АЙДАЙ
Бўзламоқ,
қаттиқ нола килиб йиғламок.
Мен сени инжитмайман Ва лекин тинчитмайман. Чарх уриб 
бўзтўргайдай 
бўзлашим
бор бошингда (Миртемир. Мен сени...). 
Бўзтўрғайдек 
бўзлар
онаси Совиб колган жасадни кучиб 
(С. Ҳаким. Олис юлдуз). Бўзтўргайдай 
бўзлаб
сен, Бўғзинг тўла 
дард кетдинг. Бу уйга киз келиб сен, Эркак бўлиб, мард кетдинг 
(3. Мўминова. Бешикларни асрагин, дунё). Юрак куйгач, кўнгли 
бўзтўрғайдек 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish